1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet3/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Қоннинг асосий функциялари.
Қон суюқ тўқима бўлиб, плазма ва шаклли элементлардан ташкил топган. У томирлар доирасида узлуксиз ҳаракат қилганидан организмда асосан ташувчи вазифасини бажаради. Ташиладиган моддалар табиати ва аҳамиятигақараб қоннинг қуйидаги фаолиятлари: 1) нафас олдириш; 2) овқатлантириш; 3) экскретор; 4) бошқарув; 5) креатор бошқаришларни таъминлаш; 6) гомеостатик; 7) ҳароратни бошқариш; 8) ҳимоя қилиш фаолиятлари тафовут қилинади.
Нафас олдириш фаолияти. Бу фаолият ўпкадан кислород етказиб бери ш ва уларда ҳосил бўлган карбонад ангидридни ўпкага олиб боришдан иборат. Кислород ташилишини эритроцитлардаги гемоглобин бажаради. Карбонат ангидриднинг ташилишида ҳам эритроцитлар катта аҳамиятга эга.
Овқатлантириш фаолияти. Қоннинг овқатлантириш фаолияти озик моддаларни ҳазм тизими аъзоларидан тўқималарга етказиб беришдан иборат. Истеъмол қилинган овқат таркибидаги мураккаб полимер моддалар меъда ва ингичка ичакда ферментлар таъсирида парчаланиб, сурилиши мумкин бўлган содда мономер моддаларга айланади. Глюкоза, фруктоза, галактоза, аминокислоталар, тузлар ва сувда эрувчан бошқа моддалар қонга сурилади. Ёғлар эса асосан лимфага сурилиб, унинг таркибида қонга қуйилади. Углеводлар асосан энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Уларнинг оз қисми жигар ва мускулларда гликогенга айланиб, унча катта булмаган захира ҳосил қилади. Ҳужайралар аминокислоталарнинг кўп қисмини оқсил синтезига сарфлайди. Ёғ кислоталаридан глицерин иштирокида нейтрал ёғлар синтезланиб, ёғ тўқимасида захира холида тўпланади. Керак бўлганда гликогендан глюкоза, ёғ тўқимасидан нейтрал ёғ қонга ўтади ва энергия манбаи сифатида сарфланади.
Экскретор фаолият. Моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган қолдиқ моддаларни, тасодифан ёки маълум мақсад билан қонга киритилган моддаларни чиқариб ташлашда иштирок этиш қоннинг экскретор фаолиятини ташкил қилади. Ортиқча ичилган сув, истеъмол қилинган туз ва озик моддаларни чиқариб ташлаш ҳам экскретор фаолиятнинг бир қисми ҳисобланади. Қон чиқариб ташланиши заррур моддаларни ажратув аъзоларига етказиб беради.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling