1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа
Download 1.2 Mb.
|
Қон физиологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч иборалар
- 7-мавзу: Лейкоцитларни морфофизиологияси ва асосий функциялари. Режа
Мустаҳкамлаш учун саволлар.
1. Артериал қоннинг 100 мл дан канча кислород ажратиб олиш мумкин? 2. Оксигемоглобиннинг парчаланишини тушунтириб беринг. 3. Қонда кислород неча хил йўл билан ташилади? 4. Қон карбонат ангидридни неча хил йўл билан ташийди? 5. Карбонат ангидридни бикарбонат тузлар йўли билан ташилишини тушунтиринг. Мавзуга оид таянч иборалар: 1. Гемоглобиннинг кислород ташиши. 2. Оксигемоглобин ҳосил бўлиши. 3. Плазманинг кислород ташиши. 4. Гемоглобиннинг СО2 ташиши. 5. СО2 ташишининг бикарбонат йўли. 6. Карбоангидразанинг аҳамияти. Фойдаланилган адабиётлар: 7-мавзу: Лейкоцитларни морфофизиологияси ва асосий функциялари. Режа: Лейкоцитларнинг классификацияси. Гранулоцитлар ва уларнинг турлари. Агронулоцитларнинг турлари. Лейкоцитар формула. Иммунитет ва антителолар. Лейкоцитлар қоннинг махсус пигментларга эга булмаган ядроли ҳужайраларидир. Рангсиз бўлганидан оқ қон таначалари деб ҳам аталади. Соғлом одам қонининг 1мм3 да 4000-9000 лейкоцит учрайди. Уларнинг сони доимо бир хилда турмайди. Физиолгик шароитларда организмнинг фаоллик ҳолатига, тун ва кунга хамда бошқа омилларга боғлиқ ҳолда лейкоцитлар сони ўзгариб туради. Лейкоцитлар сони 1000 дан ҳам ошиб кетганда лейкоцитоз тўғрисида, 4000 дан камайиб кетганда, лейкопения тўғрисида гап юритиш мумкин. Физиологик ва реактив лейкоцитозлар тафовут қилинади. Овқатланиш, жисмоний мехнат қилиш, каттик хаяжонланиш, бирор жойнинг жуда огриши периферик қонда лейкоцитлар сонининг кўпайишига олиб келади. Бу лейкоцитоз организмдаги оқ қон таначаларининг кайта тақсимланиши натижаси ҳисобланади. Талоқ, кумик, ўпкада бўлиб, қон айланишида иштирок этмаган лейкоцитлар айтиб ўтилган омиллар таъсирида қонга ўтади ва сони ортади. Реактив лейкоцитоз эса қон яратиш аъзоларидан кўп миқдорда унча етилмаган лейкоцитларнинг ажралишига боғлиқ. Лейкоцитознинг бу тури кўпинча ўткир яллиғланишнинг белгиси бўлади. Лейкопения баъзи кучли токсинлар ишлаб чиқарадиган микроблар пайдо қиладиган касалликларнинг аломати ҳисобланади. Радиоактив нурланиш, заҳарли моддаларнинг сурункали таъсири ҳам лейкопенияга олиб келади. Лейкоцитларнинг барча турлари амёбасимон ҳаракат қилиш қобилиятига эга. Баъзи кимёвий таъсирловчилар лейкоцитларни ўзига тортади. Улар капиллярлар деворидан ўтиб, шу таъсирловчилар (микроблар, организмнинг емирилаётган ҳужайралари, ёт таначалар ва бошқалар) томон ҳаракат қилади. Бу ҳодиса мусбат хемотаксис дейилади. Шикастловчи омилларга етиб боргач, лейкоцитлар уларни ўз цитоплазмаси билан қамраб олиб, ферментлар ёрдамида парчалайди-фагоцитоз рўй беради. Якка лейкоцит 15-20 микроб ҳужайрасини қамраб олиши мумкин. Фагоцитоздан ташқари, лейкоцитлар организм ҳимояси учун муҳим бўлган бир қатор моддаларни ажратади. Бу моддалар бактерияларга, токсинларга қарши хоссаларга эга бўлган антителолар, фагоцитоз ва жарохатларнинг битишини тезлаштирувчи омиллар бўлиши мумкин. Лейкоцитлар қобиғи юзасига баъзи моддаларни бириктириб олиб, уларни керакли жойга етказади. Протоплазмасида турли бўёқларга буяладиган заррачалар бор-йўқлигига қараб, лейкоцитлар иккита гуруҳга: гранулоцит ва агранулоцитларга- донали ва донасиз лейкоцитларга бўлинади. Донали лейкоцитларга лейкоцитлар умумий сонининг 60% итўғри келади. Донали кислотали (эозин), асосий ва нейтрал бўёқларга буялишига қараб, уларни эозинофилларга ва нейтрофилларга бўлинади. Лимфоцит ва моноцитлар донасиз лейкоцитлардир. Лейкоцитлар турлари ўртасида маълум нисбат сақланади. Фоиз бирлигида ифодаланадиган лецкоцитлар турлари ўртасидаги нисбат лейкоцитар формула дейилади. Нормада бу формула қуйидагича бўлади: нейтрофиллар 50-70%, эозинофиллар 1-5%, базофиллар 0-1%, лимфоцитлар 20-40%, моноцитлар 2-10%. Эозинофиллар оқсил табиатли токсинларни зарарсизлантиради. Аллергик реакцияларда, ичакда гижжалар кўпайиб кетганда ва бошқа бир канча жараёнларда эозинофиллар сони кўпаяди. Қонда кортиқостероид гормонларнинг миқдори ошганда эозинофиллар сони камаяди. Базофиллар протоплазмасида учрайдиган катта-катта доналарда гепарин ва гистамин бор. ўткир яллиғланишнинг регенератив босқичида қондаги базофиллар сони ортади. Гепарин қонинг майда томирларда ивиб қолишига йўл қўймайди, гистамин эса бу қон томирларини кенгайтиради. Бу эса яллиғланиш ўчоқларида сурилиш ва битиш жараёнларига ёрдам беради. Ёғли овқатлар истеъмол қилгандан кейин базофиллар сони ортади. Уларга боғлиқ бўлган гепарин липолизни тезлаштиради, кўп миқдорда сурилган ёғ парчаланади ва плазмада эркин ёғ кислоталари Концентрацияси ортади. Базофилларнинг умри тахминан 12 соат. Нейтрофиллар қонда 6-8 соат айланиб, амёба сингари ҳаракат қилиб, шиллиқ пардаларга ўтади. Организмда микроблар кирган жойга нейтрофиллар тўпланади. Улар микроблар билан тўқнашиб, уларни ўраб олади. Бир нейтрофил 15-20 та бактерияни қамраб, лизосомасидаги ферментлар (протеаза, пептидаза, дезоксирибонуклеаза, липаза) ёрдамида ҳазм қилади ва йўқотади. Агар бу ишни нейтрофил бажара олмаса, ўзи ҳалок бўлади. Йиринг- асосан нейтрофиллар ва уларнинг қолдиқларидан иборат. Нейтрофиллар – носпецифик иммунитетнинг энг муҳим қисми. Улар микроблар ва ёт оқсилларга қарши антителолар ишлаб чиқариш ёки ўз мембранасига бириктириб олиш қобилиятига эга. Нейтрофиллар ёрдамида одамнинг жинсини аниқлаш мумкин. Одамда аёл генотипи бўлса, 500 нейтрофилнинг камида 7 тасида «ноғора таёқчалари» учрайди. Таёқчаларнинг учи диаметри 1, 5-2 мкм ли думалоқ шиш бўлиб, ингичка хроматин кўприкча ёрдамида ядронинг бир сегментига боғланган. жинснинг бу белгиси жинсий аъзолар аномалиясида тўғри даволаш усулини танлашда ёрдам беради. Лимфоцитлар кўпгина аъзоларда чунончи, лимфа тугунларида, талоқда, айрисимон безда, бодомсимон безларда, куричакда, ичакнинг шиллиқ пардасида, кумикда ривожланади. Бу ҳужайраларнинг ядроси йирик, атрофидаги протоплазма юпқа бўлади. Одам қонида бир неча хил лимфоцитлар учрайди. Улар кумикдаги лимфоид ҳужайралардан ривожланиб, қон орқали узлари дифференциаллашадиган (етиладиган) тўқималарга етказилади. Уларнинг бир қисми тимусда (айрисимон без) етилади. Тимусда етилган лимфоцитлар Т-лимфоцитлар дейилади. Улар қондаги лимфоцитларнинг 60 % ини ташкил қилади. Т-лимфоцитлар ўз навбатида Т-киллерлар ва Т-хелперларга бўлинади. Т-киллерлар «қотил» ҳужайралар ҳам дейилади. Лимфоцитларнинг озроқ қисми бошқа аъзоларда етилади. Кушларда бу аъзоларга фабриций халтаси (бурса), сут эмизувчиларда ингичка ва кўр ичакда жойлашган лимфа тугунлари, бодомсимон безлар киради. Бу аъзоларда ривожланиб, етилган лимфоцитлар В-лимфоцитларни ташкил қилади. Лимфоид ҳужайраларнинг бир қисми дифференцияга учрамайди. Улар лимфоцитларнинг 10-20% ига тенг 0 гуруҳини ташкил қилади. Зарурат туғилганда бу таначалар Т- ва В-лимфоцитларга айланади. Умуман лимфоцитлар макрофаг, фибробласт, моноцит ва тўқималар тикланишида иштирок этувчи бошқа ҳужайраларга айланиши мумкин. В-лимфоцитлар организмга тушган антигенларга (ёт оқсил, токсинларга) қарши антителолар ҳосил қилади. Антителолар антигенлар билан бирикиб, уларнинг фогоцитоз йўли билан йўқотилишини тезлаштиради. Одам организмида антителолардан ташқари, яна бир қатор гуморал иммунитет омиллари бор. Кўпгина тўқима ва сукликларимизда лизоцим учрайди. У ҳужайра мембранасини емириб, ҳалокатига олиб боради. Соғлом одамнинг қон плазмасида оқсилсимон омил – пропердин учрайди. У бактерицид ва вирусларга қарши хусусиятларга эга. Ҳужайраларимиз интерферон деган сувда эрувчи оқсил ишлаб чиқаради. Интерферон организмда вирусларнинг кўпайишига йўл қўймайди. Антителолар гуморал иммунитетнинг специфик омиллари бўлса, лизоцим, пропердин, интерферонлар бу тизимнинг носпецифик омиллари ҳисобланади. Организмда ҳужайра иммун тизими ҳам мавжуд. Бу тизим фаолиятида иммунокомпетент Т-лимфоцитлар асосий рол ўйнайди. Организмда антиген пайдо бўлиши биланоқ лимфоцитлар у томонга ошиқади. Мембранасида антигенларни танувчи махсус рецепторлар бор. Бу рецепторларнинг хили шунчалик кўпки, табиатда учрайдиган антигенларнинг ҳаммасига мос кела олади. Улар таъсирида лимфоцитлар фаол ҳолатга ўтиб, зудлик билан бўлина бошлайди ва қисқа вақт ичида жуда кўпайиб кетади. Пайдо бўлган Янги лимфоцитлар бажарадиган вазифаларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг бир тури (лимфоцит эффекторлар) антигенга ҳужум қилиб уни емиради. Антигеннинг лимфоцит-эффектор билан бирикишига Т-хелперлар ёрдам беради. Иккинчи турдаги лимфоцитлар плазматик ҳужайралар – антителолар ишлаб чиқаради. Бу антителолар антигенни зарарсизлантиради ёки парчалайди. Учинчи турдаги лимфоцитлар – хотира ҳужайралари дейилиб, улар жангда иштирок этмайди. Уларнинг вазифаси шу антегенни эслаб қолиш ва иккинчи марта организмда пайдо бўлса, ишончли мудофаани таъминлашдан иборат. Хотира ҳужайралар она лимфоцитдлан етукроқ бўлади. Муайян антиген иккинчи марта пайдо бўлса, хотира ҳужайралари тез бўлина бошлайди, улардан ҳам плазматик ҳужайралар ва лимфоцит –эффекторлар вужудга келади. Аммо бу жараён биринчи галдагидан тезроқ содир бўлгани учун антиген ҳужум и қисқа вақтда бостирилади. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, лимфоцитлар организмнинг ўз ҳужайраларидан мутация туфайли пайдо бўлган ёт ҳужайраларни ҳам топиб емиради. Ҳар лахзада одам организмида бундай ҳужайрадан бир неча миллион бўлади. Мутацияга учраб, организм учун ёт бўлиб қолган ҳужайралар йўқотилмаса, тез кўпайиб, шиш пайдо бўлишигиа олиб келади. Демак, лимфоцитлар организмнинг ҳужайра барқарорлиги сақланиб туришини ҳам таъминлайди. Лимфоцитлар жарохатланган тўқималарнинг тикланишида бевосита қатнашади. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling