1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet17/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Моноцитлар- лейкоцитлар энг каттаси бўлиб, уларнинг диаметри 12-20 микрометр. Моноцитларнинг нисбий миқдори 4-8 % бўлади. Улар кумикда ҳосил бўлади, аммо қонда хали етилмаган ҳолда пайдо бўлади. Қон томирларидан моноцитлар атрофдаги тўқималарга чиқиб, етилади ва ҳаракатсиз ҳужайраларга-гистиоцид ва макрофагларга айланади.
Макрофаглар кислотали шароитда ҳам фагоцитар ва ҳазм қилиш фаоллигини сақлаб қолади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Лейкоцитларнинг асосий вазифаларини айтиб беринг.

  1. Қондаги лейкоцитларнинг миқдори қанча бўлади?

  1. Гранулоцитлар нима?

  1. Агранулоцитлар нима?

  1. Эозинофилларнинг вазифасини айтинг.

  1. Базофил ва нейтрофилларнинг аҳамияти.

  1. Моноцит ва лимфоцитларнинг аҳамиятини тушунтиринг.

  1. Иммунитет нима?

  1. Антителоларга таъриф беринг.

  1. Иммунитет турлари.



Мавзуга оид таянч иборалар:

  1. Лейкоцитларнинг турлари.

  1. Гранулоцитлар.

  1. Агронулоцитлар.

  1. Иммунитет ва унинг турлари.

  1. Антителолар.



8-мавзу: Қон группалари. Резус-фактор. Қон ўрнини босувчи кимёвий моддалар.


Режа:

  1. Қон группалари, АВО-система.

  1. Резус-фактор ва уни аниқлаш усули.

  1. Қон қуйиш.

  1. Қон ўрнини босувчи суюқликлар.

Қадим замонларда кўп қон йўқотган одамга қон қуйилса, қон йўқотиш натижасида ҳалок булаётган одамни улимдан асраб қолиш мумкин деган фикр пайдо бўлган. 1667 йилда Франциялик файласуф Дени ва шифокор Эммерель қон йўқотиб ўлаётган йигитга қўзичоқ қонини қуйишди, натижада у тузалиб кетди. Аммо ундан кейинги қон қуйишлар натижаси фожеали бўлди. Хатто одамнинг қони одамга қуйилганда ҳам ҳар 5-6 ҳодисадан биттасида ҳалокат рўй берди.


Асримизнинг бошларигача шифокорлар ва олимлар ҳар бир одамнинг қони ўзига хос биологик хусусиятга эга эканлигини билишмаган. Буни 1901 йилда австриялик олим Ландштейнер ва 1903 йилда чех олими Я. Янский батафсил ўргандилар ва қон гуруҳларини кашф этдилар.
Агар предмет ойнасида одам қони бир-бирига қўшилса, кўпчилигида эритроцитлар бир-бирига ёпишиб, ғуж бўлиб қолади. Бу ҳодиса агглютинация дейилади.
Эритроцитлар агглютинацияси антиген билан антитело ўртасидаги реакциянинг натижасидир. Эритроцитларнинг қобиғи- мембранасига боғлиқ бўлган агглютиногенлар антиген ролини ўйнайди, антитело сифатида қон плазмасидаги агглютининлар агглютинация реакциясида иштирок этади.
Агглютиногенлар специфик аминокислотали полисаҳарид комплексдан иборат, агглютининлар эса қоннинг гамма глобулин оқсил фракциясидир. Агглютинация реакцияси рўй берганида агглютининларнинг бир молекуласи икки эритроцитни бир-бирига боғлайди. Бу эритроцитларга яна бошқа эритроцитлар қўшилади, улар ғуж бўлиб қолади. Одамнинг қонида ўз эритроцитларига қарши агглютинин бўлмайди.
Ҳар кайси одамнинг қонида фақат унга хос специфик эритроцитар агглютиногенлар тўплами бор. Ҳозиргача одамнинг қонида жуда кўп (400 дан ортиқ) агглютиногенлар топилган. Улардан 30 га яқини кўпроқ учрайди.
Клиника учун АВО ва Rh (резус) агглютиногенлар тизими катта аҳамиятга эга.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling