1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


-мавзу. Ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёни (2 соат)


Download 1.87 Mb.
bet25/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

3-мавзу. Ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёни (2 соат)
3.1.Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари
3.2. Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принциплари, турлари,
шакллари ва усуллари
3.3. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усули
3.4. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажми ва сотиш
3.5.Маҳсулот сифати


1.Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари
Ишлаб чиқариш жараёнида унинг муҳим элементлари - ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучи ўртасида ўзаро алоқалар содир бўлади. Ишлаб чиқариш воситалари ўзининг иш жараёнида бажарадиган ролига қараб, меҳнат воситалари ва меҳнат буюмларига бўлинади.
Меҳнат воситалари - инсон меҳнат буюмларига таъсир қиладиган ва уларни ўзгартирадиган моддий воситалар мажмуи. Ишлаб чиқариш жараёнида инсон моддий бойлик яратиш мақсадида таъсир қиладиган барча нарсалар меҳнат буюмларидир.
Меҳнат воситалари - асосий фондларни, меҳнат буюмлари эса айланма фондларни ташкил этади.
Ишлаб чиқариш — бу, жамият аъзоларининг яшаши, мамлакатнинг ривожи, тараққиёти учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни яратиш жараёнидир. Кишилик жамияти тараққиётининг ҳамма босқичларида ишлаб чиқариш бўлган ва келгусида ҳам бўлади. Жамият истеъмол қилмасдан тура олмаганидек, ишлаб чиқармасдан ҳам тура олмайди. Ишлаб чиқариш жамият миқёсида рўй боради. Ишлаб чиқариш жамият миқёсида рўй бергани туфайли уни ижтимоий ишлаб чиқариш деб атайдилар. Ижтимоий ишлаб чиқарши ўзининг бир-бирини тақозо қилувчи икки томони - ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари билан ифодаланади. Уларнинг бирлиги ишлаб чиқариш усулини ташкил этади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш жараён сифатида ривожланади ва такомиллашиб боради. Ишлаб чиқариш жамиятнинг тараққиётини, ижтимоий тузилишини, ғоявий қарашларини, сиёсий ташкилотларини белгилаб беради. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг характери, тавсифи асосида жамият устқурмаси ташкил топади. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг характери иш кучи билан ишлаб чиқариш воситаларининг қўшилиш характерига қараб белгиланади. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шакллари қандай бўлса ҳам, ходимлар ва ишлаб чиқариш воситалари ҳамиша шу ишлаб чиқаришнинг омиллари бўлиб қолаверади. Умуман, ишлаб чиқариш учун улар қўшилиши керак. Ижтимоий тузумнинг айрим иқтисодий даврлари ана шу қўшилишнинг алоҳида хусусиятига ва қандай усул билан амалга оширилишига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Ишлаб чиқариш муайян ишлаб чиқариш усулига хос объектив иқтисодий қонунларга мувофиқ тараққий этади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аввало, меҳнат қуролларининг ўзгариши ва мукамаллашиши билан кишиларнинг ишлаб чиқариш муносабатларида ҳам ўзгариш содир бўлади. Бу жараёнда инсонлар ўртасидаги муносабатлар кенгаяди ва чуқурлашади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминлаш учун уни ташкил этиш ва бошқариш, келажагини башорат қилиш, ҳозирги аҳволини таҳлил этиш ва натижаларини ҳисоб-китоб қилиш керак бўлади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling