1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида
-расм. Бизнес режани шакллантириш босқичлари
Download 0.58 Mb.
|
moliyaviy biznes reja
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхонанинг молиявий салоҳияти
1-расм. Бизнес режани шакллантириш босқичлари
3. Корхонанинг молиявий потенсиали. Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтишни босқичма-босқич амалга ошириб келмоқда. Унинг энг асосий тамойилларидан бири иқтисодиётни эркинлаштиришдир. Чунки режали иқтисодиёт шароитида иқтисодиётни бошқариш механизми давлат тасарруфида эди. У барча мулкка эгалик қилиш билан бирга режа орқали бошқаради. Иқтисодиётни эркинлаштириш жараёни кетаётган бир даврда хар бир корхонанинг мустақиллиги таъминланиши билан бирга, унинг маъсулияти хам ошмоқда. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессияларида хам қайта-қайта таъкидланмоқда. Бундай шароитда хар бир корхона ўзининг маблағига, ўзининг бошқариш усулига, мулкига, хамжихат меҳнат жамоасига, мулк эгаларига эга бўлиши керак. Бу барча мавжуд мулкининг асосий манбаи корхонанинг молиявий салоҳиятини ташкил қилади. Молиявий салоҳият хар бир хўжалик юритувчи субектда етарли бўлиши мумкин. Улар икки манбадан таркиб топади. Биринчидан, хар бир корхонанинг ўз маблағи бўлса, иккинчидан, ўз фаолиятини таъминлаш учун четдан хам қарз, ссуда тариқасида жалб қилинган маблағларидир. Корхонанинг молиявий салоҳияти деб унинг фаолиятини тўлиқ таъминлайдиган турли манбалардан таркиб топган молиявий маблағлар мажмуасига айтилади. Хар қандай фирма ёки корхона фаолият юритиш учун энг аввало меҳнат воситалари, меҳнат предметлари ва жонли меҳнат сохибига (ходимларга) эга бўлиши шарт. Бу эса ўз- ўзидан шаклланиб қолмайди. Буни ташкил қилиш учун молиявий маблағлар зарур бўлади. Бозор муносабатлари шароитида корхоналар молиявий салоҳиятининг таркиби ва тузилиши сифат жихатидан янги босқичга кўтаридди, чунки режали иқтисодиёт шароитида корхонанинг барча молиявий салоҳияти давлат томонидан шакллантирилар эди, хатто банклардан олинган кредитлар хам давлатники эди. Эндиги молиявий салоҳиятнинг эгаси бор. У «бизники»дан «меники» деган тушунча билан алмаштирилди. Бундай шароитда корхона учун молиявий салоҳиятнинг шаклланиши хам, унинг ишлатилиши ва таўсимланиши хам мухим ахамият касб этади. Шу туфайли бу салоҳиятни хар бир хўжалик юритувчи суектлар бўйича баҳолаш, кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш обектив заруратга айланиб бормоқда. Хар бир корхона ўзининг молиявий салоҳиятидан қандай фойдаланаётганлигини билиши учун уни доимий равишда таҳлил қилиб турмоғи лозим. Корхонанинг молиявий салоҳияти деганда, уни соддароқ қилиб ифодаланса, молиявий маблағлар билан таъминланиш манбалари мажмуасини тушуниш мумкин. Корхонанинг молиявий салоҳиятининг таҳлили иқтисодий таҳлилининг таркибий ўисми бўлиб қолмоғи лозим. Чунки хар қандай хўжалик юритувчи субектнинг молиявий салоҳиятини ўрганмай туриб, унинг молия хўжалик фаолиятига одилона ва тўғри баҳо бериб бўлмайди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling