1-Мавзу: Кириш


Download 1.79 Mb.
bet5/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Биология ўқитишнинг мақсади юқорида қайд қилинган омиллардан келиб чиқади. Биология ўқитишнинг максадларини билиш ўқитувчига ўқитиш жараёнини бошқариш имкониятини беради.
Фан сифатида биология ўқитиш методикасининг вазифалари тубандагилардан иборат:

  1. Ўқувчиларнинг ўқитиш ва тарбиялаш, камолга етказишда ўқув фанининг ўрнини аниқлаш;

  2. Мактаб ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва уни мактаб амалиётига тадбиқ этиш;

  3. Ўқувчиларнинг ёшига мос равишда ўқув фанларининг мазмуни, ундаги мавзуларнинг ўрганиш изчиллигини белгилаш;

  4. Биологик ўқув фанларининг ўзига хос томонларини эътиборга олган ҳолда, ўқитиш усулларини, ташкилий шаклларини ишлаб чиқиш;

  5. Ўқитиш жараёнида қўллаш учун зарур жиҳозларни аниқлаш. Биология хонаси тирик бурчак, тажриба ер майдонини ташкил этиш, табиий, тасвирий, динамик, аудио, видео воситаларни белгилаш.

Биология ўқитиш методикасининг объекти бўлиб, мазкур ўқув фани билан алоқадор бўлган таълим-тарбиявий жараён ҳисобланади.
Биология ўқитиш методикасининг предмети бўлиб биологик таълимнинг мақсади, мазмуни, ўқитиш усуллари, шакллари, ўқувчиларнинг тарбияси ва ривожланишидир.
Мазкур курс маъруза ва лаборатория машғулотларида ушбу масалалар юзасидан фикр юритилади.
Биология ўқитиш методикасининг илмий – тадқиқот методлари. Биология ўқитиш методикаси фан сифатида қуйидаги илмий-тадқиқот методларига таянади.
1.Мактаб ўқитувчиларининг иш тажрибасини кузатиш ва фаолиятдаги ижобий, салбий томонларини аниқлаш;
2.Бу соҳада тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ҳал этилмаган муаммоларни аниқлаштириш ва уларни ҳал этиш учун зарур ишчи фаразларни илгари суриш;
3.Илгари сурилган фаразларнинг қанчалик ҳақиқатга яқин эканликларини аниқлаш мақсадида таълим муассасаларида педагогик тажрибалар ўтказиш ҳамда тажрибавий, назорат синфлардан олинган маълумотларни ўзаро таққослаш;

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling