1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)
Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш
Download 1.87 Mb.
|
2020 маърузаCИМ 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар
- Ресурсларни меъёрлаштиришда бир нечта усуллар кўлланилади
5.4. Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш
Айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган турларга бўлинади. Меъёрлаштирилувчи айланма маблағлар- корхона омборларидаги ишлаб чиқариш захиралари (хомашё, материаллар, ёқилғи), тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва тайёр махсулотлар. Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар - харидорга бериб юборилган тайёр махсулотлар, хисоб рақамидаги пул маблағлари. Айланма маблағларни меъёрлаштириш корхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган моддий бойлик ва бошқа ресурсларнинг минимал, лекин етарли захираларини шакиллантириш учун зарур бўлган пул маблағларини аниқлашда ифодаланади. Айланма маблағларнинг меъёрийикуйидаги формула билан хисобланади: бу ерда: Nich.z - ишлаб чиқариш захиралари; Nt.ich - тугалланмаган ишлаб чиқариш; Nt.m - тайёр маҳсулот; Nk.d.x. – келгуси давр харажатлари. Айланма маблағларни меъёрлаштириш ва айникса, моддий ресурсларни сарфлаш меъёрларини белгилашда куйидаги тамойилларга амал қилиш лозим: " меъёрларнинг прогрессивлиги ва динамиклиги; " меъёрнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш-техникавий жихатдан асосланганлиги; " хомашё, материал, ёқилғи, электр энергияси ва бошқа ресурслар ўлчамини тўғри танлаш; " чикиш ва йўқотишларнинг олдини олиш; " эскирган меъёрларни қайта кўриб чиқиш хамда уларни фан-техника тараққиёти ютукларига мос холга келтириш. Ресурсларни меъёрлаштиришда бир нечта усуллар кўлланилади: " ўтган йиллар давомида амалда сарфланган ресурслар тўғрисидаги хисобот маълумотларини ўрганиш хамда бир неча йиллар давомида рўй берган пасайишларни хисоблашга асосланувчи статистика-тажриба усули; " лаборатория тажрибаларига асосан яратилган хамда инструментлар ва ёрдамчи материаллар сарфланиши меъёрини аниқлашда кўлланувчи лабаратория-техникавий усул; " юзага келган ишлаб чиқариш шароитларидан ташкари бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари ва ютукларини хам хисобга олиш имконини берувчи, моддий ресурслардан фойдаланишни меъёрлаштиришнинг мукаммалрок усули хисобланувчи хисоб-тахлилий усул. Айланма маблағларни меъёрлаштириш тадбирлари ишлаб чиқариш захираларини меъёрлаштириш, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг оптимал катталиги, тайёр махсулот колдиклари ва келгуси давр харажатларини аниқлаш билан боғлиқ вазифаларни ечишга ёрдам беради. Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш, улардан самарали фойдаланиш куйидагиларни талаб қилади: " фан-техника тараққиёти ютукларини кенг кўллаш; " ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жихатдан асосланган меъёр ва меъёрийлар тизимини яратиш; " корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алокалари юритишга ўтказиш; " махсулотлар, молиявий, моддий ва куч-қувват ресурсларининг сифат балансини тузиш; " бошқариш тизимини ташкил этишнинг ва рағбатлантиришнинг оптимал шаклларини кўллаш. " технологик жараёнлами яхшилаш; " хом ашёни комплекс қайта ишлаш усулларини ривожлантириш; " ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш. Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш учун уларни ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш муддатини қисқартириш керак. Айланма маблағлардан фойдаланишни яхшилаш, уларнинг айланишини тезлаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Мисол: корхона 10 млн. сўмлик айланувчи маблағга эга. Битта айланиш давомийлиги 90 кун. Демак, айланма маблағларнинг айланиш даражаси Ка = 4 га тенг. Айланма маблағларнинг 1 сўмига 4 сўмлик махсулот ишлаб чикарилади, корхона йил давомида 40 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқаради. Агар корхона бир айланиш давомийлигини 10 кунга қисқартирса, яъни Т - бир айланишнинг давом этиши 90 кун эмас 80 кун бўлса, унда айланиш даражаси Ка = 4,5 га тенг. Корхона йил давомида 45 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқаради. Агар айланиш даражаси йилига 4,5 га тенг бўлганда 40 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлса, унда кам миқдорда айланувчи маблағ талаб килинади. 40 млн.: 4,5 = 8,888 млн.сўм, яъни 1,112 млн.сўм айланувчи маблағ бўшатиб олинади ( 10 млн.- 8,888 млн.). Айланма маблағлар мутлак ва нисбий озод килинади. Мутлак озод қилиш корхонанинг айланма маблағларга бўлган эхтиёжини камайтиришни ифодалайди хамда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар хисобига амалга оширилади. Мисол: Корхона айланма маблағларининг ўртача миқдори 2018-йилда 20 млн. сўмни ташкил килган. 2019-йилда ишлаб чиқариш хажми ўзгармаган холда 18 млн.сўм миқдорида эхтиёж режалаштирилмокда. Асосий воситаларнинг мутлак озод килиниши 2 млн.сўмни ташкил этади. Нисбий озод қилиш айланма маблағлар хажмининг ўзгаришини хамда сотилган махсулот хажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун хисобот йилида айланма маблағларга эхтиёжни, махсулотни мазкур давр мобайнида сотиш бўйича хақиқий айланиш хамда ўтган даврдаги айланишини инобатга олган холда хисоблаш зарур. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling