1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet20/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Тромбоцитларнинг миқдори кайси физиологик жараёнларда ўзгаради?
2. Қон ивиш жараёни – гемостазнинг асосчилари кимлар?
3. Гемостаз неча босқичдан иборат?
4. Қонни ивитувчи омиллар хакида нималарни биласиз?
5. Қон ивишига қарши тизим тўғрисида гапиринг.
6. Қон ивиши қандай бошқарилади?
7. Симпатик нерв системаси қон ивишига қандай таъсир кўрсатади?
8. Гемофилия нима?
Мавзуга оид таянч тушунчалар:
1. Тромбоцитларнинг миқдори.
2. Қон ивиш жараёни – гемостаз.
3. Гемостазнинг босқичлари.
4. Қонни ивитувчи омиллар.
5. Қон ивишига қарши тизим.
6. Қон ивишининг бошқарилиши.


10 – мавзу: Қоннинг физик-кимёвий хусусиятлари. Плазманинг туз тарикиби. Осмотик босим ва унинг аҳамияти РН-муҳити. Плазма оқсиллари. Онкотик босим.
Режа:
1. Қон ҳажми ва таркиби.
2. Қоннинг физико-кимёвий хоссалари.
3. Қоннинг осмотик босими.
4. Онкотик босим.
5. Қоннинг фаол реакцияси ва буфер тизимлари.
6. Плазма оқсиллари ва уларнинг аҳамияти.

Одамнинг қони суюқ плазма ва ундаги муаллак шаклли элементлардан ташкил топган. Қоннинг бу икки қисми орасида маълум нисбат сақланади. Қон ҳажмининг 55% и плазмага тўғри келади, қолган 45% ҳажмни шаклли элементлар ташкил қилади. Қоннинг умумий ҳажмидан эритроцитларга тўғри келадиган қисми гематокрит сон деб аталади. Эркакларда гематокрит сон 44-46%, аёлларда 41-43% бўлади.


Катта одам организмидаги қоннинг умумий миқдори гавда вазнининг 6-8% и, яъни 4-6 л ни ташкил қилади. Қоннинг организмдаги миқдорини бўёқлар ёки радиоактив моддалар орқали аниқлаш мумкин. Масалан қонгорот қонга маълум миқдорда юборилади. Оз вақт ўтиши билан у қонда текис тақсимланади. Энди томирлардан қон олиб, унда бўёқ Концентрациясини аниқлаймиз ва бўёқнинг қонда суюлиш даражасига қараб, қон миқдорини ҳисоблаб топамиз.
Қоннинг миқдори нисбатан доимий бўлган кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Аммо, узоқ вақт давомида мунтазам равишда жисмоний иш билан шуғулланиш, баланд тоққа кўтарилиш ва шу шароитда узоқ вақт бўлиш натижасида организмнинг кислородга бўлган эҳтиёжи ортади ва қон миқдори кўпаяди.
Организмдаги қоннинг ҳаммаси оддий шароитда қон томирлари буйлаб ҳаракат қилмайди. Унинг бир қисми захираларда сақланади. Қон умумий миқдорининг 20% и жигарда, 16% и талоқда, 10% га яқини тери томирларида захирада бўлиб, маълум вақтгача қон айланишида иштирок этмаслиги мумкин. Кислородга эҳтиёж ошганда эса қоннинг захира қисми қонга ўтиб, кислород ташишда иштирок эта бошлайди.

Қоннинг физико-кимёвий хоссалари.




Қони коллоид –полимер эритма деб ҳисоблаш мумкин. Унда эритувчи сифатида сув бўлса, эриган моддаларни тузлар ва кичик молекулали органик моддалар ташкил этади. Коллоид қисми эса оқсил ва уларнинг комплекс бирикмаларидан иборат.
Қондаги коллоид эритма ва шаклли элементлар муаллаклиги маълум даражада ёпишкокликни ҳосил қилади. Плазманинг ёпишкоклиги 1, 7 -2, 2, бутун қонники эса 5, 0. Организм кўп миқдорда сув йўқотса ( каттик терлаш ёки ич кетиши натижасида) қоннинг ёпишкоклиги ортиб, қон айланиши бузилиши мумкин.
Қоннинг солиштирма оғирлиги 1, 060 – 1, 064 га, плазманиқи эса 1, 025 – 1, 034 га тенг бўлиб, у жуда кам ўзгаради.
Қоннинг осмотик босими. Ҳужайралар, шу жумладан қон ҳужайралари ҳам ярим ўтказгич мембранага эга. Бу мембранадан сув тусиксиз бемалол икки томонга ўтади, сувда эриган моддалар эса ўтмайди.
Қон плазмасида эриган турли моддаларнинг кўп қисмини тузлар ташкил қилади. Анорганик тузларнинг плазмада эриган миқдори 0, 9% бўлади. Қоннинг осмотик босими ана шу тузларга боғлиқ. Осмотик босим деганда сувни тузлар миқдори камроқ бўлган эритмадан ярим ўтказгич мембранадан тузлар миқдори кўпроқ бўлган эритмага ўтишини таъминловчи куч назарда тутилади. Сувнинг қон ва тўқима суюқлигидан ҳужайраларга ўтиши ва улардан ташқарига чиқиши осмотик босимга боғлиқ. Осмотик босимнинг доимийлиги ҳужайра фаолиятининг мўътадил бўлишини таъминловчи зарур шарт ҳисобланади.
Одам қонининг осмотик босими кам ўзгаради, 7, 8 атмосферани (симоб устунининг 5600 мм ёки 754 кПа) ташкил қилади.
Осмотик босими қоннинг осмотик босимига тенг бўлган эритмалар изотоник эритмалар дейилади. Бундай эритмаларда қон ва бошқа ҳужайраларнинг ҳажми уларнинг ичига сув кириши ёки ичидаги сувнинг ташқарига чиқиши туфайли ўзгармайди.
Осмотик босими қонникидан юқори бўлган эритмалар гипертоник эритма дейилади. Гипертоник эритмада ҳужайралар ичидаги сув чиқиб кетиши натижасида бужмайиб қолади.
Гипертоник (осмотик босими қонникидан паст бўлган) эритмаларда ҳужайралар шишиб кетади. Бунга сувнинг ҳужайра ичига ўтиши сабаб бўлади.
Организмда қон ва бошқа суюқликларнинг осмотик босимини бир меъёрда таъминлаб турадиган механизмлар мавжуд. Биринчи галда бу вазифани плазма оқсиллари бажаради. Қонда ионлар Концентрацияси ошиб, осмотик босим кўтариладиган бўлса, оқсиллар бу ионларни ўзига бириктириб олади ва осмотик босимни пасайтиради. Акс ҳолда, қоннинг осмотик босими пасайиб кетганда, оқсилларга боғлиқ бўлган ионлар эркин холга ўтади ва осмотик босим ортади. Бундан ташқари, қон томирлар деворида, тўқималарда, гипоталамусда осмотик босим ўзгаришини сезувчи махсус рецепторлар бор. Уларнинг қўзғалиши рефлектор йўл билан буйраклар ва тер безлари фаолиятини ўзгартиради. Қоннинг осмотик босими пасайганда ажраладиган сув миқдори кўпаяди, осмотик босим кўтарилганда тузлар кўплаб ажрала бошлайди.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling