1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Ўз-ўзини назорат килиш учун саволлар


Download 1.87 Mb.
bet15/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

Ўз-ўзини назорат килиш учун саволлар

  1. Корхона тушунчасини изоҳлаб беринг.

  2. Корхонанинг турларини тавсифлаб беринг.

  3. Корхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари айтинг.

  4. Янги корхонани ташкил килиш тамойиллари.

5. Корхонани ташкил килишдан кўзланган максад нима ?
6. Корхона фаолиятини тартибга солувчи хужжатларнинг кандай турларини биласиз?
7. Корхонани ягона давлат реестридан ўтказиш учун кандай хужжатлар талаб килинади?
8. Корхона фаолиятини тугатиш ёки кайта ташкил килиш деганда нимани тушунасиз?
9. Корхонани тугатиш сабаблари кайсилар?
10. Саноат корхоналарига хос бўлган белгилар.
11. Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
12. Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тўғрисида”ги қонуни ва унинг мазмуни.
13. Хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини нималар ифодалайди?
14. Концерн, консорциум, хўжалик ассоциацияси, корпорация, синдикат, трест тушунчаларига изоҳ беринг.
15. Нотижорат ташкилотларга қандай корхоналар киради?
16. Корхона фаолиятининг ички ва ташқи муҳитларини тушунтиринг.
17. Таркибий элементларнинг рўйхатига нималар киради?

2-мавзу. Саноат корхоналарини ривожлантириш стратегиясини
шакллантириш
2.1. Корхона стратегиясининг мазмуни ва моҳияти
2.2.Корхоналарнинг бозордаги стратегияси
2.3.Ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш стратегиясининг шакл ва босқичлари
2.4.Корхонанинг ташкилий тузилмаси ва унинг самарадорлик мезонлари
2.5. Корхона фаолиятини режалаштириш


2.1. Корхона стратегиясининг мазмуни ва моҳияти
Стратегия умумий тарзда фирманинг мавқеини мустахкамлаш, истеъмолчиларнинг талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш режасидир. Аниқ стратегияни танлаш - ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан энг мақбулини танлаб олиш демакдир.
Стратегияни тушунишда иккита қарама-қарши нуқтаи назар мавжуд.
Биринчи ҳолда, стратегия маълум бир мақсадга эришиш учун аниқ узоқ муддатли режадир, стратегияни ишлаб чиқиш эса маълум мақсадни топиш ва узоқ муддатли режани тузиш жараёнидир. Ушбу ёндошиш, содир бўлаётган барча ўзгаришлар олдиндан айтиб бўладиган, атроф-муҳитда рўй берадиган жараёнлар табиатан детерминистик бўлиб, уларни тўлиқ бошқариш ва бошқаришга имкон беришига асосланади.
Иккинчи ҳолда, стратегия корхона фаолиятининг кўлами, воситалари ва шаклига, ички ишлаб чиқариш муносабатлари тизимига, шунингдек компаниянинг атроф-муҳитдаги мавқеига боғлиқ бўлган узоқ муддатли, сифат жиҳатдан аниқланган ривожланиш йўналишини англатади. Ушбу тушунча билан стратегияни умумий маънода танланган фаолият йўналиши сифатида тавсифлаш мумкин, унинг фаолияти ташкилотни ўз мақсадларига эришишига олиб келиши керак.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling