1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


МАВЗУ. Ташкилий режа ва менежмент


Download 0.58 Mb.
bet31/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

6 МАВЗУ. Ташкилий режа ва менежмент

  1. Корхонани ташкилий режасини тузилиш тартиби.

  2. Корхонаниннг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилиши.

  3. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилий тузилишга қўйиладиган талаблар.

  4. Бошқарувнинг матрисали тузилмасидан самарали фойдаланиш.

  5. Иш ҳақи ва рағбатлантириш.

  6. Меҳнат унумдорлигининг турли кўрсаткичлари.

  7. Корхона менежментининг хусусиятлари.

  8. Корхона бошқарилишини ташкил этиш.

  9. Корхона персоналини ташкил этиш. Кадрларга бўлган талаб.



1. Корхонани ташкилий режасини тузилиш тартиби.
Ташкилий режа ва менежмент – бизнес-режанинг муҳим бўлими бўлиб, унда корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси қандай бўлиши, мулкчилик шакли, команда таркиби ва ҳоказолар ҳақида ҳикоя қилинади.
Ушбу бўлимда қуйидагилар аниқ акс эттирилши лозим: ким ва нима билан шуғулланади, бўлинмалар бир-бири билан ўзаро қандай алоқа қилади, уларнинг фаолиятини қай тариқа мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мумкин, бошқарув командасининг асосий аъзолари ўртасида роллар қандай тақсимланади ва улар қай тарзда бир-бирини тўлдириб туради? У ёки бу структура бирликлари зиммасига қайси мажбуриятлар юклатилади?
Ташкилий чалкашликлар сабабли кўп ҳолларда энг умидли лойиҳалар ҳам барбод бўлиши туфайли бундай ахборот корхонанинг бизнес-режасидан ташқари маркетинг, молия ва ишлаб чиқаришни бошқаришга қодир бўлган командани ҳам кўриш истагида бўлган инвестор ва банкирларни ҳам қизиқтиради. Бир сўз билан айтганда, бўлим ишнинг «жонли» томонини, яъни корхонанинг ташкилий тузилмаси қандай шаклланиши ва унинг кадрлар билан таъминланиши, шунингдек, мутахассисларнинг доимий ёки вақтинчалик ишга олинишини ва ниҳоят корхона махсус ташкилотлар хизматларидан фойдаланишини акс эттириши лозим. бошқарув ходимлари учун «касб пиллапояси бўйлаб ҳаракатланиш» тизими, шунингдек, корхонанинг юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришишидан манфаатдорлигини рағбатлантириш тизими яратилиши зарур. Айтиш мумкинки, менежмент ва ташкилот режасини ишлаб чиқиш бизнес- режанинг бошқа бўлимларидан аввал ишлаб чиқилиши зарур. Гап шундаки ҳар қандай ишнинг муваффақиятга эришувини инвестисиялар, молиявий, моддий ва бошқа ресурслардан ташқари биринчи навбатда мутахассислар, ўз касбининг усталари белгилаб беради.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling