1-Мавзу: Кириш


Жиҳоздан фойдаланиш тартиби


Download 1.79 Mb.
bet52/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Жиҳоздан фойдаланиш тартиби.
1. Микроскопни ишга туширишдан олдин парта қиррасидан 5см ичкарига ўрнатилади. (Микроскоп иш жараёнида жойидан қўзғатилмайди. Аксинча унинг тубусини хохлаган томонга буриб ишлаш мумкин).
2. Микроскопни ишга туширишдан олдин унинг барча оптик системаси тоза пахта ёки дока билан яхшилаб артилади.
3. Ток манбаига уланиб, паски ўнг томонидаги қизил тугмача босилади ва чироқ ёнади, шу тариқа иш олдидан унинг ток манбаи билан ишлаши текшириб кўрилади.
4. Револьвер айлантириб керакли объектив ёруғлик ўтувчи стол тешикчасига тўғрилаб қўйилади.
Шундан сўнг керакли препаратлар тайёрланиб, микроскоп буюм столчасига қўйилиб чироқ ёқилиб, препарат тасвири кўрингунча макро ва микровинтлар буралиб, предмет объективга яқинлаштирилади. Микроскопда кўринаётган объект тахлил қилиниб ўрганилади.
Микроскопда қўлланиладиган объектлар бир ҳужайрали сув ўтлари, соода ҳайвонлар, бактериялар, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайра ва тўқималаридир. Улардан турли намуналар олиниб, препаратлар тайёрланади. Турли кимёвий бўёқларда бўялган тайёр препаратларни микроскопда кузатиб тахлил қилинади.


Мкроскоп билан ишлаш усуллари:
1.Микроскопдан видеокўз, мультмедия проектори ва экран билан ҳамкорликда ишлаш усули.
Бунда: микроскоп, (оптик камера) видеокўз ва мультмедия проектори ва экран бир-бири билан ҳамкорликда ишлайди
Ишлаш тартиби: микроскопда текширилаётган объект топилиб аниқ кўрингандан ҳолатга келтирилгандан кейин тубусни керакли томонга буриб унинг окуляри (оптик камера) видеокўзнинг оптик қурилмасига тўғриланади. Видеокўз эса текширилаётган объектни мультимедия қурилмасига ундан тўғри экранга тушириб беради. Бу анча ишлашга қулайлик туғдиради. Текширилаётган объетни бир киши эмас балки бутун аудотория (25-30 киши) кўриб таҳлил қилади.
2. Микроскоп, видеокўз ва телеэкран билан ҳамкорликда ишлаш усули.
Бунда: микроскоп, (оптик камера) видеокўз ва телеэкран бир-бири билан ҳамкорликда ишлайди. Бу усул анча қулай чунки телеэкран ёруғ хонада ҳам аниқ кўрсатади.
Ишлаш тартиби: микроскопда текширилаётган объект топилиб аниқ кўринадиган ҳолатга келтирилгандан кейин тубусни керакли томонга буриб унинг окуляри (оптик камера) видеокўзнинг оптик қурилмасига тўғриланади. Видеокўз эса текширилаётган объектни телеэкранга тушириб беради. Телеэкран синф хонаси доскаси баландлиги билан бараварликда деворга ўрнатилган бўлиши керак. Бу анча ишлашга қулайлик туғдиради. Текширилаётган объетни бир киши эмас балки бутун аудитория (25-30 киши) аниқ кўриб таҳлил қилади.
Микроскопнинг қулай янгича вариантларидан фойдаланиш назарий билимларни амалиётга тадқиқ қилишда яхши самара беради.
Масалан: “гуллаган”кўлмак сувлари-эскирган сувнинг томчиларини, пичан ивитмаси томчисидаги ҳаётни (турли бактериялар уларнинг ҳаракатлари, моно- ди, тетрококларкоккларни, кузатиш жуда қизиқарли)
Бунда бир ҳужайрали ҳайвонларнинг ҳаракати, ёруғлик ва хароратдан таъсирланиши, яшаш учун курашиши, озиқланиши, бўлиниб кўпайишини кузатиш ўқувчилар учун ниҳоятда қизиқарлидир. Ўқувчилар амалий машғулотларга ижодий ёндошишга мунтазам ҳаракат қилади ва амалиётга бўлган кўникма ва малакалари янада мустаҳкамланиб боради.
Микроскоп билан ишлаш учун керакли лаборатория жиҳозлари зарур бўлади шу сабабли, уларни ҳам ҳориждан келтирилиб, биология хонасини бойитишга ҳисса қўшилган.
4.Кесиш учун жиҳозлар тўплами- KSE- 4092;
Бу кесиш учун ишлатиладиган жиҳозлар тўпламида жами асбоблар:1-қўл лупаси, 2-анатомик ва хирургик қайчилар, 3-темир учи ўткир ва учи тўмтоқ таёқча ва бигизчалар, 4-препаратни қистириб тутувчи пенцетлар, 5-препаратни тортишга мўлжалланган темир мослама, 6-шприц, 7-барча асбобларни соладиган ғилофдан иборат.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling