- Намнинг миқдори мочевина ва аммоний селитрада 0,12% дан, аммофос, диаммофос ва калий хлоридда 1% дан, иккиламчи суперфосфатда 3,5% дан (1% ошмайдиган эркин кислоталикда) ортмаслиги лозим.
- Ўғитлардаги 1-3 мм ли катталикдаги гранулаларнинг миқдори 90% гача, улар орасида 2-3 мм ликлари 50% дан кам бўлмаслиги, 1 мм ликлари эса 1% дан ошмаслиги талаб қилинади.
- Гранулаларнинг аралаштириш жараёнида емирилиши 3% дан ошмайди, уларнинг мустаҳкамлиги 1 мм дан кам бўлмаган заррачалари учун 2 МПа (20 кгс/см2) дан кам эмас.
- Кимёвий саноат томонидан анча кенг ассортиментдаги гранулланган ўғитлар ишлаб чиқарилади, улар ўғит аралашмаларини тайёрлашда ишлатиладиган: мочевина, аммонийли селитра, иккиламчи ва оддий суперфосфат, аммофос, калий хлоридлардир.
- Ўғит аралашмаларининг физик хоссаларини яхшилаш мақсадида нейтралловчи қўшимчалар: бўр, охактош, фосфорит унини қўшиш мумкин.
Ўғит аралашмаларини физик-кимёвий хоссаларига оид талаблар - Икки хил ўғит аралашмасини тайёрлашнинг техник шароитлари ишлаб чиқилган, улар: МРТУ 6-08-141-69 русумли кукунсимон суперфосфатга фосфорит унини 1:1 нисбатдаги аралашмасидан иборат бўлган ва кристалл калий хлорид ва оддий суперфосфат аралаштириб олинадиган ҳамда пресслаш йўли билан гранулаланадиган иккиламчи фосфорли-калийли ТУ 6-08-336-75 русумли ўғитлар ҳисобланади. Бу ўғитдаги гранулаларнинг 1-4 мм гача бўлган хиллари 90% дан кам эмас, 4-6 мм ли хили 5% дан кўп эмас ва 1мм дан кам бўлмаганлари 5% дан кўп эмас бўлган талаб даражасида бўлади.
Ўғит аралашмаларини физик-кимёвий хоссаларига оид талаблар - Гранулаларнинг механик мустаҳкамлик даражаси 3,5-4 МПа (35-40 кгс/см2) бўлади.
- Даслабки ўғитларнинг физик-кимёвий хоссалари уларнинг аралашиб кетиш имкониятларини чегаралаб қўяди.
- Масалан, аммиакли селитрани суперфосфат билан аралаштирганда нитрат кислота ёки азот оксидининг буғлари ажраб чиқиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |