1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида
Корхона менежментининг хусусиятлари
Download 0.58 Mb.
|
moliyaviy biznes reja
7. Корхона менежментининг хусусиятлари.
Меҳнат унумдорлиги деганда, битта ходимнинг бир вақт бирлиги (соат, смена, ой, чорак, йил) давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмининг миқдори (натурал, натурал-шартли, қиймат, меҳнат) ёки бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарф қилинган вақт бирлиги билан ўлчаниши тушунилади. Бошқарувни ташкил қилиш, ташкилий тузилмани танлаш, бошқарув аппарати ва органларини шакллантириш – буларнинг барчаси корхонанинг кадрлар сиёсатига, кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланишга боғлиқ. Кўплаб хорижий фирма ва компаниялар тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишдаги муваффақияцизликларнинг 90%дан кўпи бошқарувнинг кўнгилдагидек ташкил этилмаслиги, бошқарув қонун-қоидаларидан бехабарлик, ходимларнинг тўлиқ эмаслиги ва касб малакасининг пастлиги раҳбариятда бошқарув тажрибасининг камлигига бориб тақалади. Афсуски, бу камчиликлар мамлакатимздаги корхоналар орасида ҳам кўп учрамоқда. Бунга далил сифатида корхоналарнинг банкротга учраши, айрим бизнес-лойиҳаларнинг экспертиза ва танлов пайтида рад қилинишини кўрсатиш мумкин. Шу сабабли кадрлар ва ходимларни бошқариш масаласи доимо корхона раҳбарияти нигоҳи остида бўлиши ҳамда ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқаришда мунтазам ҳисобга олиб борилиши лозим. Кадрлар салоҳияти бу корхона ходимларининг корхона олдида турган ишлаб чиқариш, фан-техника ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажари имконияти ва юир вақтнинг ўзида қобилияти ҳамдир. Кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш корхонадан кадрлар билан шилаш бўйича бир қатор тадбирларни талаб қилади, хусусан: • кадрларни танлаш ва жойлаштириш мезон ва усулларини такомиллаштириш; • ходимлар малакасини ошириш мақсадида кадрларни аттестасиядан ўказиш; • ходимларни корхонада ушлаб қолиш мақсадида иш ҳақи структурасини яхшилаш ҳамда рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини ривожлантириш; • меҳнат фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни ходимларга етказиш; • меҳнат шароитлари ва ташкил этилишини такомиллаштириш, яъни меҳнат 68 сифатини ошириш; • бошқа лавозимга ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш; • жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитни такомиллаштириш. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling