1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja


Download 147.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana15.11.2023
Hajmi147.24 Kb.
#1775788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Конституциянинг асосий белгилари
Конституция белгилари конституциянинг юридик ҳужжат сифатида
жамият билан алоқасини ва унинг умумтаъсирчанлигида намоён бўлади.
Қуйидагилар конституциянинг асосий белгиларидир:
1.
Таъсис этиш характери;
2.
Миллийлиги;
3.
Амалийлиги;
4.
Барқарорлиги;
Конституциянинг таъсис этиш характери шундаки, у бутун ижтимоий
муносабатларни эмас, балки муҳимроқ ва амалда кўпроқ учрайдиган
муносабатларни тартибга солади, шу билан бирга умумлаштирувчи
характерга эга.
Конституция кичик ҳажмда ва нормалар миқдори кам бўлиб, у давлат ва
жамият қурилишининг энг асосийларини қамраб олиши керак.
Конституцияда ёритилмаган бошқа ижтимоий муносабатлар
конституцияга асосланиб чиқарилган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий
ҳужжатларда тартибга солинади.
Конституциянинг миллийлиги:
Биринчидан, у халқнинг руҳияти ва интилишларига жавоб берувчи
ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлайди;
Иккинчидан, халқ манфаатидан келиб чиқиш ва бевосита ёки ўз
вакиллари орқали халқ томонидан қабул қилиниши;
Конституциянинг амалийлиги жамият ҳаётида доим акс этиши
тушунилади. Акс ҳолда конституция формал бир ҳужжатга айланадики,
жамиятда ҳеч қандай обрў эътиборга эга бўлмайди, шунга кўра унга амал
қилинмайди ҳам.
Конституция узоқ муддатга мўлжалланган ҳужжат бўлганлиги сабабли,
барқарорлик унинг муҳим жиҳатидир. У маълум муддатда амалдаги тартибга
кўра қатъийликни таъминлаб бериши керак, уни тез ва ҳозиржавоблик билан
ўзгартириш мумкин эмас.
Лекин конституцияни бир марта тузиб ва ўзгартиришга мойил
бўлмайдиган умрбод ҳужжат сифатида қабул қилинишига йўл қўйилмаслик
керак. Маълумки, ҳаёт тобора ривожланиб, жамият ўзгариб боради. Агар
конституцияга мос келувчи ўзгартиришлар киритилмас экан, у жамият
тараққиётидан қолиб кетиб, ўз фаоллигини йўқотади.
Масалан, ҳозир СССРнинг 1936 йилдаги конституциясида социализм
тўла ғалаба қозонди, ер, сув давлат мулки, хусусий мулкнинг йўқлиги деган
тушунчалар бугунги кунга мутлақ ёд назария.
Белгия ўзининг 1831 йилдаги конституциясини «умрбод»
конституцияга айлантирмоқчи бўлди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмади.
Бунга сабаб мулкий муаммонинг келиб чиқиши ва федерацияга бўлган эҳтиёж
1831 йилдаги конституцияни амалда бўлишига тўсқинлик қилди. Шунга кўра


1994 йилда бутунлай янгидан конституция қабул қилинди.
Европа конституциялари ичида энг қадимийси бўлган 1874 йилдаги
Швейцария конституцияси ўз даврининг энг замонавий ва барча талабларга
жавоб берадиган конституция ҳисобланган, ҳозирги кунда эса анархизм
ғоясидек туюлади.
Ҳаттоки, ўзгартиришлар билан АҚШнинг 1787 йилги ҳуқуқий меъёрий
конституциясига кўпроқ ўхшаб кетади.
Шунинг учун конституцияларнинг барқарорлиги ва вақти-вақти билан
бўладиган ўзгартиришларнинг меъёрини сақлаш керак.

Download 147.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling