2.Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш
Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади.
" айланма маблағлар пул шаклидан товар захираларига айланади (П - Т);
" ишлаб чиқариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни ( Т );
" товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( Т - П) .
Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва қарз маблағларга бўлинади.
Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, фойда хисобига шаклланади (иш хақи бўйича қарзлар, таъминотчилар ёки хамкорлар қарзлари, буюртмачилар тўлаган пуллар). Бу маблағлар хусусий маблағларга тенглаштирилган маблағлар ёки корхонанинг барқарор пассивлари деб аталади.
Қарзга олинган айланма маблағлар доимо харакатда бўлмайди хамда корхонанинг махсулотларни сотишдаги қийинчиликлар, моддий-товар бойликлар билан таъминлаш, махсулот ишлаб чиқаришни ошириш, вақтинчалик эхтиёжларни қоплаш учун фойдаланилади (банк кредитлари, кредиторлик қарзлари).
3.Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи:
" айланиш коэффициенти;
" юкланиш коэффициенти;
" бир марта айланиш давомийлиги.
Айланиш коэффициенти айланма маблағларнинг маълум бир вақт давомида амалга оширувчи айланишини ифодалайди ёки айланма маблағларнинг хар бир сўмига тўғри келувчи сотилган махсулотларни кўрсатади.
бу ерда:
Ka – айланиш коэффициенти
Sm – сотилган махсулот хажми, сўм;
Qa- айланма маблағлар хажми, сўм.
Корхонанинг бир йил мобайнида сотилган махсулотлари хажми 1000000
сўмни ташкил қилади. Айланма маблағлар меъёри 250000 сўм, айланиш коэффициенти Ka = 4.
Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти (Куи) сотилган хар 1 сўм махсулотга сарфланган айланма мабалғни ифодалайди.
Бир марта айланиш давомийлиги кунларда ўлчанади хамда шу даврдаги
кунлар сонини айланиш коэффициентига нисбати орқали хисобланади.
бу ерда:
K – кунлар сони (360, 90).
Т-бир марта айланиш давомийлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |