1-Мавзу: Кириш


Дарснинг таълимий мақсади


Download 1.79 Mb.
bet63/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Дарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларни муҳитнинг биотик омиллари, организмлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг турлари билан таништириш.
Дарснинг тарбиявий мақсади: Муҳитнинг абиотик омиллари, организмлар ўртасидаги муносабатларнинг нейтрализм, антибиоз, симбиоз турлари билан таништириш орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, экологик тафаккурини ривожлантириш.
Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларнинг тирик организмлар ва ташқи муҳит ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги билимлари, дарслик устида мустақил ишлаш, мантиқий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш.
Дарсни жиҳозлаш: Организмлар ўртасида муносабатларни акс эттирган жадваллар.
Дарсда фойдаланиладиган технология: Дидактик ўйин технологияси (конференция)
Асосий тушунчалар ва таянч билимлар: Организмларнинг ўзаро муносабатлари: нейтрализм, антибиоз, симбиоз, организмларнинг ўзаро рақобати (конкуренция), симбиоз ва унинг шакллари, мутуализм, ҳамсоялик, комменсализм.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм
II. Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади ва бориши билан таништириш
Ўқитувчи ушбу дарсни ўтишдан бир ҳафта олдин ўқувчиларни 6та гуруҳга ажратади ва уларни биология, экология фанлари соҳасида фаолият кўрсатаётган “олимлар” мақомини беради.
III. Янги мавзуни ўрганиш: Ўқувчиларнинг гуруҳи ўқитувчининг тавсиясига биноан ўз мутахассисликларига тегишли бўлган қуйидаги мавзулардан бири бўйича маъруза тайёрлайди.

  1. Организмларнинг ўзаро муносабатлари.

  2. Организмларнинг ўзаро рақобати (конкуренция).

  3. Симбиоз ва унинг шакллари.

  4. Мутуализм.

  5. Ҳамсоялик.

  6. Комменсализм.

Ҳар бир йўналиш бўйича “олимлар” мақомини олган ўқувчилар ўзларига тегишли мавзу бўйича кўргазмали қуроллар асосида қўшимча материаллардан фойдаланган ҳолда маъруза қиладилар. Маърузалар тугагач, ўқувчилар ўртасида ўқув баҳси ва мунозара ўтказилади.
Янги мавзу бўйича ўқувчиларнинг билимини назорат қилиш ва баҳо-лаш дарсликда берилган саволлар ва тест топшириқлари орқали амалга оширилади.
IV. Дарсни умумий якунлаш.
V. Уйга вазифа бериш.
Мазкур дарсда ўқувчилар ўқув материалини мустақил ҳолда дарслик ва қушимча адабиётлар ёрдамида ўрганадилар. Янги мавзуни ўрганишда улар томонидан тайёрланган маърузалар асосий ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчи ушбу маърузаларнинг мазмуни дастур талабларига жавоб беришини назорат қилади.
Агар янги мавзу мазмуни ўқувчиларнинг мустақил ўзлаштириши учун қийин кечадиган бўлса, унда ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кичик гуруҳларда ўқитиш методидан фойдаланиш тавсия этилади. Мазкур дарсни ташкил этиш бўйича тайёрланган дарс ишланмаси эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling