1-Мавзу: Кириш
Дарснинг мавзуси: Тур ва популяциянинг экологик таърифи
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг тарбиявий мақсади
- Дарснинг ривожлантирувчи мақсади
- Дарсда фойдаланиладиган технология
- Дарснинг бориши
Дарснинг мавзуси: Тур ва популяциянинг экологик таърифи.
Дарснинг таълимий мақсади: Ўқувчиларни тур ва популяцияга таъсир кўрсатадиган экологик омиллар йиғиндиси билан таништириш. Дарснинг тарбиявий мақсади: Тур ва популяция тушунчалари, уларга таъсир кўрсатадиган экологик омиллар билан таништириш орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, экологик тафаккурни таркиб топтириш. Дарснинг ривожлантирувчи мақсади: Ўқувчиларни тур, популяция ҳақидаги тушунчалари, дарслик устида мустақил ишлаш, мантиқий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш. Дарсни жиҳозлаш: Ҳар хил экологик шароитда яшайдиган ҳайвонлар ва ўсимликлар, биогеоценоз схемаси жадвали. Дарсда фойдаланиладиган технология: Ҳамкорликда ўқитиш технологияси (кичик гуруҳларда ўқитиш) Асосий тушунчалар ва таянч билимлар: Тур ва популяцияга таъсир кўрсатадиган экологик мезонлар, тирик организмларнинг яшаш муҳитига мослашиш белгилари, турнинг яхлитлиги, популяциянинг статистик белгилари, Биогеоценознинг таркибий қисмлари: продуцентлар, консументлар, редуцентлар. Дарснинг бориши: I.Ташкилий кисм II.Ўтган мавзу юзасидан ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини назорат қилиш ва баҳолаш. III.Ўқувчиларни дарс мавзуси, мақсади, бориши билан таништириш. IV.Янги мавзуни ўрганиш: Режа: Тур ва популяцияга таъсир кўрсатадиган экологик мезон. Тирик организмларнинг яшаш муҳитига мослашиш белгилари. Турнинг яхлитлиги. Популяциянинг статистик белгилари. Биогеоценознинг таркибий қисмлари. Ўқитувчи янги мавзуни режа асосида кўргазмали воситалар ёрдамида баён этганидан сўнг ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этади. V. Ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиш ҳамда ўқув топшириқларини мустақил равишда сифатли бажарилишига эришиш. Ўқувчиларнинг кичик гуруҳлари учун ўқув топшириқлари
V. Ўқувчилар билимини тест саволлари ёрдамида назорат килиш ва баҳолаш. VI. Янги мавзуни қайта ишлаш ва якунлаш. VII. Уйга вазифа бериш. Намуна сифатида берилган дарс ишланмаларидан кўриниб турибдики, дарс структураси ўрганиладиган мавзу мазмуни, муайян шароит ва ўқувчиларнинг тайёргарлиги эътиборга олинган ҳолда ўзгариб туради. Умумлаштирувчи дарсларнинг вазифалари кенг кўламли бўлиб ўқув материалини такрорлаш, мустаҳкамлаш ва билимларни тизимга солишдан иборат. Ушбу дарсларда яхлит тушунчалар системасининг алоҳида таркибий қисмларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш, билимларни назорат қилиш ва баҳолаш жараёнида аниқланган типик камчиликларга барҳам бериш, ўқувчиларни рағбатлантириш ва янги ўқув мақсадларини ҳал этишга сафарбар этиш имконияти мавжуд. Умумлаштирувчи дарслар ўқувчиларнинг диққатини дунёқарашни шакллантиришга асос бўладиган асосий ғояларга қаратиш, аввал ўзлаштирган ўқув материалини мустаҳкам ўзлаштириш, ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш ва умумлаштириш, истиқболда янги ўқув материалини ўрганишга замин тайёрлаш каби дидактик вазифаларни ҳал этади. Умумлаштирувчи дарслар бир ёки бир неча бобни ўрганиб бўлгандан сўнг, ўзлаштирилган билимларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, тушунчалар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, яхлитликни амалга ошириш мақсадида муаммоли ёки репродуктив тарзда ва турли шаклларда ташкил этилади. Умумлаштирувчи дарслар типига мансуб дарслар тури жумласига дидактик ўйин технологиясига мансуб матбуот конференцияси, ўйин машқлар мисол бўлади. Ушбу дарслар қуйидаги босқичларда ташкил этилади: Ўқув мақсадларининг қўйилиши. Бобнинг асосий ғоя ва тушунчаларини такрорлаш. Боб мазмунидаги етакчи ғоя ва тушунчаларни аниқлаш,таянч тушунча ва билимларни тизимга солиш, ривожлантириш ва чуқурлаштириш. Ўзлаштирилиши анча қийин ва муҳим бўлган ўқув материалини муҳокама қилиш. Якун ясаш. Мазкур дарсларнинг асосий хусусияти дарснинг ҳамма босқичида ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни назорат қилиш ва баҳолаш, тизимлаштириш ва умумлаштириш амалга оширилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling