Ўғит аралашмаларини физик-кимёвий хоссаларига оид талаблар - Кальций нитратнинг ҳосил бўлиши аралашманинг гигроскопиклигини оширади:
2NH4NO3 + Ca(H2PO4)2 = 2NH4H2PO4 + Ca(NO3)2; - Ишқорий реакцияли ва таркибида эркин кальций оксидга эга бўлган кальций карбонат ва бикорбонатларни аммонийли селитра ёки аммоний сулфатга аралаштириш мумкин эмас, шунингдек аммоний фосфатни ва унинг полифосфатларини аммиак холатида йўқотиш мумкин бўлганлиги сабабли ўзаро аралаштириб бўлмайди:
СаО + (NH4)2SO4 = 2NH3 + CaSO4 + H2O Ўғит аралашмаларини физик-кимёвий хоссаларига оид талаблар - Физик-кимёвий хоссаларни яхшилаш учун бир қанча компонентлардан фойдаланиш узоқ муддат сақлаш учун яроқли бўлган комплекс аралаш ўғитлар тайёрлаш имконини беради. Масалан, нейтралловчи қўшимчалар (доломит, суяк ёки фосфорит уни) ни, ҳамда аммонийланган суперфосфатни қўшиш нитрат кислота ҳосил бўлишини, монокалцийфосфатни дикалцийфосфатга айланишини олдини олади, ўғитнинг физикавий хоссаларини яхшилайди.
Аралаш ўғитларнинг сифатига қўйиладиган асосий талаб - уларнинг гранулланган таркибларини бир хиллиги, бу нарса аралашмага кирадиган дастлабки ўғитларнинг гранулалари катталигини бир хил бўлишини таъминлаш орқали эришилади. Ўғитларнинг жуфтларини аралаштиришдаги чегараловчи диаграмма:
Ўғитларни аралаштиришда чегараловичи диаграмма
Шартли белгилар: 0-аралашманинг хоссалари анча ёмонлашади; 1-аралашмаларни узоқ муддатда сақлаб бўлмайди; 2-олдиндан аралаштириб бўлмайди.
Топшириқ ва саволлар: 1. Ўғитларни аралаштиришда нималарга эътибор берилади?
O'ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI, 2020
Do'stlaringiz bilan baham: |