1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet7/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Суяк кумигида қон яратилиши. Суяк кумигида қон яратилиши эмбрион тараккиётининг охирги ойларида бошланиб, хомила туғилганидан кейин кучаяди. Вояга етган организмда суяк кумиги эритроцитлар , донали ва донасиз лейкоцитлар ва қон пластинкалари яратиладиган энг асосий универсал орган бўлиб қолади. Суяк кумиги тимус ва бошқа қон яратувчи органларга ўзак ҳужайраларни етказиб беради. Шу билан бирга у одамда В- лимфоцитларнинг асосий тараккиёт манбаи ҳисобланади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Одам ҳомиласида дастлабки қон қачон яратилади?

  1. Мезенхима ҳужайралари нима?

  1. Мегебластик Эритропоэзни тушунтириб беринг.

  1. Эмбрионнинг қайси давридан жигарда қон ҳосил бўла бошлайди?

  1. Ҳомиланинг қайси даврида талоқ ҳосил қилиш вазифасини ўтайди?

  1. Қайси даврда лимфа тугунларида қон ҳосил бўлади?

  1. Ҳомила такомилининг қайси даврида бўқоқ бези қон яратиш вазифасини бажаради?



Мавзуга оид таянч иборалар:

  1. Қоннинг ўзак ҳужайралари.

  1. Мегабластик Эритропоэз.

  1. Мезенхима ҳужайралари.

  1. Жигарда қон яратилиши.

  1. Талоқда қон яратилиши.

  1. Лимфа тугунида қон яратилиши.

  1. Бўқоқ безида қон яратилиш.

  1. Суяк кўмигида қон яратилиши.



3-мавзу: Илик ҳужайраларининг морфологик таърифи.


Режа:

  1. Ўзак ҳужайралар ҳақида тушунча.

  1. Эритропоэз ёки қизил таначаларининг тараққиёти.

  1. Лимфонитопоэз.

Вояга етган организмда қон яратувчи асосий органлар суяк кумиги, талоқ, лимфа тугунлари ва букок бези (айрисимон без) ҳисобланади. Барча қон шаклли элементлари учун ягона бошланғич ҳужайра қоннинг ўзак ҳужайраларидир. Ўзак ҳужайраларнинг мавжудлигини канадалик олимлар Мак Куллох ва Тилл 1960 йилда исбот килдилар ва бу билан рус олими А. А. Максимовнинг асримиз бошида барча қон ҳужайралари учун ягона бошланғич ҳужайра мавжуд эканлиги тўғрисидаги фикрни тасдикладилар. Ўзак ҳужайралар қоняратилишининг барча йўналишларида, яъни эритропоэз, гранулоцитопоэз, лимфоцитопоэз, моноцитопоэз ва тромбоцитопоэз йўналишларида ривожлана оладиган ҳужайралар синфига киради. Уларнинг асосий хусусиятлари ўз-ўзини сақлаб қолиш қобилиятининг борлиги, кўпайиш имҚониятига эгалиги ва турли йўналишларда ривожлана олиши ҳисобланади. Ўзак ҳужайралар маълум бир миқдорда бўлиб, бўлинганда ҳам уларнинг сони ўзгармай доимий қолади, яъни ўзак ҳужайра бўлиниши натижасида ҳосил бўлган икки ҳужайранинг фақат биттасигина такоминлашишни давом эттириб, иккинчиси ўзгармай, ўзак ҳужайралигича қолади. Бу ҳужайралар тузилиши бўйича майда корамтир лимфоцитларга ўхшаб кетади. Ҳужайралар диаметри ўртача 8 – 10 мкм бўлиб, йитоплазмаси тор. Ҳужайра органеллалари ва полисомалар кам, эркин рибосомалар эса кўп. Ўзак ҳужайраларни ўрганиш уларнинг колониялар (маълум бир йўналишда такомил этувчи ҳужайралар тўплами) ни ҳосил қилиш хусусияти билан чамбарчас боғлиқдир. Бир ўзак ҳужайра фақат бита колония ҳосил қилади ва уни колония ҳосил килувчи бирлик деб аталади. Ўзак ҳужайралар асосан икки йўналишда диференциалланиши аниқланган. Биринчи йўналишда ярим ўзак ҳужайра ёки миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси (МБХ) ҳосил бўлади. Иккинчи йўналишда бошқа ярим ўзак ҳужайра ёки лимфоцитопоэзнинг бошланғич ҳужайраси (ЛБХ) ҳосил бўлади. У ўз навбатида Т – ва В – лимфоцитопоэзлар йўналишида дифференциалланиш қобилиятига эга. Ярим ўзак ҳужайралар (МБХ, ЛБХ) дан ташқари гемоцитопоэзнинг ҳар – бир қатори учун хос бўлган бошланғич унипотент ҳужайралар ҳам мавжудлиги аниқланган. Масалан, эритроцитларнинг (ЭБХ), нейтрофилларнинг (НБХ), базофилланинг (ББХ), эозинофилларнинг (ЭОБХ), моноцитларнинг (МНБХ), мегакариоцитларнинг (МГБХ), Т- ва В- лимфоцитларнинг (ТлБХ, ВлБХ) ўз бошланғич ҳужайралари бор. Улардан ўз навбатида морфологик жиҳатидан идентификация қилиниши мумкин бўлган бласт ҳужайралар – эритробластлар, монобластлар, миелобластлар, мегакариобластлар, Т- ва В- лимфобластлар дифференциаллашади.


Шундай қилиб, гемоцитопоэз жараёнида турли ҳужайралар синфлари мавжудлиги кўрилади: ўзак (ёки полипотент) ҳужайралар, ярим ўзак ҳужайралар (МБХ ва ЛБХ), унипотент ҳужайралар (ЭБХ, ЭОБХ, НБХ, ББХ, МНБХ, МГБХ, ТлБХ, ВлБХ), бласт ҳужайралар, етилувчи ҳужайралар, етук ҳужайралар. Ўзак ҳужайралардан бошлаб то етук қон шаклли элементлари ҳосил бўлгунча кечадиган жараён қон яратувчи аъзоларда мавжуд бўлган микромухит таъсирида бўлади. Микромухитни ҳосил килувчи асосий элементлар бўлиб, ретикуляр, интердигитик, дендритик ҳужайралар ва макрофаглар ҳисобланади.
Букок бези ёки тимусда эса бу жараёнда ретикулоэпителиал ҳужайралар асосий рол ўйнайди. Микромухит ҳужайралари ўзак ёки ярим ўзак ҳужайраларининг қон шаклли элементларига дифференциалланишини таъминловчи биологик актив моддалар ишлаб чиқаради. Бу моддаларга эритропоэзда актив иштирок этувчи эритропоэтин, мегакариоцитопоэзда қатнашувчи тромбопоэтин ёки Т- лимфоцитларнинг хосл бўлишида актив рол ўйнайдиган тимопоэтин ва бошқалар мисол була олади.
Гемоцитопоэз жараёни тўғрисида кўп назариялар яратилган. Уларни полифилетик (яъни бир неча ўзак ҳужайралари борлигини тан олувчи), дуалистик (икки ўзак ҳужайраси мавжуд деювчи) ва унитар (ягона ўзак ҳужайраси борлигини тан олувчи) назарияларга бўлиш мумкин. Ҳозирги пайтда барча талабларга жавоб берадиган қон яратилиши назарияси унитар назария ҳисобланади. Бу назария рус олимлари А. А. Максимов, А. Н. Крюков, И. А. Кассирскийларнинг ишлари ва нихоят, охирги 15 – 20 йиллар ичида олиб борилган экспериментал ишлар натижасида ривожланди ва мустаҳкамланди. Унитар назария бўйича барча қон элементлари учун ягона полипотент ўзак ҳужайраси мавжуд. Бу ҳужайра қоннинг барча шаклли элементлари учун бош ҳужайра ҳисобланади. Гемицитопоэз жараёнини шартли равишда икки тўқимада – миелоид ва лимфоид тўқималарда кечади деб ҳисобланади. Миелоид тўқимада асосан эритро-, грануло-, моно- ва мегакариоцитопоэзлар содир бўлади. Бу тўқимага асосан суяк кумиги киритилади. Лимфоид тўқимага эса тимус, талоқ, лимфа тугунлари ва бошқа лимфоид тузилмалар кириб, бу ерда лимфоцитлар ва плазматик ҳужайралар ҳосил бўлиши кузатилади. Аммо бу икала тўқиманинг ажратилиши жуда шартли бўлиб, улар ички мухит тўқимасининг фақат бир қисмидир.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling