1-Мавзу: Кириш. Ўзгармас ток манбалари ва электр занжирлари Режа


Генератор чулғамларини учбурчак усулда улаш


Download 1.24 Mb.
bet15/17
Sana18.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1027007
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
46079 mavzu 1

Генератор чулғамларини учбурчак усулда улаш
Генератор чулғамларини учбурчак усулида улаш учун биринчи фазанинг охири Х иккинчи фазанинг боши В билан, иккинчи фазанинг охири Y учинчи фазанинг боши С билан, учинчи фазанинг охири Z биринчи фазанинг боши А билан уланади (5.3-расм). Бунда линия кучланишлари фаза кучланишларига тенг бўлади:
, , (5.9)
Бу схемада генераторнинг учта чулғами кичик қаршиликли берк контурни ташкил қилади. Истеъмолчи йўқлигида бу контурдаги ток нолга тенг бўлади (5.3, б-расм) Шу вектор диаграммадан қуйидагиларни чиқариш мумкин:

ёки

Генератор чулғамларини учбурчак усулида нотўғри улаш хавфли, чунки бунда улар ЭЮК ларининг геометрик йиғиндиси нолга тенг бўлмайди. Масалан, С фазада С ва Z учларини ўзаро алмаштирсак, генератор чулғамлари ЭЮК ларининг геометрик йиғиндиси:

бўлади. Бу эса қисқа туташувнинг ўзгинасидир (5.3 в, г-расмлар)




Истеъмолчиларни юлдуз ва учбурчак усулида улаш
Истеъмолчиларнинг фазаларини манба манба фазаларини қандай схемада уланганлигидан қатъий назар, юлдуз усулида улаш мумкин
Истеъмолчиларни юлдуз усулида улаган вақтда уч фазали система тўрт симли (ёритувчи нагрузка) ёки уч симли (куч нагрузкаси) бўлиши мумкин.
Биринчи ҳолда лампалар ҳар бир линия сими билан нейтрал сим орасига уланади (6.8-расм). Бунда нейтрал сим истеъмолчиларнинг алоҳида фазаларидаги кучланишлар билан генераторнинг мос фазаларидаги кучланишларнинг тенглигини таъминлайди. Шундай қилиб, истеъмолчиларнинг иш шароитлари худди бир фазали системадагидек қолади.
Бундай усулда уланганда (6.8-расм) линия симларидаги токлар истеъмолчи билан генераторнинг мос фазаларидаги токларга тенг бўлади, яъни

Истеъмолчиларнинг алоҳида фазаларидаги токлар маълум формулаларга асосан ҳисобланади:
; ; .
Фаза токларининг фаза кучланишларига нисбатан силжиш бурчаклари уларнинг косинуслари орқали топилади:
; ; .
бу ерда , , , , , лар истеъмолчилар фазаларининг актив ва тўла қаршиликлари.
Кирхгофнинг биринчи қоидасига биноан нейтрал симдаги токнинг оний қиймати фаза токлари оний қийматларининг йиғиндисига тенг.
.
Нейтрал симдаги токнинг вектори фаза токлари векторлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

Нейтрал симнинг кўндаланг кесими линия симларининг кўндаланг кесимига тенг (ёки бир оз кичикроқ) қилиб олинади, чунки нейтрал сим орқали ўтадиган ток линия симларидаги токларга қараганда кичикроқ бўлади.
Борди-ю истеъмолчиларнинг фазалари қаршиликлари турлича бўлса, нейтрал сим борлигида истеъмолчиларнинг ҳар бир фазадаги кучланиши ; бу эса истеъмолчининг номинал кучланишидир. Нейтрал сим узилса, истеъмолчиларнинг фазаларидаги кучланиш ўзгариб кетади. Истеъмолчининг кичикроқ қаршиликли фазасида кучланиш камайиб кетади ва бўлса, ҳатто нолга ҳам тенглашиб қолиши мумкин. Қаршилиги каттароқ бўлган фазада кучланиш ортиб кетади ва га тенглашиб қолиши ҳам мумкин; бунга асло йўл қўйиб бўлмайди, чунки у истеъмолчининг номинал кучланишидан марта катта ва юклама ёритгичдан иборат бўлса, бу фазага уланган лампалар куйиб кетади. Нейтрал симнинг узилиб қолишига йўл қўймаслик учун унинг занжирига сақлагичлар ва виключателлар қўйилмайди.
Агар фазалар қаршилиги бир хил (масалан, электродвигатель) ва генераторнинг фаза ЭЮК лари симметрик бўлса, у ҳолда фаза токлари ўзаро тенг ва мос фаза кучланишларидан бир хил бурчакларга силжиган, яъни токлар системаси ҳам симметрик бўлади. Бу ҳолда нейтрал симдаги ток, у фаза токлари йиғиндисига тенг, нолга тенг бўлади ва бу симни ишлатиш учун зарурат қолмайди. Уни узиб қўйиш мумкин ва натижада биз уч фазали учта симли системага эга бўламиз.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling