1-mavzu. Konstitutsiyaviy islohotlar hamda ularning mazmun-mohiyati (2 soat) Reja


Конституция классификацияси ва турлари


Download 147.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana15.11.2023
Hajmi147.24 Kb.
#1775788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Конституция классификацияси ва турлари
Турли асосларга кўра конституция қуйидагиларга бўлинади:

Кодекслаштирилган ва кодекслаштирилмаган;

Тирик ва ўлик;

Ҳуқуқий (юридик) ва далилий;

Ҳақиқий ва сохта;

Эгилувчан ва қатъий.
Замонавий кўпгина конституциялар кодекслаштирилган шаклда қабул
қилинади. Бу дегани конституция, қоидага биноан ягона, тизимлаштирилган
ва мантиқий моҳиятга эга бўлган ҳужжат эканлигидан далолат беради.
Лекин дунёда кодекслаштирилмаган конституцияларни қабул қилган
давлатлар ҳам учраб туради. Буюк Британия, Швеция ва Исроил каби


мамлакатларда конституция ягона ҳужжатни ташкил этмайди, у бир нечта
конституцион характерга эга бўлган масалаларни бошқарувчи муҳим
қонунлар мажмуидир.
Англосаксон ҳуқуқий тизими мавжуд бўлган мамлакатларда «тирик» ва
«ўлик» конституциялар ажралиб туради. Бу маънода АҚШ конституциясини
айтишимиз мумкин. АҚШнинг 1787 йилдаги конституцияси (яъни 200 йил
олдин қабул қилинган) ўлик ҳисобланади, чунки у жуда эскирган, архаик ва
юзаки қаралган конституция бўлиб, фақат асосийларнинг асосийсини
тартибга солади. Агар уни (Олий суд) судъялар томонидан шарҳланмаганда, у
билан яшаш жуда қийин бўлар эди. Ўнлаб конституция мазмунини
тушунтириб берувчи Олий суд қарорлари айнан тирик конституция сарасига
киради.
Конституцияни шарҳлаш ҳуқуқига эга бўлган англосаксон
мамлакатларининг судлари ўз қарорлари билан шу давлатнинг тирик
конституциясини жорий қилади.
Конституциялар ҳуқуқий ва далилий бўлиши мумкин.
«Ҳуқуқий конституция» бу, қоғоздаги конституциядир. Лекин «Далилий
конституция» эса, қоғоздаги конституцияга мос тушмаслиги мумкин бўлган
ҳаётдаги конституциядир.
Масалан авторитар ва тоталитар давлатнинг конституцияларида инсон
ҳуқуқлари ва эркинликлари нормаларда мустаҳкамланган, лекин амалдаги
ўрнига келсак, ҳокимиятлар томонидан назорат қилинмайди ва шу
ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи алоҳида механизм ҳам ишлаб чиқилмаган. Бошқа
мисол: Гитлер Германияси ўз фаолиятини олиб бориш давомида
«демократик» Веймар конституциясининг кўпгина жиҳатларига амал
қилинмаган.
Ҳуқуқий ва далилий конституциялар мазмуни ҳақиқий ва сохта
конституциялар мазмунига жуда яқин. Ҳақиқий конституция ҳаётга татбиқ
қилинган ва унга мувофиқ ижтимоий муносабатларда ўз аксини топади.
Сохта конституциялар ҳақиқат билан бирлаша олмайди ва амалиётда ўз
аксини топмайди. Шундай қилиб, агар замонавий АҚШ учун тоталитар
социалистик конституция қабул қилинса, унда бу конституция сохта бўлади,
чунки АҚШнинг ижтимоий муносабатлари ўзгачадир, ундан тубдан фарқ
қилади. Агар Хитой олдинги буржуа конституциясини қабул қилса, худди
юқоридаги ҳолат қайтарилади.
Конституцияга ўзгартириш киритиш имкониятига кўра эгилувчан ва
қатъий конституцияларга бўлинади. Эгилувчан конституция – бу унинг
матнига ўзгартириш киритиш осон бўлган туридир.
Кўп ҳолларда эгилувчан конституцияларда ўзгартиришлар
ҳозиржавоблик билан амалга оширилади. Масалан, Буюк Британия
конституциясига шундай конституция сифатида мурожаат этиши мумкин.
Парламент акт чиқаради дегунча, конституцияга ўзгартиришлар киритилиб
бўлинади. РСФСРнинг 1978 йилдаги конституциянинг 1989-1993 йил нашр
этилганини ҳам эгилувчан конституция дея оламиз, чунки унга ўнлаб
ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилган.


Ўзгартиришлар киритиш бир мунча мураккаб бўлган конституцияларни
қатъий конституция деб айтсак бўлади. Конституцияларни қатъий турига
айлантириш учун бир неча усуллар мавжуд. Бунинг учун қуйидагилар
киритилади:
Ўзгартиришлар киритишда ваколатли овоз миқдори (2|3, 3|5, 3|4) хисобга
олинади;
Икки вотум усулини (1 таъсис мажлиси ёки 1 сессия давомида 2 овоз
бериш йўли билан амалга оширилади, агар мураккаб бўлса, у ҳолда фақат
парламентнинг турли аъзолари томонидан қабул қилинади);
Парламентнинг янги таркиби асосида конституцияни қабул қилиш учун
алоҳида парламентнинг қайта сайловини;
Ўзгартиришларни референдумда тасдиқлаш учун;
Ўзгартиришларни федерация субъектларининг қонун чиқарувчи
органлари томонидан ратификация қилишни.
Ўта қатъий конституция деб, ўзгартиришлар киритишнинг ҳеч иложи
бўлмаган конституцияга айтилади.

Download 147.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling