1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja
эркинликларини таъминлаш, давлатчиликни ривожлантириш, адолатли
Download 147.24 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- , Австрия Конституцияси
эркинликларини таъминлаш, давлатчиликни ривожлантириш, адолатли
ташқи сиёсат олиб бориш, Ўзбекистонни дунёда буюк давлат даражасига кўтариш, республикада ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, адолатли жамият қуриш, конституциявий ҳуқуқ нормалари ва ҳуқуқий институтларни такомиллаштиришга доир муаммоларни тадқиқ этиш, жамиятда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни ўрганиш ва бунинг натижасида республика қонунларини ривожлантириш учун зарур таклифларни тайёрлашдан иборат. Ўзбекистон Республикасида сиёсий, ижтимоий, маданий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни ривожланитиришга, давлат мустақиллигини ҳуқуқий таъминлашга, ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишга фаол таъсир кўрсатиш конституциявий қонунчилик ва конституциявий ҳуқуқ фанининг муҳим вазифасидир 1 . Фаннинг вазифаларига, шунингдек, конституциявий ҳуқуқнинг асосий манбаи бўлган конституцияни, конституция тўғрисидаги таълимотларни, Ўзбекистон конституциявий ривожланишининг асосий босқичларини, уларнинг асосий мазмуни ва хусусиятларини ўрганиш киради. Конституциявий ҳуқуқа мансуб юридик нормалар Конституциявий ҳуқуқ нормалари деб аталади. Бу ҳуқуқий нормалар Ўзбекистон ҳуқуқий тизимига кирадиган ҳуқуқий нормалар сингари айрим хусусиятларга эга. Ушбу ҳуқуқ нормалари, умумий қоидага биноан, маълум ҳуқуқий хатти харакат қоидаларини белгилайди, уларнинг бажарилиши давлат ва унинг орагнлари томонидан мажбурий таъминланади, улар маълум ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Шу билан бирга конституциявий нормаларнинг ўзига хос белгиларини хусусиятлари бор. Конституциявий ҳуқуқ нормаларининг аксариятини жамиятнинг муҳим соҳаларидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормалар ташкил этади. Бу тоифадаги нормалар конституциявий тузумнинг асосий принципларини ифодалайдилар. Мазкур нормалар давлатнинг сиёсий йўналишлари ва қонунларининг мукаммал бўлишини, уларга оғишмай амал қилинишини таъминлаб беришга қаратилган. Конституциявий ҳуқуқ нормалари давлат ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий нормалари давлат ва ташкилий принципларини ифода этади, конституциявий ҳуқуқ субъектларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилайди, давлат органларининг тизимини уларнинг ташкил қилиниши ва иш тартибидаги доир қоидаларни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳам конституциявий ҳуқуқ нормалари бошқа кўпгина ҳуқуқий тармоқлардаги нормалар сингари 1 Кàðàíã: Ó. Òîæèõîíîâ. Уçáåêèñòîí Ðåñïóáëèêàñèíèíã Êîíñòèòóöèÿñè àìàëäà. - Ò., 1996. - 29- áåò. анъанавий уч қисмдан, яъни гипотеза, диспозиция ва санкциядан ташкил топмаган. Конституциявий нормаларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солиб туриш вазифаси айнан умумий ва кенг барча учун тегишли принципларни ўрнатиш орқали амалга оширилади. Жумладан Конституциянинг 1-бўлимида мустаҳкамлаб қўйилган ҳокимиятнинг бўлиниши, ҳалқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонунларнинг устунлиги ана шу принципларга мисол бўла олади. Конституциявий ҳуқуқ нормалари жуда кўп бўлганлиги сабабли, уларни ҳаётда қўллаш ва ўрганишни енгилаштириш учун улар системалаштирилади, яъни уларга тарибга солиб турувчи ижтимоий муносабатларинг турига қараб, алоҳида-алоҳида гуруҳлар бирлаштиради. Бир хил ижтимоий муносабатларини тартибга солишга қаратилган нормалар йиғиндиси конституциявий ҳуқуқ институти деб аталади. Конституциявий ҳуқуқнинг барча институтлари эса конституциявий ҳуқуқ тармоғини ташкил этади. Конституциявий ҳуқуқ тармоғининг предмети Ўзбекистон республикаси конституциявий тузумнинг асосий принциплари, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари эркинликлари ва бурчларини, жамият билан шахс ўртасидаги алоқаларини, давлат тузилиши ва маъмурий-худудий бўлакларни ташкил қилишни, уларнинг ҳуқуқий ҳолатини, давлат ҳокимияти органларининг тизими, ваколати ва иш фаолиятини белгиловчи ҳуқуқий нормалар ҳамда уларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солишдан келиб чиққан ҳуқуқий муносабатлар йиғиндисидан иборат. Демак, конституциявий ҳуқуқ тармоғи конституциявий ҳуқуқнинг жуда кўп нормалари ва уларнинг бажарилиши натижасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлардан иборатдир. Бундай конституциявий нормаларга қуйдагилар киради. Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумнинг асосий принципларини белгиловчи конституциявий нормалар. Буларга давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги конституциявий конститция ва қонунларнинг устунлиги, ташқи сиёсат принципларини ўзида акс эттирувчи ҳуқуқий нормалар (Ўзбекистон республикаси Конституцияси биринчи бўлими). Иккинчидан, Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини белгиловчи ҳуқуқий нормалар. Учинчидан ўзбекистонда жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларни тартбга олувчи, яъни жамиятнинг иқтисодий негизлари, жамоат бирлашмалари, оила оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий белгилайдиган конституциявий ҳуқуқий нормалари. (учинчи бўлим) Тўртинчидан Ўзбекистон республикасининг маъмурий –ҳуқуқий ва давлат тузилишини белгилайдиган конституциявий ҳуқуқий нормалар. Мазкур ҳуқуқий нормалар Ўзбекистонинг миллий давлат ва маъмурий худудий тузилишини ва ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси суверенитетининг Ўзбекистон республикаси томонидан мухофаза қилинишини белгилаб қўядиган ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олади. (тўртинчи бўлим) Бешинчидан, Ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизимини, уни ташкил этишни, давлат органларининг ваколатлари ва ишлаб таритибини белгиловчи конституциявий ҳуқуқий нормалар. Бу нормалар Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси унинг органлари, Ўзбекитон республикаси Президенти, Вазирлар махкамаси, махалий хокимият органлари асосларини, суд ҳокимияти сайлов тизими, прокуратура оргаларининг фаолияти, ваколати ва тузилиши асосларини белгилаб қўювчи ҳуқуқий нормалардир. (бешинчи бўлим ва бу органлар тўғрисидаги қонулар) Ушбу оргалар ичида давлат ҳокимияти вакили оргалари фаолияти билан боғлиқ бўлган барча ҳуқуий нормалар конститциявий ҳуқуқ тармоғига киради. Лекин, шуни тағкидлаш лозимки, конституциявий ҳуқуқ предметига конституциявий ҳуқуқ нормаларигина эмас, балки шу ҳуқуқий нормаларларнинг амалга оширилиши, яъни уларнинг муайян ижтимоий муносабатни тартибга солиши натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар ҳам киради. Конституциявий ҳуқуқ нормалари жамиятга ҳар томонлама таъсир кўрсатади, баъзи бир органаларга ҳаракат қилиш учун ҳуқуқ беради, бошқаларни эса маълум соҳада ҳаракат қилишига мажбур этади. Берилган ушбу ҳуқуқ мажбуриятларни амалга ошириш вақтида давлат органлари билан жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. Конституциявий ҳуқуқ бошқа ҳуқуқ тармоқларидан ўзининг ижтимоий муносабатларини тартибга солиш услуби билан ҳам фарқ қилади. Ҳуқунинг бу тармоғида ҳалқ ҳокимиятининг амалга оширишнинг бир қанча услублари хусусан ҳуқуқ нормаларини яратиш, ҳуқуқ субъектларига баъзи бир ҳаракатларини қилишга рухсат бериш ёки ман этиш, баъзи бир харакатларни олдини олиш айримларини амал қилишдан тўхтатиб қўйиш каби услублар ишлатилади. Ҳуқуқнинг бу тармоғига хос жихатлардан яна бири давлат тузилиши ва конституциявий тузум асосий принципларнинг қонунларда белгилаб қўйилганлигидир. Конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқий тармоқлар тизимида етакчи ўринни эгаллайди. Унинг нормалари Ўзбекистон ҳуқуқий тизимига кирувчи институтларнинг асосийларини ташкил қилади ва жамиятдаги бошқа энг муҳим ҳуқуқий тармоқлар учун асос ва йўналиш бўладиган ижтимоий муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Бошқа ҳуқуқ тармоқларининг барчаси ижтимоий муносабатларни тартибга солишда конституциявий ҳуқуқ нормалари томонидан мустахкамланган принципларга асосланади. Масалан, конституциявий ҳуқуқ нормалари жамият конституциявий тузумининг асосий принципларини, хусусан давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, жамият ишида конституция ва қонунларнинг устунлиги каби принципларни белгилайди. Конституциявий ҳуқуқ нормалари давлат органлир тизимини, уларнинг тузилишини, ваколатларини фаолият кўрсатиш шаклларини белгилайди. Улар маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи, жиноят процессуал ҳуқуқи, фуқаровий ҳуқуқ ва бошқа ҳуқуқий тармоқлар учун асос сифатида хизмат қилади. Чунки, маъмурий ҳуқуқ тармоғига давлат органларини бошқариш фаолияти натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар киради. Жиноят ва жиноат процесуал ҳуқуқ тармоқлари учун конституция ва қонунларнинг устунлиги принципи асос қилиб олинган. Конституциявий ҳуқуқ нормалари жамиятнинг иқтисодий негизини белгилайди, яъни мулкчилик турларининг хилма-хиллигини, уларнинг тенг мухофаза этилишини кафолатлайди. Бу ҳуқуқий нормалар эса мулкий муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи фуқаролик ҳуқуқи учун конституциявий асос бўлиб хизмат қилади. Конституциявий ҳуқуқ тармоғи ҳар бир шахсга меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ҳимояланиш; қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминланиш ҳуқуқини беради. Бу турдаги конституциявий ҳуқуқий нормалар, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи меҳнат ҳуқуқи тармоғи учун асос бўлиб хизмат қилади. Конституциявий ҳуқуқ нормалари Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиснинг, Вазирлар Маҳкамасининг ва давлатнинг бошқа оргаларининг, Ўзбекистон бюджети ва маҳалий бюджетларни тузиш, уни тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш тартибини белгилайди. Булар эса молиявий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солувчи молиявий ҳуқуқ тармоғининг асоси ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тизимига кирувчи қайси бир ҳуқуқ тармоғини олмайлик, улар конституциявий ҳуқуқ тармоғи ўрнатадиган умумий принциплардан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам конституциявий ҳуқуқ тармоғи ҳуқуқий тизимга кирувчи етакчи ҳуқуқий тармоқ ҳисобланади. 2. Конституция сўзининг луғавий маъноси - Cohstitutio – лотинча сўз бўлиб, «ўрнатиш», «тузиш», «низом», «белгилаш» деган маъноларини билдиради. Қадимги Римда конституция император акти ҳисобланган ва қонун кучига эга бўлган. «Конституция» атамаси ўзининг узоқ тарихига эгадир. Масалан, қадим замонларда «Конституция» сўзи, сиёсий тузум маъносини билдирган. Юнонча маъносига кўра эса, ҳуқуқ билан белгиланадиган давлат тузилишини ифодалаган. XIV- XV асрларда эса марказий халқларида давлатнинг ҳолатига хал қилувчи таъсир ўтказган Амир Темурнинг тузуклари Шариат билан бир қаторда амал қилган Шарқ маданиятига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат бўлган. XVII асрда Францияда бу сўз билан рентани, рента шартномасини ифодалашган. Сўнг яна унинг қадимги юнонча маъносига қайтишган ва бу атама билан ҳуқуқ томонидан белгилаб бериладиган давлат тузилишини ифодалай бошлаганлар. Буюк француз инқилоби арафасида «конституция» атамаси билан «давлатнинг ҳолати»ни акс эттира бошлаганлар. Конституция асосий қонун ҳисобланиб ўз ичига давлатнинг ижтимоий, сиёсий тузуми қонунларнинг асосий йўналишларини аниқ тизимда бегилайди. Конституция – нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритиб турувчи маёқдир. Табиийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг конституцияси ҳисобланади. Зотан Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусдир, деган Президентимиз. Конституция фуқаро, жамият ва давлат ҳокимияти ўртасида ўзига хос ижтимоий шартнома мақомига эга. Ҳуқуқшунос олимлар А.Саидов ва У.Тожихоновлар конституцияларни 2 гуруҳга бўлади: 1) бугунги кундаги конституциялардан кескин фарқ қиладиган шароитларда қабул қилинган конституциялар. Буларга 1787 йилги АҚШ. 1831 йилги Бельгия, 1874 йилги Швейцария конституциялари мисол бўла олади; 2) XX асрнинг иккинчи ярмида қабул қилинган Янги авлод конституциялари. 20- йиллар бошида Шарқ мамлакатлари (Туркия, Эрон, Миср, Афғонистон) давлат мустақиллигининг шаклланиш жараёни Европанинг конституциявий шакллари, барча эътироф этган ҳуқуқий қадриятлар ҳамда фуқаролик ҳуқуқий меъёрлари ривожланган мажмуага анъанавий мусулмон ҳуқуқини уйғунлаштиришга ҳаракат қилган конституциявий қурилиш типини вудужга келтирди. Ундан кейин конституциявий қурилишда аралаш яъни Британия-француз ёндашуви вужудга келди. Шунингдек, Африканинг Саҳройи Кабирдаги давлатлар, ҳамда Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида конституциявий ислоҳотлар даврини вужудга келтирдилар. Бугунги кунда жуда кўп давлатларда ҳар томонлама ривожланган конституциялар вудужга келди ва келмоқда. Жаҳон давлатларининг конституцияларини ИИВ Академияси томонидан тузилган ва чоп этилаётган «Конституции Мира» номли тўпламидан фойдаланиб ўрганиш мумкин. 1-6- томларида 45 та давлатнинг конституциялари берилган. Бу давлатларнинг конституциялари ўрганиб чиқилса, у давлатлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш мумкин. Масалан, Австрия Конституцияси - Федерал Конституциявий қонун деб аталади. (1920й, 10 ноябрда қабул қилинган). Давлат бошлиғи - федерал Президент. Давлат бошқаруви - республика. Давлат тузилиши - федератив. Сиёсий тартиби - демократик. Қонун чиқарувчи ҳокимияти - Парламент (миллий палата 183 та депутат ва федерал палата 63 та депутатдан иборат). Ижро этувчи ҳокимияти - федерал Президент ва федерал хукумат. Сиёсий партиялари: «Австралия Халқ партияси»; «Австралия Озодлик партияси»; «Австралия социал-демократик партияси»; «Муқобил яшил». Download 147.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling