1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet54/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Одам генетикасида: ирсиятни дермотоглифика – дактилоскопия-палмоскопия усулида ўрганишда, бармоқлардаги, кафтлардаги, товондаги чизиқларни лупа ёрдамида кузатилади. Ўқувчилар қўлининг бош бармоқ учларини рангли бўёқда бўяб иш дафтарига тамға сифатида босадилар. Сўнгра лупа ёрдамида бармоқ тасвири тушган (тамға) бармоқ чизиқлари кузатилиб, популяр чизиқлар жойланишининг асосий турлари аниқланади. Ҳар бир ўқувчи дафтардаги ўзи туширган бармоқ чизиқларини жадвалда (дарсликда) ифодаланган айланасимон, тўлқинсимон, сиртмоқсимон популяр чизиқларнинг жойланишини (Х ва У хромосомалар сони ва бармоқ чизиқлари ифодаланган махсус, бунда икки қўл бармоқларидаги чизиқларнинг умумий миқдори-TRC (total ridga caunt) билан ифодаланади) жадвалдаги чизиқларга солиштириб тахлил қиладилар. Чизиқлар сонини лупа ёрдамида санайдилар ва чизиқлар сони ва жадвалдаги хромосома сони билан таққослаб таҳлил қиладилар. Тажриба шуни кўрсатадики, ўқувчилар бу машғулотни кўтаринки руҳда жуда қизиқиш билан бажарадилар.

10.Компьютер;


К омпьютер асосан монитор, системали қурилмаси ва клавиатурадан ҳамда сичқончадан иборат. Қўшимча қисмларига: принтер, сканер, овоз берувчи мосламалар киради. Бу қисмларнинг барчаси бир-бирига ва ток манбага махсус электр симлари орқали уланади.
Монитор системали қурилма билан биргалик­да иш бажаради. Системали қурилманинг қисмида ток манбага уланадиган олдинги томонида эса дискет, дисклар, флешкани ўрнатадиган махсус мосламалари мавжуд. Шунингдек, ток манбага, мониторга, клавиатурага, карнайларга, принтерга уланадиган мослмалар рангларда белгилаб қўйилган.
Жиҳозлардан фойдаланиш тартиби.
1. Компьютер қурилмасини ўқув хонанинг бошқаришга қулай бўлган жойига ўрнатиш керак бўлади.
2.Компьютерни ишчи ҳолатга келтириш учун, монитор ток манбага ва системали (блок) қурилмага махсус симлар орқали уланади.
3.Системали қурилмага ток манба, монитор, клавиатура, бошқариш сичқончаси белгиланган мосламаларга ўрнатилади.
4.Системали қурилманинг компьютер тизимини ишга тушириш тугмачаси босилади ва чироқ ёнади. Экранда керакли маълумотлар (wort тизимида – турли ишлаш дастурлари,файллар) пайдо бўлади. Хохлаган дастурда ишлашингиз мумкин (ўқитувчининг компьютер соводхонлиги бўлиши керак)
Компьютердан фойдаланиш имконияти ниҳоятда кенг. Ҳозирги кунда биология дарсларида компьютердан фойдаланишни барча ўқитувчилар мукаммал билиши, мавзуга доир слайдлар, мультимедиа тақдимотларини тайёрлаши зарур. Шунинг биология фани янгиликлари, шунингдек, ўқитишда педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш юзасидан методик тавсияларни интернет тармоғидан олиш, мазкур материалларни қайта ишлаш ва таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш йўлларини белгилаши зарур.
Компьютер воситасида тайёрланган анимациялар, видеофильмлар, слайдлар, мультимедиа тақдимотлари биологияни ўқитиш самарадорлигини орттиришга хизмат қилади.
Биологияни ўқитишда ўқувчилар томонидан ўтказиладиган кузатишлар, тажрибалар ва тадқиқот ишлари уларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиши, онгли равишда касб танлашига имкон яратади. Шу сабабли, ўқув юртлари фотосинтезни тадқиқ этадиган асосблар билан жиҳозланган.
6.Фотосинтезни тадқиқ қиладиган асбоб- KSE-4094
Ф отосинтезни тадқиқ қилиш асбобнинг таглиги устига тажриба ўтказадиган хоначаси жойлаштирилган. Тажриба ўтказиш хоначасининг девори ёруғликни аниқ ва яхши ўтказадиган икки қават оралиғи тиниқ суюқлик билан тўлган органик шиша қаватлардан иборат. Унинг шиша найчалар ўрнатилган очилиб- ёпиладиган атрофи резинали (зич ёпиладиган) қопқоқчаси бор. Тажриба хонасига кичикроқ идишни ўрнатиш мумкин. Тажриба хонаси ён томонига шам ёқиб ҳавони чиқарадиган кичикроқ ҳажмдаги қўшимча хонача жойлаштирилган.
Тажриба ва қўшимча хонача орасини тўсиб турадиган, хоналар оралиғини очилиб-ёпилишини таъминлайдиган барча томони резина билан ўралган тўсиқ ўрнатилган. Шунингдек, асбобнинг юқориги қисмида шиша найчалар бўлиб, улар тажриба хоначасига ҳаво киришдан сақлайди. Шиша найлар пастга қаратилган бўлса ҳаво йўли ёпилади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling