1-Мавзу: Кириш
Кузатиш ва педагогик экспериментлардан олинган маълумотларни
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
4.Кузатиш ва педагогик экспериментлардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва хулосалаш;
5.Олинган маълумотларга асосланиб, методик мақолалар, қўлланмалар яратиш ва ишлаб чиқилган фикр мулоҳазаларнинг оммавий мактабларда текширишдан ўтказиш ва тасдиғини олиш. Ҳозирги даврга келиб, биология ўқитиш методикасида ўтказилган педагогик тажрибалар натижасида “Биологик тушунчаларни ривожлантириш”, “Биологияда ўқитиш шаклларининг системаси”, “Биологияда ўқитиш методлари”, “Биологияда экологик тушунчаларни ривожлантириш”, “Биология ўқитишнинг моддий базавий системаси”, “Педагогика олий ўқув юртлари талаба биологларнинг мактабдаги ишга методик тайёрлаш системаси” каби назариялар ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган. Мактабларда ўқитиладиган биология ўқув фанларга қараб “Биология ўқитиш методикаси” фани “Биология ўқитишнинг умумий методикаси”, “Ботаника ўқитиш методикаси”, “Зоология ўқитиш методикаси”, “Одам ва унинг саломатлигини ўқитиш методикаси” ва ниҳоят “Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари)нинг ўқитиш методикаси” каби хусусий ўқитиш методика фанларига ажратилади. Биология ўқитишнинг умумий методикаси барча биологик ўқув фанларига оид ўқитишнинг мақсади, вазифаси, мазмуни, принциплари, усуллари, воситалари, шакллари, биологияни ўқитиш тарихи, босқичлари каби масалаларни қамраб олади. Хусусий методикалар эса у ёки бу ўқув фанининг мазмуни ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ дарс, дарсдан ташқари ишлар, синфдан ташқари машғулотлар, экскурсиялар, амалий ва лаборатория машғулотларини ташкил этиш, жиҳозлаш кабиларни диққат марказида тутади. Биология ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Биология ўқитиш методикаси педагогиканинг бир қисми бўлган дидактика билан жуда яқин алоқададир. Агар дидактика ўқувчилар томонидан билимлар, кўникмалар ва малакаларни ўзлаштириш қонунларни ўрганса ва у мактабдаги барча ўқув фанлари учун ўқитиш назарияларни ва принципларини ишлаб чиқса, биология ўқитиш методикаси биология билан боғлиқ ўқитиш ва тарбиялаш мазмуни, шакллари, ва методлари ҳамда воситалари билан боғлиқ назарий ва амалий масалаларни ишлаб чиқади. Биология ўқитиш методикаси псиҳология билан узвий алоқададир. Чунки, биологияни ўқитиш ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлган тақдирдагина самара беради. Масалан ўсмирларда яъни V-VI синф ўқувчиларида диққат беқарор бўлгани сабабли биология ўқитувчиси дарс жараёнида бир неча методлардан фойдаланиб, ўқувчилар фаолиятини алмаштириб туради, ҳамда уларнинг тафаккурини конкрет эканлигини эътиборга олиб, кўргазмали воситалардан кўпроқ фойдаланилади. Юқори синфларда эса ўқувчилар диққати барқарорлашгани ва уларда абстракт тафаккур ривожлангани учун дарслар кўпроқ маъруза шаклида ўтказилиши ва бир, икки методдан фойдаланиш кифоя қилади. Биология ўқитиш методикаси биология фани билан узвий алоқадор. У биологик фанларнинг деярли барча соҳалари: ботаника, зоология, одам анатомияси ва физиологияси, цитология, биокимё, эмбриология, систематика, экология, эволюцион таълимот, антропология молекуляр биология фан асосларини ўзида ифода қилади. Тирик табиат вакилларининг ташқи, ички тузилишини ҳаёт фаолиятини ташқи муҳит билан алоқасини тўғри тушунтириш ўсимлик, замбуруғ, ҳайвон, микроорганизмларни аниқлаш, улардан микро ва макропрепаратлар тайёрлаш, улар устида кузатиш, тажрибалар олиб бориш, ўқитувчидан яхши назарий билим, амалий тайёргарликни талаб қилади. Лекин мактаб биология ўқув фани билан биология фани орасида муҳим тафовутлар борлигини ўқитувчи яхши билиш керак. Биология фанининг асосий мақсади тирик ва ўлик табиати тўғрисида тадқиқот ўтказиши орқали янги билимларни ҳосил қилиш бўлса, мактаб биология ўқув фанининг мақсади, ўқувчиларнинг ёшига мос равишда уларга биологик билимлар, яъни биологик тушунча, қонунлар, назариялар беришдан билимлар ва уни тушунтиришдан иборат. Мактаб биология курсида фан эмас, балки фан асослари – ўқувчилар учун зарур асосий маълумотлар мужассамлашган. Шу билан бирга мактаб биология курси “кичик фан” эмас, балки ўқувчиларнинг ривожланиши ва тарбиясига кўмак берувчи биологияни асосий тушунчалар системаси саналади. Биология ўқитиш методикаси ўқув фани сифатида Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълим биология ўқитувчини тайёрлашда биология ўқитиш методикаси ўқув фани ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Бу ўқув фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг биологияни ўқитиш учун зарур касбий билим, кўникма ва малакалар шаклланади. Табиийдирки, ўқув фанида фан тўплаган ҳамма билимлар эмас, балки унинг асослари берилади. Улар ўқитиш вазифаларидан, ўқувчиларнинг ёши, тайёргарлик даражасини эътиборга олган ҳолда махсус сараланган билимлар мажмуасидан иборат. Фандан фарқли равишда ўқув фанининг асосий вазифаси билим ва маълумот беришдир. Ўқув фани фаннинг аниқ нусхаси эмас. Ўқув фанини яратишда фан томонидан тўпланган билимлар ва тажрибалар тизимини талабаларга бериш устунлик қилади. У фақат илмий маълумотларни тўплаш тартиби эмас, балки тушунчаларни умумлаштириш, аниқлаштириш, илмий фактларни, фикр – мулоҳазаларни тартибга солишдан таркиб топади. Ўқув фани ўзининг асосий билим ва маълумот бериш функциясидан келиб чиққан ҳолда маълум тартиб асосида тузилган. Олий мактаб биология ўқитиш методикаси дарслиги ўз тузилиши ва мазмунига кўра фанга яқинроқ. У ўз таркибига илмий маълумотлардан ташқари фандаги айрим мунозарали масалаларни ечишга қаратилган турлича қарашларни, хақиқатни топишда мувафаққиятли ё мувафаққиятсиз изланишларни ҳам ўзида ифода қилади. Шу билан бир қаторда илмий изланишлар методологиясини, усулларини ҳам яратади. Биология ўқитиш методикаси ўқув фани талабаларни назарий ва амалий жиҳатидан тайёрлаш жараёнида фақат мактаб биология курсининг тузилишини баён этиш чекланмай, умумий ўрта ва ўрта махсус касб – ҳунар муассасаларида биология бўйича ўқитишнинг ташкил этишни ўзига хос томонлари билан ҳам таништиради, биология ўқитиш усуллари, воситаларни қўллаш бўйича кўникма малакаларни шакллантиришга ҳамда ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган минимал билимлар мажмуасини талаблар томонидан ўзлаштиришга имкон беради. Шу билан биргаликда замонавий педагогик, ахборот технологияларни қўллаш, биология ўқитишда инновацион ёндашиш кўникмаларни ҳосил қилади. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРГАН БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТОПШИРИҚЛАРИ Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling