1-Мавзу: Кириш


Боб мазмунини ёритишга хизмат қиладиган дарс типи қуйидаги вазифаларни амалга оширади


Download 1.79 Mb.
bet62/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Боб мазмунини ёритишга хизмат қиладиган дарс типи қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Янги ўқув материалини ўрганиш;

  • Ўқув материалини мустаҳкамлаш;

  • Билимларни такрорлаш, назорат қилиш ва баҳолаш.

Мазкур вазифалар ичида янги ўқув материалини ўрганиш етакчи ўрин тутади. Ушбу дарс типига мансуб дарсларнинг тузилиши турлича бўлади, умумий ҳолда қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

    1. Ташкилий қисм

    2. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш.

    3. Янги ўқув материалини ўрганиш.

    4. Ўрганилган билимларни мустаҳкамлаш

    5. Уйга вазифа бериш.

Юқорида қайд этилган босқичларнинг кетма-кетлиги доимий эмас, уларнинг ўрни ўзгариши, яъни аввал янги ўқув материалини ўрганилиб, сўнгра бошқа босқичлар амалга оширилиши мумкин.
Ўқув материалининг мазмуни, ўқувчиларнинг ёш ва псиҳологик хусусиятлари, тайёргарлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда дарс босқичла­ри­га ажратилган вақт тақсимоти ҳам турлича бўлади.
V–VII синфларда ташкил этиладиган дарсларда ўқувчиларнинг ёш ва псиҳологик хусусиятлари юқори синф ўқувчиларига нисбатан фарқ қилганлиги сабабли ўқув фаолияти турларини хилма-хиллаштириш, янги ўқув материалини ўрганишга нисбатан, мустаҳкамлашга кўпроқ вақт ажратилади, VIII-IX-синфларда эса, ўқув материалини ўрганишни мустақил иш билан уйғунлаштириш ҳисобига вақтнинг асосий қисми янги ўқув материалини ўрганишга сарфланади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида биологияни ўқитиш­да ўқувчиларнинг билиш фаолияти хусусиятлари, мустақиллик даражаси ҳисобга олинган ҳолда, янги ўқув материалини мустақил ўрганиш йўлга қўйилади. Бу жараёнда маъруза, семинар, модулли дарс, конференция дарсларидан фойдаланилади.
Қуйида дидактик ўйин технологиясига мансуб конференция дарсининг ишланмаси намуна сифатида берилмоқда.
Дарснинг мавзуси: Муҳитнинг биотик омиллари.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling