Хўжалик операсиясининг мазмуни
|
Сумма,
минг сўм
|
Ҳисобварақлар
корреспонденсияси
|
дебет
|
кредит
|
Маҳсулотларнинг янги турини ўзлаштириш бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилган
|
300
|
9440
|
6710,
6520,
1000,
0230
|
9440 ҳисобварағинининг ёпилиши
|
300
|
9910
|
9440
|
Келгусида солиқ солинадиган фойдани ҳисоб-китоб қилишда чиқариладиган балансдан ташқари харажатлар суммаси акс эттирилган
|
300
|
012
|
|
Фойда солиғи акс эттирилган
|
225
|
9810
|
6410
|
ЧЕГИРИЛМАЙДИГАН ХАРАЖАТЛАР
Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар СКнинг 147-моддасида келтирилган.
Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар таркибига кирувчи харажатларни қуйидаги мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз:
- ходимларга бериладиган ёки солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нархдаги фарқлар (зарарлар).
МИСОЛ. Корхона ходиманинг аризасига мувофиқ унга 80 минг сўмга, шу жумладан ҚҚС 13,3 минг сўм, ошхона идишлар тўпламини сотди. Ошхона идишлар тўпламининг таннархи 100 минг сўм.
Товарларни уларнинг таннархидан паст нархда реализасия қилишда ҚҚС товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан келиб чиққан ҳолда, яъни 100 минг сўмдан ҳисоблаб ёзилади ва 20 минг сўмни ташкил этади, шундан 6,7 минг сўмни (20-13,3) корхона ўзининг маблағларидан тўлайди. Ушбу харажат СК 145-моддасининг 21-бандига асосан чегирилади.
Маҳсулотни таннархидан паст нархда реализасия қилишдан чегирилмайдиган зарар 33,3 минг сўмни (100 - 66,7) ташкил этади.
Бухгалтерия ҳисобида ушбу операсиялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |