1-Мавзу: Кириш


Жиҳоздан фойдаланиш тартиби


Download 1.79 Mb.
bet55/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Жиҳоздан фойдаланиш тартиби.
Бу асбоб билан ўз номидан келиб чиққан ҳолда, унда ўсимликларда кечадиган физиологик жараён – фотосинтез жараёнини ўрганиш мумкин. Ботаникадан ушбу тажриба “Баргларда органик моддаларнинг ҳосил бўлиши. Фотосинтез” мавзусини ўрганишдан 10-20 кун ёки бир ой олдин қўйиб, мунтазам кузатиб борилади. Тажриба қўйилган сана ёзилган қоғозча юқориги қисмига ёпиштирилади.
Тажриба учун-аввало, асбоб ёруғлик яхши тушадиган жойга ўрнатилади. Сўнгра хона ўсимликларидан бирининг кичик шохчаси кесиб олинади ва сув солинган кичик идишчага жойлаштирилиб, асбобнинг тажриба хонасига қўйилади ва тажриба хонаси устки қисмидаги қопқоқчаси яхшилаб беркитилади. Қўшимча хоначадаги шам ўрнаткич симча тепага тортилиб, шам ёқилиб, пастга тезда туширилади ва қўшимча хона қопқоқчаси ҳам ёпилади. Шиша най йўллари тепага кўтарилиб, ҳаво йўли очилиб тажриба хонадаги ҳаво чиқарилади. Ҳаво тўлиқ чиқиши билан СО2 миқдори кўпайиб, тезда шам ўчади.( Шиша найлар пастга туширилиб ҳаво йўллари ёпилади, тепага кўтарилиб қўйилган тажриба ва қўшимча хоналар оралиғидаги резина билан қопланган тўсиқ эҳтиёткорлик билан босиб оралиқ ёпилади. Тажриба хонада ҳаво йўқлигига ишонч ҳосил ҳилинади. Тадқиқот 10-20 кун ёки бир ой давом этиши мумкин. Тажриба хонадаги ўсимлик кундан-кунга кўркам холатда ўсиб боради.
Ўсимлик нафас олиш учун О2 (ҳавони), фотосинтез жараёни содир бўилиши учун СО2ни қаердан олади? Деган мантиқий савол туғилади.
Тажриба хонасидаги тиниқ суюқлик билан тўлган шиша деворлар қуёш нурларини жуда яхши ўтказади. Сувда турган ўсимлик хлорофилларида –фотосинтез жараёни кузатилади. Бунда сув ва карбонат ангидириддан органик моддалар синтезланиб,О2 ажралиб чиқади ва ўсимлик нафас олади. Тажрибани мураккаброқ тарзда, яъни бирон майда ҳайвонни ўсимлик билан бирга бир неча соат (ёки кун)га қўйиб ўтказиш мумкин. Бунда ўқувчилар улар ўртасидаги муносабат, яъни ўсимлик О2 чиқариб ҳайвон нафас олиши, ҳайвон эса СО2 чиқариб ўсимликда фотосинтез жараёни содир бўлишига имкон яратишини тушуниши мумкин.
Шунингдек, ушбу тажрибани ўрганиладиган мавзунинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда “Ўсимликларнинг нафас олиши”, “Уруғларнинг нафас олиши ва униб чиқиши” каби мавзуларда ҳам қўллаш мумкин. Масалан, сувда ивитилган нўхат ёки ловия уруғини пробиркага экиб, асбобнинг тажриба хоначасига қўйиш мумкин. 2-3 хафта ёки бир ой кузатиш мумкин.
Бундай тажрибалар ўқувчиларни билим, кўникма ва малакаларни онгли ўзлаштиришлари баробарида ижодий фикр юритиш, тажриба қўйиш ва кузатиш кўникмаларини ривожлантиришга замин тайёрлайди.
Хулоса қилиб айтганда биологияни ўқитишда фойдаланиладиган воситалар фан-техника ривожига боғлиқ ҳолда янгиланиб боради.



Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling