1-Мавзу: Кириш


Баркамол шахсни вояга етказишда биологик билимларнинг аҳамиятини аниқланг


Download 1.79 Mb.
bet8/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

1. Баркамол шахсни вояга етказишда биологик билимларнинг аҳамиятини аниқланг.
2.Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини таркиб топтиришда биологик билимларнинг ўрнини аниқланг.
3.Нима учун биология фанини ишлаб чиқарувчи кучларнинг бири деб аташ мумкин?

2-Боб. БИОЛОГИЯ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ ФАНИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ


Ҳар бир фаннинг объекти, предмети, илмий-тадқиқот методлари бўлар экан, у фан бўлиб шакллангунга қадар муайян тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтади.


Биология 1931-йилга қадар табиий фанлар таркибида ўқитилган ва уни ўқитиш табиатшуносликни ўқитиш методикаси деб аталган.
1931-йилдан бошлаб биология ўқитиш методикаси алоҳида мустақил фан сифатида вужудга келган ва шу кунга қадар ривожлантирилиб келинмоқда.
Шу сабабли, биология ўқитиш методикасининг ривожланиш тарихи табиатшунослик ва уни ўқитиш методикасининг вужудга келиши ва ривожланишига боғлиқ.
Инсоният жамиятининг асосий қонунларидан бири, тўпланган билим, кўникма, малака ва тажрибаларни ёш авлодга етказиш саналади.
Табиатни ўрганиш, ундаги ҳодисаларнинг моҳияти, объектларга хос хусусиятларни аниқлаш, тирик организмларда борадиган ҳаётий жараёнлар, табиатдаги ва инсон ҳаётидаги аҳамияти бўйича тўпланган билимлар ёш авлодга ўргатиш азалдан бошланган.
Табиат қонуниятларининг кашф этилиши, илмий фаразлар, оламни ўрганиш методларининг ишлаб чиқилиши табиатшунослик фанининг вужудга келишига замин яратди.
Шу сабабли, аввал табиатшунослик фанининг вужудга келиши, унга боғлиқ ҳолда таълим муассасаларида табиатшуносликни ўқитиш методика­си­нинг шаклланиш тарихини ўрганиш мақсадга мувофиқ.


2.1. ШАРҚ УЙҒОНИШ ДАВРИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ.
Режа:

  1. Уйғониш даври.

  2. Абу Наср Фаробийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари.

  3. Абу Райхон Берунийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари.

  4. Ибн Синонинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари.

VII-XII асрлар давомида Марказий Осиёда маданият, илм-фан беқиёс ривожлана борди. Айниқса аниқ фанларга қизиқишлар кескин орта бошлади. Ўша тарихий даврда ал-Хоразмий, Фаробий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино каби олимлар дунёга келди. Улар таъсирида дунёвий илмлар ривожланди. Ўша улуғ мутафаккирлар инсон маданий-маърифий қарашларини ўстиришда ўз даврида ва кейинчалик ҳам асосий роль ўйнайдилар, инсон камолотига доир беқиёс таълимотни яратадилар.


Бу даврда араб тили илмий ва алоқа тили эди. X аср ўрталарига келиб, форс-тожик тилида ҳам иш юритила бошланди. Бу даврда Бухорода китоб дўконларида бўлиб, унда йирик олимлар ва фозил кишилар учрашиб, илм-фан тўғрисида турли хил бахслар юритишар эди. Абу Али Ибн Сино китоб дўконларидан бирида Фаробийнинг Аристотель “Метафизика”сига ёзган шарҳларини сотиб олганлиги фикримизнинг ёрқин исботидир.
Тарих зарварақларидан маълумки, XI асрда Хоразмда илм-фан айниқса ривожланди. Хоразм шохи Маъмун ўз саройига энг забардаст олимларни таклиф этади. У ташкил этган “Байтул хаким”, “Донишмандлар уйи” да қомусий олимлар Беруний, Ибн Сино, Абу Наср ибн Ироқ каби олимлар ижод билан шуғулландилар. Бу кейинчалик “Маъмун” академияси номи билан дунёга машҳур бўлган.
Шарқ “Уйғониш даври” да илм-фан ривожланиши уч йўналишда бўлди.

  • Биринчи йўналиш математика-тиббиёт йўналиши бўлиб, буларга математика, астрономия, кимё, география, минералогия, тиббиёт, доришунослик каби фанлар киритилиб, ал-Хоразмий, Аҳмад Фаробийлар математикага оид, Закариё ар-Розий, Кимё ва тиббиётга оид ибн Сино тиббиёт ва фалсафа, Беруний тиббиётга оид, Журжоний тиббиёт ва фалсафага оид йирик асарлар яратдилар.

  • Иккинчи йўналиш ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа, тарих, мантиқ, руҳшунослик, нотиқлик ва бошқа фанлар бўлиб, бу соҳада Фаробий, ал-Кихдий, Ибн Сино, Муҳаммад Наршаҳий кабилар фаолият кўрсатган. Юқорида айтиб ўтилган олимлар қомусий олимлардир.

  • Учинчи йўналиш таълимий-аҳлоқий йўналиш бўлиб, бу соҳада қомусий олимлар ўз қарашларини ижтимоий-фалсафий ва илмий асарлари таркибида ёки аҳлоқий асарларида баён этганлар. Шарқ Уйғониш даврида инсон муамоси маънавий соҳасидаги асосий масала бўлган. Шунинг учун ҳам таълим-тарбия масаласига катта эътибор берилган, яратилган асарларда шарққа хос бўлган инсоннинг ахлоқий-руҳий камолотини улуғлаш етакчи ўрин тутган. Мазкур таълимий-ахлоқий асарларда инсоннинг маънавий камолга етиши юксак хулқ-одоб, илм-фанни эгаллаши асосидагина амалга ошиши мумкин деган ғоя илгари сурилди. Илмий билимга асосланувчи метод шаклланди, натижада ақлий тарбия олимлар эътиборида бўлди: Хоразмий, Фаробийлар бу методни асослаб беришган буюк мутаффаккирлар эди. Табиат ва унга боғлиқ таълим тарбияни ривожлантириш бўйича Фаробий, Беруний, Ибн Синоларнинг қарашлари алоҳида аҳамиятга эга. Булар ҳақида қуйида қисқача маълумот берилмоқда.


Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling