- Организмга тасир қиладиган ташқи мухит омиллари қуйидагилар.
- Физик, химиявий, биологик, патоген омиллар.
- а) Физик омиллар-хаво температураси, намлик, харакати, босими, қуёш нурлари (радиация), радиактив нурлар, чанг, шовқин, вибрация ва бошқалар.
- б) Химиявий омиллар-хаво, сув, озуқалар таркибига кирадиган химиявий элементларнинг организмга таъсири.
- в) Патоген биологик омиллар-микроблар, замбуруғлар, бактериялар, вируслар, гельминтлар, хашоратлар.
- Булар организмга таъсир қилиши натижасида инфекцион, инвазион касалликларни келтириб чиқади.
Зоогигиена фанининг ўрганиш усуллари - Хайвонлар организмига ташқи мухит омилларининг таъсирини гигиена фани қуйидаги усуллар асосида ўрганади.
- Санитария текширув усули.
- Хайвонлар учун яратилган шарт-шароитлар, (чорвачилик иншоатлари холати, озиқлантириш, сув, яйлов, цехлар ва хоказо) боқиш, молларни ишлатиш, соғлиги, махсулдорлиги текширилади.
- Бу усул-физикавий химиявий, таксикологик, бактериологик ва бошқа лабораторик текширувларга, хамда сув тупроқ, ўсимликларни текшириш билан олиб борилади.
- Эксприментал (тажриба) усули. Бу усулда лаборатория ёки тажриба жойларида ташқи мухитнинг организмга таъсири ўрганилади.
- Бу усулда хам физикавий, биохимиявий, биофизикавий, бактериологик, физиологик, зоотехник, клиник ва патоморфологик усуллардан фойдаланилади.
Физиологик кузатув методи. Замонавий гигиенада кенг қўлланиладиган, хар хил ташқи мухит шароитида молларининг юрак уруши (пульс), нафас олиш, терморегуляция, қон босими, моддалар алмшинуви текширилиб, шундай шароитда хайвон организмида қандай ўзгаришлар бўлими аниқлаб олинади. Бу тегишли профилактика учун зарур. - Физиологик кузатув методи. Замонавий гигиенада кенг қўлланиладиган, хар хил ташқи мухит шароитида молларининг юрак уруши (пульс), нафас олиш, терморегуляция, қон босими, моддалар алмшинуви текширилиб, шундай шароитда хайвон организмида қандай ўзгаришлар бўлими аниқлаб олинади. Бу тегишли профилактика учун зарур.
- Статистик усул. Ўтказдирилаётган гигиена тадбирий чораларининг иқтисодий самарадорлиги.
- Гигиена чора-тадбирлари ўтказдирилмасдан олдин ва кейин хайвонларнинг касалликларга чалиниш, махсулдорлиги, бир-бирига солиштириб кўрилади ва хулоса берилади.
- Зоогигена қатор фанлар: физиология, микробиология, патология, клиник диагностика, эпизоотлогия, химия, физика, математика, токсикология ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |