1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида


Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилий тузилишга қўйиладиган талаблар


Download 0.58 Mb.
bet33/56
Sana24.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1051486
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
moliyaviy biznes reja

3. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилий тузилишга қўйиладиган талаблар.
Кўплаб чет эллик компания ва фирмалар ўз бизнесида янада кўпроқ муваффақиятга эришиш мақсадида рекламадан кенг фойдаланиб, турли буклетлар, экспресс-ахборотлар чиқарадилар. Бизнеснинг ушбу жиҳати корхонанинг ишбилармонлик жадвалида ҳисобга олинса ёмон бўлмас эди. Масалан, унда ёзма ва график шаклида қуйидагилар акс эттирилиши мумкин:
♦ корхонани яратиш;
♦ бизнес бўйича ҳамкорлар;
♦ ишлаб чиқаришнинг бошланиши;
♦ дастлабки товар партиясини етказиб бериш;
♦ савдо ваколатхоналари билан келишувга келиш;
♦ савдо кўргазмаларига чиқиш;
♦ улгуржи савдогарлар билан келишув имзолаш;
♦ ишлаб чиқариш учун зарур миқдорда материаллар буюртма қилиш;
♦ ҳисоб рақамига келиб тушган биринчи тўлов ва тушумларни олиш.
Шундай қилиб, бизнес-режадаги ишбилармонлик жадвали қуйидагиларни назарда тутади:
♦ корхона фаолиятининг асосий, ҳаёт учун энг муҳим соҳаларини ажратиб кўрсатиш;
♦ ҳар бир ишнинг бошланиши ва тугаш вақтини аниқ белгилаш;
♦ фаолиятнинг ҳар бир муҳим соҳаси учун жавобгар шахсларни тайинлаш;
♦ жадвалда юз бериши мумкин бўлган узилишларни ва уларни тўғирлаш учун амалга оширилувчи ҳатти-ҳаракталарни белгилаш;
♦ жавалдан четга чиқишнинг бизнес-режага таъсирини муокама қилиш.
Бўлимнинг критик жиҳати ташкилий тузилманинг бизнес вазифаларига мос келишини намойиш этиш ҳисобланади. Гап шундаки, бизнесда ташаббус алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у кўпинча анъанавий ёндашувлар билан зиддиятга учрайди. Қабул қилинувчи қарорларнинг устиворлигини белгилашда муаммоларнинг олдини олиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ҳамда максимал фойдани таъминловчи бўлинмаларни самарали рағбатлантиришни таъминлаш лозим


4. Бошқарувнинг матрисали тузилмасидан самарали фойдаланиш.
Ташкилий тузилмалар жуда турли-туман, лекин улар умумий изчил богликликка эга ва конуниятларга буйсунади.
Бошкаришнинг ташкилий тузилмасининг асосий тури чизиқли ва функсионал турларидир. Улар бирикиши асосида турли хил чизиқли-функсионал тузилмалар таркиб топади.
Чизиқли Функсионал

Р


Ф1

Ф2



Б2

Б1

Ф5

Ф4

Ф3





У1

У2



Р1
Чизиқли штабли Чизиқли функсионал

Ф2

Ш

Ф1

Р



Ф4

Ф2

Ф1

Р2

У4

У3

У5

У1

У2


2,1


3,1

1,1


1,1

1,1

Шартли белгилар: Р - рахбар, Б - бошлик, У - уста, Ф - функсионал рахбар, Ш - штаб, 1,1; 1,2;1,3 - функсионал булимлар.


Чизиқли тузилма унинг куйи бошқарув бугинлари юкори боскичдаги рахбарга бевосита буйсунуши билан тавсифланади. Чизиқли тузилмада хар бир ходим битта рахбарга буйсунади ва юкори тизим билан факат у оркали богланган булади. чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, ишончли, камхаржлигидир. Ґар бир рахбар бутун мехнат жамоаси фаолияти натижалари буйича жавобгар. Бу стратегик ва жорий карорларни кабул килиш хукуки марказлашишига олиб келади.
Чизиқли тузилмаларни хал этилувчи масалалар доираси кенг булмаган, бу масалалар ечилиши осон булган холларда куллаш максадга мувофикдир. Соф холда чизиқли бошқарув жуда кам, асосан, бригада, булим, ширкат, кичик корхоналарда кулланилади.
Чизиқли тузилманинг асосий камчилиги бугинлар координасияси пухта булмайди. Рахбар универсал мутахассис булиши ва унга буйснувчи барча бугинлар фаолиятининг хамма томонини камраб олиши лозим.
Функсионал тузилма - бошқарув вазифаларининг функсионал бугинлар ва рахбарлар уртасида таксимланишига асосланади. У бошқарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боглик холда вужудга келган.
Функсионал тузилмада бошқарувчи курсатмалар нисбатан малакали булади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя килинмайди. Функсионал бугинлар сони ортиши билан хар бир бугин мустакил равишда хал этувчи масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг мохияти хар бир бугин уз масаласини биринчи навбатда хал килишдан манфаатдор булишида эмас, балки битта хам бугин бу масалани етарли даражада асосланган холда ва тугри хал кила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тулик булмай колишидадир. Бу бошқарувни мараккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва фнукисонал тузилманинг камчиликлари кушма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқли-функсионал ва бошка тузилмалар вужудга келишига сабаб булди.
Чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос килиб олинади, лекин бошқарувнинг куйи бугинга эга хар бир бугинида айрим мухим муаммолар буйича штаблар тузилади. Штаблар малакали карорлар тайёрлайдилар, лекин чизиқли тузилма рахбари тасдиклаб, куйи даражага юборади. У штаб тавсияларини координасия килади, мувофиклаштиради ва натижада бошқарув сифати хшиланади, лекин авзифалар микдори куп булса.
Лекин, вазифалар микдори куп булса, чизиқли тузилма рахбари вазифалари хам ортади. Шу сабабли, амалиётда бошка кушма тузилмалар вужудга келди. Улар орасида энг кенг таркалгани чизиқли-функсионал тузилмадир.
Чизиқли-функсионал структурада, функсионал звенолар куйи турган булинмаларга узлари буйрук бера оладилар, лекин улар компетенсиясига таалукли булган аник белгиланган саволлар буйича. Масалан, режалаштириш - иктисодий булими сех бошлигига режалаштиришни ривожлантириш саволлари буйича буйрук бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери эса сехда хисоб ва хисоботни яхшилаш буйича ва х.к. Чизиқли функсионал структурасининг устунлиги унинг бошқарув принсипларини буйрук беришнинг ягоналиги принсипи билан узвийлигидадир. Лекин бу устунлик структурада алокаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиха буйича бошкариш; матрисали структура ва бошкалар.
Лойиха буйича бошкариш ишлаб чикариш технологиясининг узгариши билан боглик кайта куришлар ва янги технологиялар киритилиши зарур булган корхона ва ташкилотларда кулланилади. Бундай кайта куришни амалга ошириш учун факатгина шу лойихага жавоб берувчи бошқарув органи тузилади. Бошкарувнинг лойиха буйича органи вактинчалик ташкилот хисобланади. Унга юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сунг у тугатилади.
Матрисали структура чизиқли ва лойиха буйича бошқарув структураларининг бирлаштирилиши натижасида курилади. чизиқли бошқарув принсипи сакланиб колинади, лойиха буйича бошкаришга мос равишда эса мавзуларни, илмий изланишлар буйича дастурлар, лойихалаштириш технологик тайёргарлик экспериментал ишлаб чикариш махсулотини тайёрлаш, сотиш ва х.к.лар ташкил килинади.
Бошкарувни ташкил килишнинг матрисали структурасида лойиха ёки дастур рахбарларининг фаолияти эркинлиги таъминланади, улар олдига куйилган масалалар максадли хал килинади. Ишни ташкил килиш буйича рахбарнинг маъсулияти аникланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар буйича рахбарнинг маъсулияти аникланади. Бозор иктисодиёти шароитида бошқарув аппаратини белгиланган даражада кискартиришга, бошқарувнинг хар-хил даражалари ва хар бир звено чегарасида алохида даражаларнинг вазифалари ва функцияларини аник ажратиш, халк хужалиги, корхоналар (фирмалар) тармокларининг хужалик мустакиллигини таъминлашга имкон берадиган янги ташкилий структуралар тузилади.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling