1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа


Синусоидал ўзгарувчан функцияни характерловчи катталиклар


Download 1.24 Mb.
bet11/17
Sana18.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1027007
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
46079 mavzu 1

Синусоидал ўзгарувчан функцияни характерловчи катталиклар.
Синусоидал қонун бўйича ўзгарувчи функциянинг амплитудаси, даври, частотаси ва фазаси мазкур функцияни характерловчи катталиклар ҳисобланади.
Синусоидал ўзгарувчан функциянинг амплитуда қиймати деб, унинг мусбат ва манфий ярим даврларда эришган энг катта қийматларига айтилади. 2-расмда Ток кучи (Im) нинг амплитуда ва оний қийматлари тегишлича белгиланган.
Ўзгарувчан ток кучининг бир марта тўла тебраниши учун кетган вақт оралиғи ўзгарувчан токнинг даври (Т) дейилади.


2-расм.
Даврга тескари бўлган катталик токнинг частотаси дейилади: ; Частота герцда ўлчанади (Гц=1/c).
Электротехникада ўзгарувчан токнинг стандарт частотаси сифатида Ҳамдўстлик ва Европа мамлакатларида 50Гц, АҚШда ҳамда Осиё ва Африкадаги айрим мамлакатларда 60Гц қабул қилинган. Электротехник қурилмалар учун асосий частота сифатида 50÷60 Гц ишлатилиши қуйидагиларга боғлиқ. Частота 50÷60 Гц дан кичик қийматларида электр машиналар ва трансформаторларнинг таннархи ортади. Шунингдек, электр лампочкалар ёруғлигининг липпиллаши кўзга сезиларли бўлиб қолади. Частотани 50 Гц дан бирмунча орттириш электр машиналарда энергияни исрофини ортишига сабаб бўлиб, ҳосил бўладиган ўзиндукция ЭЮК ва электр сиғими ҳодисалари ўзгарувчан ток қурилмаларининг ишига салбий таъсир қилади.
50 Гц частотали ўзгарувчан токни ҳосил қилиш (ёки синусоидал ўзгарувчан ЭЮК ҳосил қилиш) учун 1 жуфт қутбли ўзгарувчан ток генератори (1-расм) роторини

тезлик билан айлантириш керак.
бу ерда: 60 секунддан минутга ўтиш коэффициенти; р-ротор магнит майдониннг жуфт қутблар сони.
Ротори буғ турбиналари ёрдамида катта тезлик билан айланадиган турбогенераторнинг магнит қутблари бир жуфтли бўлади. Роторининг айланиш тезлиги нисбатан кичик бўлган гидравлик турбиналарда эса кўп қутбли генераторлардан фойдаланилади.
Фаза-бирор t вақтда статор чулғамлари ўрамларининг роторнинг магнит куч чиғиқларига нисбатан ҳолатидир. Шунинг учун ана шу пайтда чулғамларда индукцияланган ЭЮК нинг қийматини билиш аҳамиятга эга.


Ўзгарувчан токнинг бошланғич фазаси ва фаза силжиши


3-расмдаги графикда бошланғич фаза нинг қиймати синусоиданинг координата бошидаги ҳолати билан аниқланади. Синусоидал ўзгарувчан функциянинг нол қийматлардан ўтиш нуқтаси даврнинг бошланиш лаҳзаси ҳисобланади. Мусбат бошланғич фаза координата бошидан чап томонга, манфийси ўнг томонга қўйилади. Масалан, турлича бошланғич фазага эга бўлган иккита синусоидал ўзгарувчан функция ва .


3-расм
3-расмда кўрсатилган икки синусоидал ўзгарувчан катталик ва нинг бошланғич фазалари орасидаги бурчак га фаза силжиш бурчаги дейилади. Амалда ток билан кучланиш орасидаги фаза силжиш бурчаги кўпроқ ишлатилади.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling