1-Мавзу: Кириш


Биология ўқитиш методикасининг асосий мақсади ва вазифалари нималардан иборат?


Download 1.79 Mb.
bet7/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

1.Биология ўқитиш методикасининг асосий мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
2. Биология ўқитиш методикасининг ўқув фани билан фани орасида қандай тафовутлар мавжудлигини аниқланг.
3. Биология ўқитиш методикаси фан сифатида қандай муаммоларни тадқиқ қилади?
4. Биология ўқитиш методикаси ўқув фани сифатида қандай вазифа­ларни бажаради?
5. Биология ўқитиш методикаси билан педагогика фани ўртасида қандай боғланишлар бор?


1.2. БИОЛОГИК ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ.


Режа:

  1. Биологик таълим ютуқлари.

  2. Ўқувчиларни касбга йўлашда биологик таълимнинг роли.

  3. Биологик таълимнинг тарбиявий роли.



Асосий тушунча ва таянч сўзлар.


Биология фанида эришилган ютуқлар. Биология фани ютуқларини бошқа фанларга боғлиқлиги. Бионика, космик биология, биологиянинг тиббиёт, агронимиядаги ва политехник роли.

Биологик таълимнинг роли инсоният ҳаётида катта аҳамиятга эга. Биология ўқитувчи биологик билимларнинг ҳар бир инсон ҳаёти ва меҳнатидаги ролини чуқур англаши, бунга ишонч ҳосил қилиши лозим, бу шундай ишончни ўқувчиларда тарбиялаш учун зарурдир. Мактабда ўқитувчининг муваффақиятли иш олиб боришининг биринчи шарти ана шудир, чунки тарбияловчи таълим жараёни ишончга асосланади.


Биология ўқитувчисининг касби, ўқувчиларга нега ҳар бир одам биологияни ўрганиш зарурлигини сингдириши учун юқори савиядаги билим ва мустаҳкам иродани талаб этади.
XXI асрда фан ва техника ривожланиб кетди, натижада инсоният ўзи яшаётган муҳит билан қарама-қаршиликка дуч келмоқда, муҳит унинг соғлигига ва ҳаётига ҳавф солмоқда. Сабаби ишлаб чиқариш ва транспорт чиқиндилари, ўрмонларни камайиши, азон қаватида тешиклар ҳосил бўлишидир.
Бутун дунёда табиатни муҳофаза қилиш, унинг ресурсларини қайта тиклаш ва улардан унумли фойдаланиш, барча инсоният олдида турган муҳим вазифалардан бўлиб келмоқда. Ҳар бир киши, давлат ва бутун инсоният учун биологик билимларнинг кенг ёйилиши ва аҳамияти мисли кўрилмаган даражада ошганлигини гувохи бўлмоқда.
Биология фанининг ютуқлари ишончли тарзда инсоният биология асрига кириб бораётганлигидан ҳақида далолат беради.
Биология фанининг ютуқлари кўп жиҳатидан табиий фанлар физика, химия, математика, астрономия ва бошқа табиий фанлар соҳасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш натижасида юз бермоқда. Бу фанларнинг ютуқлари ва методлари асосида электрон микроскопия, спектроскопия, рентгеноструктура таҳлили, ҳужайранинг молекуляр ва субмолекуляр даражада ўрганиш имконини берди. Биохимия ва биофизика методлари асосида тажрибалар ўтказиш натижасида моддалар алмашинуви айниқса оқсил биосинтезининг механизми, фотосинтез сирлари очилди. Ирсиятнинг моддий асоси ДНК ва РНК структураси, функцияси аён бўлади, аминокислоталарнинг генетик коди очиб берилди.
Олимларнинг диққат эътибори ҳаёт ҳодисаларининг моҳиятини аниқлашга, моддалар алмашинуви, ирсият ва ўзгарувчанликни бошқаришнинг турли усулларини ишлаб чиқаришга қаратилган.
Ҳужайра ва унинг органоидларида борадиган кўп жараёнларининг физик-кимёвий ва биологик моҳиятини очиб берган фан ютуқлари ҳаётий жараёнлари боришига актив аралашиши имкониятларини бермоқда. Биология фанининг ютуқлари медицина олдига рак, вирус, юрак, қон-томир ва бошқа касалликларни даволаш каби вазифаларини қўймоқда ва бу хасталиклар аста-секинлик билан ўз давосини топмоқда.
Ҳозирги вақтда тирик организмларни тузилиши ва унда борадиган жараёнларга асосланган техника фани – кибернетика асосида табииёт фанларида янги йўналиш – ботаника вужудга келди, бу биологияни физика ва техника билан боғлайдиган фандир.
Бионика организмларнинг морфологик ва функционал мосланишларини мухандислик масалаларини ечиш доирасида аниқлайди ва таҳлил қилди. Масалан, сезги органлари жуда кичик бўлган ҳашоратлар, тез ва кўп харакатланиб энергияни кам сарфлаши, тез таъсирланиши, танловчанлиги ва ўз-ўзини бошқара олиши кабилар олимлар фикрини жалб этади ва техникага қўллаш усуллари ҳақидаги фикрларни туғдиради. Ҳозирги вақтда жуда кўп қурилмалар ҳайвонот ва ўсимлик оламининг тузилишига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ҳаётий жараёнларни бошқаришда физиологик фаол моддаларни роли ниҳоятда ортиб бормоқда. Шунинг учун биологлар биологик фаол моддалар гормонлар, витаминлар, антибиотиклар, оқсиллар ҳосил қиладиган микроорганизм штаммларини яратиб ген ва ҳужайра мухандислиги усулларини қўллаб инсоният учун зарур бўлган моддаларни синтез қилиб олмоқда. Бунга мисол қилиб ҳозирги вақтда ичак таёқчаси бактерияси генотипига инсулин синтезини бошқарувчи ген киритиш орқали инсулинни синтез қилиш йўлга қўйилган. Бу жараёнлар биотехнологияда кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги вақтда инсоният, замонавий генетика ва биотехнология ютуқларига таяниб, хоссалари олдиндан маълум бўлган микроорганизмларни штаммларини ярата оладиган бўлади. Микроорганизмлардан ва ҳайвонлар учун зарур бўлган витаминлар, антибиотиклар ва бошқа гормонлари ишлаб чиқарадилар. Бу биопрепаратларни саноат усулида ишлаб чиқиш йўлга қўйилиб, ҳайвонлар озуқасига қўшиб берилмоқда. Микроорганизмлар ёрдамида ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириш, ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини тезлаштириш, ҳосилни ҳамда ўсимликларни касалликларга чидамлигини ошириш усуллари йўлга қўйилган. Ген инженерияси усуллари қўлланиб кўсак қуртига чидамли ғўза ва коларадо қўнғизига чидамли картошка нави етиштирилган.
Биология фанининг янги соҳаси-космик биология ҳозирги вақтда вужудга келган. Ундан коинотдаги ҳаётнинг шакллари, тарқалиши ва унинг хусусиятлари қандай, ўзга сайёраларда ҳаёт нишоналари бор ёки йўқлиги ҳақидаги оламшумул саволларга жавоб кутилмоқда. Биология фани эришган ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилинган сари одамлар учун биологик таълим профеционал тайёргарлик элементи бўлиб қолади. Умумий техника тараққиёти билан бирга уларнинг ихтисосларига бўлган талаблари ҳам ошмоқда. Улар агрономия ва зоотехника билимларини эгаллаш ғоят зарурлигини сезмоқдалар ва эгалламоқдалар.
Шундан кўриниб турибдики, ўрта мактабда биология таълими политехник характерга эга бўлмоғи ва у ёш авлоднинг ижтимоий фойдали ҳамда унумли меҳнатдаги иштироки билан боғланиши лозим. Бу алоқа фермер хўжаликларида, кўқ аламзорлаштиришда, янги фойдали қазилмаларни, ўсимликларни қидириб топишда, доривор ўсимликлар тўплашда ва бошқа ижтимоий фойдали ишларда амалга оширилади. Бу назарий билимларни чуқурлаштиришга ёрдам қилади ва табиат, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ мактаб ўқувчиларига касб танлашларига имкон беради.
Биологияни ўрганиш меҳнатга муҳаббат ва ҳурматни, меҳнатни инсониятнинг барча моддий ва маънавий бойликларининг манбаи сифатида эътироф этишни тарбиялаш учун кенг имкониятлар беради. Мактабда биология курсини ўрганишни тўғри йўлга қўйилганда у мактабни тамомлаб чиққандан кейин ҳам мустақил равишда маълумот олиш йўли билан билимларни тинмай янгилаб бориш эҳтиёжини туғдиради ва ривожлантиради.
Ҳозирги замон кишиси ҳаётининг тирик табиат тўғрисидаги илмий билимларсиз тасаввур этиб бўлмайди, чунки унинг ҳаёти ўсимликлар ва ҳайвонот олами билан буткул боғланган. Лекин ўсимликлар – Ерда органик хом ашё ва энергия олиш манбаидир. Ҳайвонот дунёси ўз навбатида турли хил озиқ-овқат ва саноат хом ашёсининг манбаи бўлиб хизмат қилади. Табиий бойликлардан моҳирона фойдаланиш ва уларни кўпайтириш халқ ва давлат фаровонлигини юқорига кўтариш учун хизмат қилади.
Тўғри йўлга қўйилган биологик таълим, илмий дунёқарашни тарбиялашга имкон беради. Ўқувчилар, биологик таълим олатуриб, табиат фактлари ва ҳодисаларини ўзаро боғланишда, харакат, ўзгариш ва ривожланиш ҳолатида тушунишга ўрганадилар.
Биологик таълим кўп жиҳатдан ёш авлодни ақлий, ахлоқий, эстетик тарбиялашга ёрдам беради. Ажойиб манзара ёш руҳнинг ривожланишига шу қадар улкан даражада тарбиявий таъсир кўрсатадики, педагогнинг таъсири у билан тенглаша олмайди. Биологияни ўрганишда эстетик тарбияга барча ўқув тарбия жараёнининг узвий қисми сифатида қаралади. Илмий идрок қилиш эстетик қабул қилиш ва хиссиётларни ўз ичига олади.
Биологик таълим инсоннинг қалби ва ақлига ижобий таъсир қилиш учун ҳамма имкониятларга эгадир. Табиатни идрок қилиш у билан яқинроқ танишаётган кишига жуда катта ҳузур бахш этади. Табиат воситалари билан эстетик тарбия бериш ёш авлоднинг умумий эстетик тарбиясига кўмаклашади.
Табиатни севиш – катта ва мураккаб туйғудир. У юксак қалб ва ақл доираларини қамраб олади ва одамнинг онгли маънавий ҳаётининг асосий томонини ташкил этади. Бу туйғу кўп жиҳатдан ватанпарварлик хисларига мос келади. Жонажон табиатга бўлган муҳаббат билан бирга ёш авлодга жонажон ўлкага, жонажон мамлакатга қўйилган меҳр ўсади. У бевосита болаликда, мактаб йилларида туғилади. Улғайиш ва етуклик меҳру муҳаббатни хис этиб олишга олиб келади ва уни мустаҳкамлайди. Биологик таълим бутун ёш авлодни табиатга тўғри муносабатда бўлишга олиб келади: унга нисбатан таъсирчан муҳаббатни тарбиялайди, табиатнинг чиройини идрок этишдан ташқари уни муҳофаза қилиш, асраш, табиат бойликларини ўз қўллари билан яратиш ва кўпайтиришга ўргатади. Буларнинг барчасига биологик қонуниятларни чуқур ва онгли равишда ўзлаштиргандагина эришиш мумкин.

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ





Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling