1-Мавзу: Кириш


БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР


Download 1.79 Mb.
bet51/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР

Биологияни ўқитишда фойдаланиладиган воситалар биологик таълим-тарбия жараёнининг мақсади ва вазифалари, ўрганиладиган мавзу мазмунига мувофиқ, ўқитувчи томонидан мазкур жараённинг самарадорлигини орттириш мақсадида қўлланилади.
Биология дарсларида ўқитувчи ўрганиладиган мавзу мазмунини тўла ёритадиган ўқитиш воситаларини унга мувофиқ эса, ўқитиш методларини танлайди, шу асосда дарсда ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этади ва бошқаради.
Ўқитиш воситалари мамлакатда таълимни тубдан ислоҳ қилиш принциплари, фан-техника, ишлаб чиқариш ривожланган сари уларнинг турлари ҳам кўпайиб борди.
Демак, таълим муассасаларида ўқитиш воситаларининг турлари ҳам муайян даражада ўзгариб, янгиланиб боради, янги авлод ўқитиш воситалари вужудга келади.
Ўқитиш воситаларининг янги авлод гуруҳига: компьютер технологияси­нинг таълим берувчи, моделлаштирилган ва назорат дастурлари, слайдлар, мультимедиаларни киритиш мумкин.
Биология ўқитувчисининг асосий вазифаси ўрганиладиган мавзу мазмунидан келиб чиққан ҳолда энг юқори самара берадиган ўқитиш воситаларини танлаши, бунинг учун ўқитиш воситаларининг янги авлодининг турлари, улар билан ишлаш методикасини эгаллаган бўлиши даркор.
Ўқитиш самарадорлигини оширишда амалий машғулот ва намойиш қилинадиган тажрибаларни ўтказишга ёрдам берувчи хусусан микроскоп, лупа, штатив, реактивлар асбоблар иситувчи асбоблар, пинцет, препаровал ниналар, ўқитишнинг техник воситалари – кодоскоплар, телевизорлар, компьютерлар, овоз ёзувчи ва эшиттирувчи – аппаратлар, магнитофонлар ҳам ўқитиш воситаларига киради.
Техник воситалари орасида аудиовизуал ва бошқа табиий тасвирий воситалар шу билан устунлик қиладики, улар ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларнинг барча босқичларини изчиллик билан кўрсата олади. Телекўрсатув ва видеофильмлардан биология ўқитишда фойдаланиш тирик табиатдаги воқеа, ҳодисаларни синфда ўрганиш сифатини бир неча марта ошириш имконини беради.
Ўқитиш жараёнида компьютерларни қўллаш ўқув материалини мустақил ўзлаштириш ва назорат қилиш имконини туғдиради.
Кўргазмали воситалардан биология ўқитишнинг барча жараёнларида, масалан, янги ўқув материалини тушунтириш, мустаҳкамлаш, тушунчаларни шакллантириш, ўқув, амалий, меҳнат кўникма ва малакаларни таркиб топтириш, уй вазифасини бажариш, ўқув материалини назорат қилишда қўлланилади.
Республикамизда жорий этилган узлуксиз таълим тизими ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахсни шакллантириш ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашда зарур шарт-шароитлардан бири талаба ўзлаштирган билимларини амалиётда қўллай билиши кўзда тутилиши муносабати билан жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари, жумладан, Жанубий Кореядан ўқув –техник воситаларининг янги авлоди келтирилган
Қуйида ўқитиш воситаларининг янги авлоди бўлган Жанубий Кореядан келтирилган ўқув –техник воситаларининг тавсифи ва фойдаланиш тартиби берилмоқда.
Табиий фанлар тизимидаги биология фанларини ўрганишда назарий билимларга асосланган ҳолда а м а л и ё т г а таяниб билим олишнинг аҳамияти катта. Биология фанлар тизимидаги барча лаборатория машғулотларини ўтказишнинг муваффақияти унинг мазмуни кўпроқ жиҳозлар воситасида амалга оширилади.
Масалан: ўқувчи ўзлаштирган билимларини ёддан айтиб бериши мумкин, лекин уни амалиётда ва ҳаётда қўллашига қийналади. Шу сабабли ўқувчиларда билим билан бир қаторда кўникмаларни таркиб топтириш, уни малакага айлантириш жараёнида ўқитиш воситаларининг ўрни муҳим.
Биологияни ўқитишда воситалардан фойдаланиланишнинг ўрни беқиёс. Масалан, воситалардан бири микроскоп кашф этилмаганда ҳаётий жараёнларнининг моддий асоси бўлган, тирик организмларнинг тузилиш, қурилиш ва функционал бирлиги бўлган ҳужайранинг тузилишини ўрганиш қийинчилик билан кечарди.
Кейинги мавзуларда ҳужайрада борадиган жараёнлар юзасидан тасаввур ҳосил қилиб бўлмайди. Ҳозирги кунда микроскопнинг ишлаш принципи мукаммаллаштирилган бўлиб, ундан ўқитиш жараёнида фойдаланиш анча қулайликларни вужудга келтирилган. Қуйида Жанубий Кореядан келтирилган микроскоп хақида маълумот берилмоқда.
5.Биологик микроскоп-KSO-5001-1.
Б иологик микроскоп қисмлари тузилиши:
1.Микроскопнинг механик қисми-оптик ва ёрдамчи тизимларни бир-бирига бирлаштиришда ва уларни бошқаришда муҳим восита ҳисобланади. Микроскопнинг таглиги ичида электр токи асосий манба бўлиб, лампа ёритгич ёруғликни йиғиб предмет столчасига етказиб беради.Микроскопнинг ўнг томонида электр токини ёқиб- ўчирадиган қизил тугмачаси бор. Микроскопнинг штативи, тубуси, ўртасида нур ўтказадиган тешикчали буюм столчаси, предмет ойначасини тутиб турувчи штатив, предмет столчасини юқорига ва пастга кўтариб-туширувчи бир жуфт макровинтлари, предмет ойначасини чап ва ўнга силжитувчи микровинтлари бор. Микроскопнинг ток манбаидан ёруғликни узатувчи электр чироқчаси, ёруғлик тушувчи конденсор, катта ва кичик объективлар, оптик қисмида окуляр ўрнатилган тубс ва турли катталикларни ифодаловчи оптик ойналар жойлаштирилган риволивердан иборат. Объективлар 20 дан 100 ва ундан ортиқ катталаштириб кўрсата олади. (10х20=200, 10х40=400 в.ҳ.к.)
Биологик микроскопнинг кашф этилиши мўжиза бўлиб, биология фанлари барча тармоқлари барқ уриб ривожланишига сабаб бўлган.
Ботаника, зоология, одам ва унинг саломатлиги, ҳужайра биологияси, молекуляр генетика, микробиология биокимё каби фанларнинг янгидан – янги қирралари очилиб, турли биологик қонуниятлар кашф этила бошлади.
Цитология, гистология, анатомия, микробиология фанлари янада ривожланиши асосан микроскоп билан боғлиқ. Ҳозирги кунда тиббиёт соҳасида қўлга киритилган ютуқлар бунинг ёрқин далилидир. Мазкур фанлар бўйича эришилган ютуқлар диққатга сазовордир.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling