1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа


Мавзуни мустаҳкамлаш учун қуйидаги саволлар берилади


Download 1.24 Mb.
bet10/17
Sana18.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1027007
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
46079 mavzu 1

Мавзуни мустаҳкамлаш учун қуйидаги саволлар берилади:

1. Электротехниканинг ривожланиш тарихи ҳақида нималар биласиз?


2. Электр токининг мавжуд бўлиш шартларини тушунтиринг?
3. Электр занжири деб нимага айтилади?
4. Занжирнинг бир қисми учун ва берк занжир учун Ом қонунларини тушунтиринг?
5. Қаршилик ва солиштирма қаршилик ҳақида маълумот беринг.
6. Кирхгофнинг биринчи ва иккинчи қонунлари ҳақида нималар биласиз
7. Электр токининг иши ва қуввати деганда нимани тушунасиз?
8. Электр юритувчи кучи нима?
9. Электр энергия истеъмолчилари ва манбаларига мисоллар келтиринг.
10. Электр токининг иссиқлик таъсирини тушунтиринг.




Уйга вазифа: Мавзуга оид атамаларни “Тушунчалар таҳлили” методидан фойдаланиб ёритиб келиш



Тушунчалар

Таҳлиллар

1.

Ток, ток кучи




2.

Кучланиш




3.

Электр занжири




4.

Ўзгармас ток




5.

Занжирнинг бир қисми учун Ом қонуни




6.

Берк занжир учун Ом қонуни




7.

Кирхгофнинг биринчи қонуни




8.

Кирхгофнинг иккинчи қонуни




9.

Электор юритувчи куч




10.

Электр токининг иши




11.

Электр токининг қуввати




12.

Жоуль-Ленц қонуни




13.

Электр қаршилик







2-Мавзу: Бир фазали ўзгарувчан ток электр занжирлари.


Режа:



  1. Синусоидал ўзгарувчан токни ҳосил қилиш.

  2. Синусоидал ўзгарувчан функцияни характерловчи катталиклар.

  3. Синусоидал функциянинг таъсир этувчи қийматлари.



Дарснинг мақсади: Талабалардабир фазали ўзгарувчан ток, уни ҳосил қилиш ва ўзгарувчан токни характерловчи катталиклар ҳақидаги билимларни шакллантириш. Талабаларда мустақил фикрлашни шакллантириш.

.




Талабалар билимларини фаоллаштириш мақсадида қуйидаги саволлар берилади

  1. Ўзгарувчан ток ҳақида нималар биласиз?

  2. ўзгармас ва ўзгарувчан токнинг бир-биридан нима фарқли томони бор?

  3. Бир фазали ўзгарувчан токни ҳосил қилиш усулларини биласизми?

  4. М.Фарадей тажрибалари ҳақида нималар биласиз?

  5. Электромагнит индукция қонунини тушунтиринг.





Синусоидал ўзгарувчан токни ҳосил қилиш


1-расм. Энг содда генераторнинг
тузилиши
Синусоидал ўзгарувчан токни ҳосил қилиш. Ўзгарувчан токнинг кенг қўлланилишининг сабаби унинг оддий йўл билан деярли исрофсиз трансформациялаш мумкинлигидир, яъни турли кучланишли - узоқ масофага электр энергияни узатиш учун юксак кучланишли ва истеъмолчи учун паст кучланишли – электр токи олиш мумкинлигидир. Катталиги ва йўналиши жиҳатидан ўзгарадиган ток ўзгарувчан ток дейилади. Катталиги ва йўналиши жиҳатидан синусоидал қонунга мос равишда даврий ўзгарадиган ток синусоисдал ўзгарувчан ток дейилади.
Синусоидал ўзгарувчан ток, асосан, электростанцияларда буғ ва гидравлик турбинали генераторлар ёрдамида ҳосил қилинади. Мазкур генераторларнинг ишлаши эса электромагнит индукцияси ва электромагнит куч қонунларига асосланган. 1-расмда энг содда генераторнинг тузилиши келтирилган. Электромагнит NS қутблари орасида пўлат тахтачалардан тузилган ва сиртига сим ўраб маҳкамланган цилиндр–якорь жойлашган. Ўрамнинг учлари якор учига изоляцияланиб, ўрнатилган мис ҳалқаларга туташтирилган. Ҳалқаларга ташқи занжирга туташтирилган шчеткалар тегиб туради.
Қутбларга шундай ишлов берилганки, бунда ҳаво тирқиши қутбнинг ўртасидан четига қараб ортиб боради ва тирқишдаги магнит индукцияси В якорнинг сиртида унинг айланаси бўйлаб синуслар қонуни бўйича ўзгаради, яъни

Бунда Вm-қутб маркази орасидаги максимал индукция, - якорь ўқи орқали ўтувчи ОО1 нейтрал текислик билан худди ўша ўқ орасидаги бурчак.
Якор ўзгармас бурчак тезлик билан айланган вақтда ўрамнинг ҳар бир актив томонида қуйидагича ЭЮК индукцияланади: ўрамнинг актив томонлари кетма-кет уланган шу сабабли ўрамда индукцияланган ЭЮК:

Ротор ўзининг бошланғич ҳолатидан 900 га бурилганида ( ёки ), магнит индукцияси В=Bm бўлиб, индукцияланган ЭЮК ҳам ўзининг максимал қийматига эришади:

Демак, якор ғалтагида индукцияланган ЭЮК

Агар ўрамининг қисмаларига бирор нагрузка уласак занжир бўйлаб ток ўта бошлайди. Бу вақтда ўрамнинг қисмаларидаги кучланиш: .



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling