Симметрик уч фазали занжирларни ҳисоблаш. Уч фазали занжирни ҳисоблаш масаласи истеъмолчи фазаларидаги, линия кучланишлари, фазаларнинг қаршиликлари берилган бўлса, истеъмолчининг ҳар қайси фазасидаги ва умумий қувватни аниқлашдан иборат. Бунга тескари масала ҳам қўйилиши мумкин.
Симметрик занжирда истеъмолчи фазаларининг қаршиликлари бир хил бўлади ва унинг қисмаларида манба қандай схемада (юлдуз ёки учбурчак) уланганидан қатъий назар, линия кучланишларининг симметрик системаси таъсир этади. Шу сабабли ҳисоблаш схемасида манба (генератор ёки трансформатор) кўпинча кўрсатилмайди ва ситеъмолчи уч фазали тармоққа уланган дейилади. Бундай занжир учун битта фазани ҳсиоблашнинг ўзи етарлидир, чунки барча фазаларда токлар ва қувватларнинг қиймати бир хил бўлади.
Уч фазали занжирнинг ҳар қайси фазаси учун илгари бир фазали занжирлар учун олигна барча формулаларни шу жумладан қуйидаги формулаларни ҳам татбиқ этиш мумкинлигини таъкидлаб ўтамиз:
; ; .
Тўғри масаланинг ечилиши 5.1-жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |