1-Мавзу: Кириш
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.2. ДАРС – БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШНИНГ АСОСИЙ ШАКЛИ Режа
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Методист-олимлар томонидан ўқитиш жараёнига берилган таърифларни таққосланг. Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган ўқитиш шаклларини аниқланг. Дарснинг дарсдан ташқари ишлар билан ўзаро узвий боғлиқлигини исботланг. Дарснинг экскурсия билан ўзаро узвий боғлиқлигини исботланг. Дарснинг синфдан ташқари машғулотлар билан ўзаро узвий боғлиқлигини мисоллар ёрдамида исботланг. 8.2. ДАРС – БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШНИНГ АСОСИЙ ШАКЛИ Режа: Дарснинг мақсад ва вазифалари, ўзига хос хусусиятлари. Биология дарсларига қўйиладиган талаблар. Дарс типлари ва турлари. Дарс структураси. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги. Дарс – биологияни ўқитишнинг асосий шакли бўлиб, унинг тузилиши, ташкил этилиши, унда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва фаоллаштириш масалалари биология ўқитиш методикасининг асосий муаммоси саналади. Дарсда ўқув дастури талаблари асосида таълим-тарбия узвийлигини таъминлаш, бу жараёнда ўқитиш методи, воситаларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, ДТС билан меъёрланган таълим мазмуни ва унинг таркибий қисмларини шакллантириш, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, улар онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш амалга оширилади. Ўқувчиларга таълим-тарбия бериш сифати ва ўқитиш самарадорлиги дарсни ташкил этилиши, уларда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва фаоллаштириш масалаларига боғлиқ бўлади. Дарс - биология ўқув дастури билан меъёрланган мазмунни ўрганиш мақсадида ёши, тайёргарлик даражаси бир хил, доимий таркибга эга бўлган ўқувчилардан иборат гуруҳ (синф)ларда белгиланган вақт доирасида, қатъий жадвал асосида биология ўқув хонасида ташкил этилади. Ўрганиладиган мавзу мазмунидан келиб чиққан ҳолда дарслар тирик табиат бурчагида, ўқув тажриба майдонида, биологик музейларда ташкил этилиши ҳам мумкин. Биология ўқув дастурида таълим мазмуни ўқувчиларнинг ёш ва псиҳологик хусусиятлари, билим заҳиралари ҳисобга олинган ҳолда берилган. Биология ўқув фанларининг мазмуни мантиқий кетма-кетликдаги алоҳида қисмлар – боблар, мавзуларга бўлинган. Ҳар бир мавзу мазмунини ўрганиш дарсларда амалга оширганлиги сабабли, дарслар ҳам муайян системани ташкил этади, бир-бири билан мантиқий боғланган бўлади. Дарсда ўқитиш ҳамма ўқувчилар учун умумий бўлган ўқув дастури асосида ташкил этилади, ўқитувчи ўрганилаётган мавзу мазмуни, таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларига мувофиқ, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва фаоллаштиришга қаратилган педагогик фаолиятни амалга оширади. Демак, ўқувчиларнинг дарсдаги фаолияти уларнинг ўқув-билиш фаолиятини, ўқитувчининг фаолияти эса шу фаолиятни ташкил этиш, бошқариш ва фаоллаштиришга қаратилган педагогик фаолият саналади. Дарсда ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти, ўқитувчининг педагогик фаолияти билан уйғун ташкил этилгандагина ўқитиш мақсадларига эришиш мумкин. Ҳар бир дарс ўқувчиларнинг мавзуга оид билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, илмий дунёқарашини кенгайтириш, ақлий ривожланиши, шахс сифатида тарбиялаш, атроф-муҳитга онгли муносабатни таркиб топтиришга хизмат қилади ва биологияни ўқитишдан назарда тутилган умумий мақсад ва вазифаларнинг бажарилишига ўз ҳиссасини қўшади. Дарснинг муваффақиятли ташкил этилиши кўп жиҳатдан ўқитувчининг дарсга қўйиладиган талабларни билиши, унга амал қилишига боғлиқ. Мазкур талаблар жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, маънавий-марифий қарашлари, таълим муассасаларининг мақсади ва вазифалари, ўқитиш қонуниятлари ва принципларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Биология ўқитиш методикасида дарсга қўйиладиган талаблар уч гуруҳ: методик, тарбиявий ва ташкилий талабларга ажратилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling