Жиҳоздан фойдаланиш тартиби.
Бу асбоблардан “Ботаника, “Зоология”, “Одам ва унинг саломатлиги” “Биология”(Цитология ва генетика асослари), “Биология”(Эволюция ва экология асослари)нинг, шунингдек, табиий йўналишдаги академик лицей ўқув режасидан ўрин олган биологик ўқув фанларининг лаборатория ва амалий машғулотларида ўсимлик ҳужайрасини, тўқималарни ўрганишда ўсимлик ёки ҳайвон тўқималарини кесиб препаратлар тайёрлашда фойдаланилади.
Кесиш учун қайчи ва скалпель(кескич-ланцет)дан –ботаника, зоология, одам анатомиясидан назарий-амалий машғулотлар, лаборатория дарсларида кенг қўлланилади. Мисол:Ўсимлик барги, ёки сув ўтларидан препарат тайёрлашда – баргнинг тажриба учун танланган жойи чап қўлда пинцет қисқич билан ушланиб, ўнг қўлда қайчи ёрдамида оҳиста кесиб олинади. Сўнгра учи тўмтоқ асбоб ёрдамида кесилган барг бўлакчасини тутиб, ланцет-кескич ёрдамида юпқа қавати кесиб олинади. Тайёрланган нафис барг бўлакчаси буюм ойнаси устига қўйилиб бир томчи сув (шприц ёрдамида) томизилиб қоплағич ойнача эҳтиётлик билан ёпилади. (ойначани секинлик билан босиб ҳавоси чиқарилади. (қоплағич ойнача синмаслиги керак).Сўнгра тайёрланган препарат микроскоп буюм столчасига қўйилиб, унинг катта ва кичик объективларида текширилади.
Қўл лупасидан биология дарсларида унумли фойдаланса бўлади.
Ботаника дарсларида сув ўтларини, бир ва икки паллали ўсимликлар қандай томирланганлигини, илдиз системасини, поянинг кўндаланг кесимларини лупа ёрдамида таҳлил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.
Қўл лупаси билан ишлашда уни объектга бир неча бор узоқлаштириб ва яқинлаштиририб кузатиш керак.
Зоология дарсларида: баъзи содда ҳайвонларни, ёмғир чувалчангининг боши, қорин қисми, дум қисмларини, ҳашоратларнинг бўғим оёқларини, қорин соҳасини, қанотларини, оғиз аппаратларини қўл лупаси орқали кузатиб таҳлил қилиш мумкин.
Одам ва унинг саломатлиги дарсларида терининг шох тузилмалари, соч, тирноқ ва суякларнинг тузилишини лупа ёрдамида кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |