Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Кодекс билан тартибга солинади. - Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади
Солиқ элементлари - солиқ субъекти,
- солиқ объекти,
- солиқ предмети,
- солиқ манбаи,
- тортиш бирлиги,
- солиқ ставкаси,
- солиқ имтиёзлари,
- солиқ нормаси,
- солиқни тўлаш муддатлари,
- солиқ юки,
- солиқ базасини ҳисоблаш усуллари,
- солиққа тортиш усуллари каби тушунчалар
Солиқ субъекти - бу солиққа оид муносабатларни ташкил этувчи томонларнинг ўзаро мажмуаси бўлиб, унда бир томондан солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) бошқа томондан солиқни ундириш ваколати юкланган солиқ хизмати органлари.
Солиқ объекти
- сифатида фойда ёки даромад, муайян товарларни қиймати, ер майдони, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва бошқалар киради. Солиқ объекти аслида жамиятдаги мавжуд моддий ва маънавий бойликларнинг айримларига қонун йўли билан улардан фойдаланувчи, эгалик қилувчи ва тасарруф қилувчи солиқ субъектларининг ҳуқуқларини солиққа тортишни ифодалайди
Солиқ манбаи - - бу солиқ тўловчининг тўлайдиган солиқлари манбаи, яъни даромади.
Солиқ базаси
- - солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори. Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ.
Солиқ ставкаси - - объектнинг ҳар бир бирлиги учун давлат томонидан белгилаб қўйилган меъёрдир. Солиқ ставкаси солиқ элементлари ичида энг кўп амалий аҳамиятга эга бўлган унсурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |