1-Мавзу: Кириш
Тасвирий кўргазмали воситалари
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Тасвирий кўргазмали воситалариТабиий равишда барча дарсларда ўсимликлар, ҳайвонлар ва бошқа табиий объектларни кўрсатиб бўлмайди. Кўпгина хайвон, ўсимликларни, тирик табиатнинг ривожланиш жараёнлари, қонуниятлар махсус тайёрланган тасвирли кўргазма қуроллар ёрдамида тушунтирилади. Тасвирий кўргазмали восита ниҳоятда хилма-хил. Улардан муляжлар, статик, динамик моделлар, рангли жадваллар, расмлар, дидактик карточкаларни кўрсатиб ўтиш ўринлидир. Муляжлар – табиий объектларнинг аниқ кўчирилган нусхаси бўлиб, ундан ўқитувчи дарс мавзусини тушунтириш, мустаҳкамлаш, такрорлаш, билимларни назорат қилиш ва баҳолашда фойдаланиши мумкин. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Жанубий Кореядан келтирилган жиҳозлар ичида одам танасининг анатомик тузилиши, одам скелети, одам асаб тизими, кўзнинг тузилиши, юракнинг тузилиши, қулоқнинг тузилиши, нафас олиш тизими, қон айланиш, айириш органлари, овқат ҳазм қилиш, бош миянинг тузилиши, кўпайиш органларининг муляжлари мавжуд. Ўқитувчи ушбу муляжлардан нафақат дарс мавзусини тушунтириш, мустаҳкамлаш, такрорлаш, билимларни назорат қилиш ва баҳолаш, балки ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ҳам фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ишлари учун ўқув топшириқларини дидактик карточка сифатида тайёрлаши лозим. Масалан, «Овқат ҳазм қилиш органлар системаси» мавзусини ўрганишда ўқувчиларга қуйидаги топшириқларни тавсия этиш мумкин: Овқат ҳазм қилиш органлар системасининг аҳамиятини аниқланг. Овқат ҳазм қилиш органлар системасига кирадиган органларни аниқланг. Уларнинг кетма-кетлигини схематик тасвирланг Муляжни кўриб чиқинг, ҳар бир органнинг тузилиши ва функциясини аниқланг. Ўрганилган материаллар асосида қуйидаги жадвални тўлдиринг. «Овқат ҳазм қилиш органлар системаси»
Моделлар табиий объектларнинг тасвири бўлиб, унинг нусхаси эмас, балки асосий хусусиятларини схема тарзида ифодалайди. Моделлар ясси, ҳажмли, статик ва динамик бўлиши мумкин. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Жанубий Кореядан келтирилган жиҳозлар ичида ДНКнинг биологик модели, қон айланиш, органик бирикмаларнинг молекулалар тузилиши бўйича моделлар бор. Ўқитувчи ушбу моделлардан нафақат дарс мавзусини тушунтириш, мустаҳкамлаш, такрорлаш, билимларни назорат қилиш ва баҳолаш, балки ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ҳам фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил ишлари учун ўқув топшириқларини дидактик карточка сифатида тайёрлаши лозим. Масалан, «Нуклеин кислоталар» мавзусини ўрганишда ўқувчиларга қуйидаги топшириқларни тавсия этиш мумкин: Нуклеин кислоталарнинг турлари, уларнинг тузилиши ва функциясини аниқланг. ДНК тузилишидаги ўзига хосликни аниқланг. Сизга берилган нуклеотидларнинг моделидан фойдаланиб, ДНКнинг қўш занжирини тикланг. Ўрганилган материаллар асосида қуйидаги жадвални тўлдиринг. Нуклеин кислоталарнинг турлари
Динамик моделга «Одамнинг қон айланиш органлари»ни олиш мумкин. Мазкур модел пластмасса ойна билан ёпилган ва электр токи ёрдамида ишлайди. Электр токига уланган модел юрак ва қон айланиш органларининг ишини тасвирлайди. Динамик ҳаракат қоннинг катта ва кичик қон айланиш доиралари бўйлаб ҳаракатланиши, бу жараёнда қон айланиш органларининг вазифаларини намойиш этади. Динамик ҳаракатли моделлар ўқувчиларда тасаввурни ривожлантириб, билимларни мустаҳкам эгаллаш, ёдда узоқ вақт сақланишига замин тайёрлайди. Биологияни ўқитишда жадваллардан кенг фойдаланилади. Жадваллар тузилишига кўра босма ёки рельефли бўлиши мумкин. Рельефли жадваллар пластикадан тайёрланган бўлиб, ҳайвонлар рангли тасвирланган бўлади. Организм ва органларнинг контури унча чуқур бўлмаган чизиқлар билан чегараланган ва муайян рангга эга бўлади. Мазкур жадвалларга «Эл-Ҳолдинг» томонидан тайёрланган ҳайвонларнинг ички тузилиши тасвирланган рельефли жадваллари мисол бўлади. Уларни биология ўқув хонаси деворларига осиб қуйиш ёки енгил ва қулай бўлгани учун йиғиб қуйиш мумкин. Ҳозирги кунда биологияни ўқитишда босма жадваллардан ҳам фойдаланилади. Биология ўқув фанлари бўйича босма жадваллар нашр қилинган. Биология ўқув хонасининг жиҳозланиши, компьютернинг мавжудлиги босма жадваллар ўрнига слайдлардан фойдаланиш имконини бермоқда. Слайдларда тасвир юпқа, тиниқ пластик қоғозга туширилган бўлиб, уни компьютер ёрдамида экранга тушириш мумкин. Қўшимча кўргазма воситага ҳар хил лаборатория асбоблари, ўқитишнинг техник воситалари, компьютер киради. Биологияни ўқитишда ёруғлик микроскопининг янги авлоди биологик микроскоплардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур микроскоп электр токи манбаида ишлайди ва объектларни 500 мартага катталаштириб беради. Микроскопдаги тасвирни оптик камера орқали компьютер ёрдамида экранга тушириш мумкин. Ўқитиш воситаларининг бундай афзаллиги, албатта ўқитиш самарадорлигига хизмат қилади. Шундай қилиб, ўқитиш воситалари муайян системани ташкил этиб, ўрганиладиган мавзунинг мазмунини ёритиш, кузатиш, тажрибалар ўтказиш, ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ Кўрсатмалик атамаси ўзида қандай тушунчаларни ифода қилади. Кўргазмали қуроллар қандай турларга бўлинади? Кўргазмали ўқитиш воситаси ва қурол орасида қандай фарқ бор? Асосий ва ёрдамчи кўргазмали қуролларга нималар киради? Табиий кўргазмали қуролларни тушунтиринг. Тасвирий кўргазмали қуролларга мисоллар келтиринг. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling