1-мавзу: Кириш. Қон физиологияси курсининг мақсади ва аҳамияти. Режа


Download 1.2 Mb.
bet4/22
Sana20.06.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1630723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Қон физиологияси

Бошқарув фаолияти. Маълумки, организмдаги хама аъзо ва тўқималар қонга физиологик фаол моддаларни ажратади. Қон бу моддаларни организм буйлаб ташир экан, гуморал бошқаришни амалга оширади, аъзоларни узаро боғлайди, организмни бир бутун қилиб, мухит ўзгаришларига мослаштиради.
Креатор фаолият. Қоннинг бу фаолиятини бошқарув фаолиятиниг бир қисми дейиш мумкин. Бу фаолият қон плазмаси ва шаклли элементларининг ахборотга эга макромолекулаларини ташишида иштирок этишидан иборат. Бу макромолекулалар тегишли жойга етказилгандан кейин оқсил синтези, ҳужайраларнинг бўлиниши ва бошқа жараёнларга таъсир кўрсатади.
Гомеостатик фаолият. Қон суюқликлар рН, осмотик босим, электролит таркиби, органик моддалар таркиби ва ва бошқа кўрсаткичларнинг барқарорлигини сақлаб туради ва хакозо.
Ҳароратни бошқаришдаги иштироки. Ҳужайра ва тўқималар

фаолияти натижасида узлуксиз равишда иссиклик ҳосил бўлиб туради. Бу иссикликнинг кўп қисми ички йирик аъзоларга ( жигар, чуқур жойлашган мускуллар, юрак) тўғри келади, у бевосита ташки мухитга ажратилмайди. Бу аъзоларнинг томирларидан ўтаётган қон маълум даражада исийди ва иссикликни организм буйлаб таркатади. Қон ҳарорати сезиларли даражада ошса, гипоталамусдаги терморецепторлар қўзғалиб, ҳароратни бошқариб турадиган мехнизмлар фаоллиғи ошади. Натижада тери қон томирлари кенгаяди, тер ажралиши кучаяди, иссикликни йўқотиш тезлашади.


Ҳимоя фаолияти. Бу фалиятни юзага чиқишида қоннинг турли таркибий қисмлари иштирок этади. Ҳимоя фаолияти энг аввало юкумли касалликларни пайдо қиладиган микробларни емирилишини таъминлайдиган (ҳужайра иммунитети) ва анна шу микробларга хамда уларнинг заҳарларига қарши антитело ишлаб чиқаришдан (гуморал иммунитет) иборат. Қоннинг ивиши ҳам ҳимоя реакция ҳисобланади.
Мустаҳкамлаш учун саволлар.

  1. Организмнинг ички муҳити нима?

  1. Тўқима суюқлиги вазифасини тушунтиринг.

  1. Лимфа суюқлигининг аҳамияти нимада?

  1. Гомеостаз нима?

  1. Қоннинг транспорт функцияси нима?

  1. Қоннинг бошқарув функциясини тушунтиринг.

  1. Қоннинг экскретор ва инкретор функциялари нима?

  1. Қоннинг иммунитет вазифасини тушунтириб беринг.




Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling