1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа
Download 1.24 Mb.
|
46079 mavzu 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуни мустаҳкамлаш учун қуйидаги саволлар берилади
- Тушунчалар Таҳлиллар 1.
- Талабалар билимларини фаоллаштириш мақсадида қуйидаги саволлар берилади
- Уч фазали ток занжирлари ҳақида умумий маълумотлар
Мавзуни мустаҳкамлаш учун қуйидаги саволлар берилади: 1. Ўзгарувчан ток деб нимага айтилади? 2. Ўзгарувчан токнинг кенг қўлланилишининг сабаби нимада? 3. Синусоидал ўзгарувчан ток деб қандай токка айтилади? 4. Синусоидал ўзгарувчан ток қандай ҳосил қилинади? 5. Бир фазали ўзгарувчан ток генератори қандай тузилган? 6. Синусоидал ўзгарувчн функцияни характерловчи катталиклар ҳақида нималар биласиз? 7. Нима учун ўзгарувчан токнинг стандарт частотачи Ҳамдўстлик ва Европа мамлакатларида 50Гц, АҚШда ҳамда Осиё ва Африкадаги айрим мамлакатларда 60 Гц қабул қилинган? Бунинг сабаби нимада? Уйга вазифа: Мавзуга оид атамаларни “Тушунчалар таҳлили” методидан фойдаланиб ёритиб келиш
Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари. Режа: Умумий маълумотлар. Уч фазали ЭЮК, кучланиш ва ток системасини ҳосил қилиш. Генератор чулғамларини учбурчак ва юлдуз усулларида улаш. Истеъмолчиларни учбурчак ва юлдуз усулларида улаш. Дарснинг мақсади: Талабаларда уч фазали ўзгарувчан ток ҳақидаги умумий маълумтлар, уч фазали ЭЮК, кучланиш ва ток системасини ҳосил қилиш, генератор чулғамларини ва истеъмолчиларни учбурчак ва юлдуз усулида улашга оид билимларни шакллантириш. Талабаларда мустақил фикрлашни шакллантириш. Талабалар билимларини фаоллаштириш мақсадида қуйидаги саволлар берилади Уч фазали ток ҳақида қандай маълумотларга эгасиз? Уч фазали ток қандай ҳосил қилинади? Двигатель чулғамларини учбурчак ва юлдуз усулларида улаш ҳақидаги маълумотларги эгамисиз? Фаза кучланиши деганда қандай кучланиш тушунилади? Линия кучланиши деганда қандай кучланиш тушунилади? Уч фазали ток занжирлари ҳақида умумий маълумотлар Бир фазали ток ўзгарувчан токнинг барча афзалликларига эга бўлишига қарамай, халқ хўжалигида кенг қўлланилишига унинг айрим камчиликлари тўсқинлик қилади. Масалан, бир фазали ток ёрдамида айланувчи магнит майдонини ҳосил қилиб бўлмайди. Бундай майдон эса ўзгарувчан токда ишловчи барча двигателларнинг “юраги”ҳисобланади. Технологик қурилмаларни ҳаракатга келтириш учун ишлатишга қулай ва ишончли бўлган катта қувватли ўзгарувчан ток двигателларини яратиш эса фақат кўп фазали ток орқали амалга оширилади. Уч фазали системанинг барча элементларини дастлаб машҳур рус инженер-ихтирочиси М.О.Доливо-Добровольский (1861-1919) ишлаб чиққан эди. У қисқа вақт давомида уч фазали қурилмаларни: айланувчи магнит майдонли генератор (1888), ротор чулғами қисқа туташадиган асинхрон двигател (1889), трансформатор ва б. яратди. Жаҳон электротехника кўргазмасида биринчи марта 175 км масофага электр узатишнинг уч фазали линиясини намойиш этди. Электр занжирларининг уч фазали сиситемаси учта занжирнинг тўпламидан иборат бўлиб, уларда бир хил частотали, бир-бирига нисбатан фаза жиҳатдан силжиган ва умумий энергия манбаидан ҳосил бўладиган учта синусоидал ЭЮК таъсир этади. Электр занжирларининг алоҳида фазалари электр жиҳатдан бир-бирига уланган уч фазали системаси уч фазали занжир дейилади. Уч фазали токнинг кенг кўламда ишлатилиши қуйидаги сабаблар билан боғлиқ: 1. Электр энергиясини уч фазали ток системаси ёрдамида узоқ масофаларга узатиш уни фазалар сони бошқача бўлган ўзгарувчан ток билан узатишга қараганда иқтисодий жиҳатдан бирмунча тежамли ҳисобланади. Чунки электр энергияси уч фазали ток системаси билан узатилганда узатиш линияларига сарф қилинадиган рангли металл уни бир фазали ток системаси билан узатишдагига қараганда 25% кам сарф бўлади. 2. Уч фазали ток системасининг асосий элементлари ҳисобланган уч фазали асинхрон двигатель ва трансматорларнинг тузилиши оддий, ишлатишга қулай бўлиб, ишончлилиги ва тежамлилиги нисбатан юқоридир. 3. Бир йўла иккита ишчи кучланиш, яъни фаза кучланиши ва линия кучланиши нинг борлиги, турли номинал кучланишдаги истеъмолчиларни улаш имконияти фақат кўп фазали (шу жумладан, уч фазали) системага хосдир. 4. Агар уч фазали ЭЮК (ёки кучланиш) системасига симетрик нагрузка уланган бўлса, унинг оний қуввати ҳар қандай вақт учун ўзгармас бўлади. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling