1-Мавзу: Кириш


Методик талаблар жумласига


Download 1.79 Mb.
bet58/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Методик талаблар жумласига:

  • Ҳар бир дарснинг таълимий мақсадлари ва унинг дарслар системасида тутган ўрнини аниқ белгилаш;

  • Ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси, ўқитиш мақсадлари, ўқув дасту­ри­нинг талабларига мос ҳолда ўқув материалини оптимал даражада танлаш;

  • Дарсда ривожлантириладиган умумий ва шакллантириладиган хусусий биологик тушунчалар, таркиб топтириладиган кўникма ва малакаларни аниқлаш;

  • Дарснинг ҳар бир босқичининг мақсадини амалга ошириш мақсадида ўқитишнинг самарали методлари, воситалари, билимларни назорат қилиш ва рағбатлантириш методларини аниқлаш ва уларни уйғунлаш­ти­риш орқали ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш;

  • Дарсда ўқувчиларни ялпи ўқитиш билан бир қаторда якка ва кичик гуруҳларда мустақил ишларини ташкил этиш орқали уларда таҳсил олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, қизиқишини орттириш, муста­қил­ликни ривожлантириш кабиларни киритиш мумкин.

Дарсга қўйиладиган тарбиявий талаблар:

  • Дарснинг ўқувчиларнинг ўзлаштираётган билимлари, мавзунинг илмий дунёқарашни кенгайтириш, маънавий-ахлоқий, ақлий, гигиеник, жисмоний, жинсий, иқтисодий тарбия бериш, эстетик туйғу, меҳнатсевар­лик, экологик маданиятни таркиб топтириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тарбиявий мақсадларининг аниқ қўйилиши;

  • Ўқувчилар томонидан билимларни мустақил ўзлаштириш кўникма ва малакалари, биологияни ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш, қизиқишини ривожлантириш, уларнинг фаолиятидаги ижодий фаоллик ва ташаббускорликни рағбатлантириш;

  • Ўқитувчи томонидан юқори даражадаги педагогик такт ва мулоқот маданиятига амал қилиш кабиларни ўзида мужассамлаштиради.

Дарсга қўйиладиган ташкилий талаблар ўз ичига қуйидаги:

  • Мавзули режа асосида дарснинг илмий-методик савияда лойиҳаланган ишланмаси мавжудлиги;

  • Дарснинг ҳар бир босқичини ташкил этишнинг аниқ режалаштирилган­лиги;

  • Мавзуга оид тарқатма ва дидактик материаллар, ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш учун ўқув топшириқлари, дифференциал топшириқларнинг тузилганлиги;

  • Вақтдан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш учун дарснинг технологик харитасининг мавжудлиги;

  • Ўқитиш воситаларининг мавжудлиги ва улардан самарали фойдаланиш­ни йўлга қўйилиши кабиларни олади.

Биология ўқитувчи ушбу талабларни яхши билиши, дарсларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда албатта уларга амал қилиши лозим.
Биологияни ўқитишда дарслар тизим ҳолда қўлланилади, шу сабабли ўқитувчи дарс типлари ва турларини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини билиши лозим.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling