Ўсимликлар озиқланиши ва ўғит (Агрокимё)
41-маъруза: Мураккаб аралаш ўғитлар
Tупроқшунослик кафедраси
доц.в.б., қ.х.ф.ф.д. (PhD) С.Қ.Маҳамммадиев
- Ўғитларни қуруқ холда аралаштириш-комплекс ўғитларни олишда энг оддий ва иқтисодий жиҳатдан фойдали услуб бўлиб, озиқ элементларини мақсадга мувофиқ таъминлаш имконини беради.
Амалиётда қуруқ аралашма-ўғит олишнинг икки хил йўли тадбиқ этилган: - 1) Омборларда ўғитларни тайёрлаш, ташиш, тупроққа солишга ишлатиладиган (МВС-3М, Д-665) аралашмаларни кўчма ўғит аралаштириш қурилмалари ҳамда машиналаридан фойдаланиб хўжаликларни ўзида тайёрлаш;
- 2) Юқори даражадаги ишлаб чиқариш самарадорлигига эга бўлган қурилмалардан (40-60 т/соат) фойдаланиб аралашма-ўғит тайёрлаш, бу қурилма бир туманнинг барча хўжаликларини ёки бир йўла бир неча туманлар хўжаликларига хизмат қилиши мумкин.
Қуруқ ўғитларни аралаштириш - Ўғит ишлаб чиқариш саноатининг энг муҳим йўналишларидан бири концентратланган оддий ва комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ҳар томонлама ривожлантириш ҳисобланади.
- Комплекс ўғитларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш учун уларнинг таркибига магний ва микроэлементларни қўшганда қишлоқ хўжалик экинлари ва уларни ўстириладиган тупроқ хиллари хусусиятларини ҳисобга олишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
- Яқин келажакда ўсимликларнинг тупроқ орқали ривожланишини асосий муаммолари ўз ечимини топишини эътиборга олиб, хусусан нордон тупроқларни охаклаш, ишқорий тупроқларни гипслаш асосида иш юритиш, комплекс ўғитларни қўллаш самарадорлигини амалга оширишда олиб бориладиган тадқиқотлар, улардан фойдаланиш тамойилларини тубдан ўзгартириш, тупроқдаги озиқа элементларини ҳаракатчан шаклга ўтиш тезлигини программалаштириш масалаларини хал қилишга қаратилади.
Қуруқ ўғитларни аралаштириш - Бундай ўғитларни қўллашга қаратилган изланишлар жумладаги узоқ муддат таъсир доирасига эга бўлганлари хар хил тупроқ-иқлим зоналарида ва хар хил экинлар учун фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш имконини беради.
- Ўғитларнинг янги шакллари ўсимлик томонидан ҳам ўғит таркибидаги, ҳам тупроқ таркибидаги заҳира холдаги озиқа элементларидан тўлароқ ўзлаштириш имконини беради.
- Албатта бу нарса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини арзонлаштириш ва атроф-муҳитни ифлослантиришни олдини олиш имконини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |