1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)
Корхона инвестицияларининг манбалари
Download 1.87 Mb.
|
2020 маърузаCИМ 1
2. Корхона инвестицияларининг манбалари.
Деярли барча фаолият кўрсатувчи корхоналар давлатга тегишли болган собик маъмурий-буйрукбозлик тизими шароитларида инвестицияларнинг асосий манбаи давлат (бюджет) маблағларидан ташкил топар эди. Гарчи ўша шароитларда хам жамгарма фондлар - асосий инвестицион манбалар корхоналар фойдаси (даромади) хисобига амалга оширилган бўлсада, корхоналарнинг маблағларни каердан олиш ва каерга жойлаштириш тўгрисида "боши" оғримас эди. Кўшимча манба сифатида корхоналарнинг амортизация фонди хизмат киларди. Мазкур тушунчалар (жамғарма фонди, амортизация фонди, фойда) хозирги кунда хам ўз аҳамиятини йўкотмаган бўлиб, инвестицияларнинг асосий манбаи хисобланади. Масалан, давлат корхоналари учун асосий инвестиция манбаи куйидагилар: фойда, амортизация фонди ва бюджет маблағлари, кўшма корхоналар учун - фойда, амортизация фонди ва кредит ресурслари. Режалаштириш ва бошқарув тизимида шунингдек, инвестиция манбаларини аниқлашнинг ички ва ташки турларидан хам фойдаланилади. Инвестицияларнинг ички манабалари куйидагилар: " ишлаб турган асосий капиталга хисобланувчи амортизация ажратмалари натижасида шаклланувчи, корхонанинг ўз молиявий воситалари; " фойданинг инвестиция эхтиёжларига ажратилувчи қисми; " суғурта компаниялари ва муассасалари томонидан табиий офат ва бошқа ходисаларда тўланувчи маблағлар; " корхонанинг акциялар чиқариши ва сотиши натижасида олинувчи маблағлар; " юқори турувчи ва бошқа органлар томонидан қайтариб бермаслик асосида ажратилувчи маблағлар; " хайрия ва шу каби бошқа маблағлар. Инвестицияларнинг ташки манбалари куйидагилар: " марказий ва махаллий бюджетдан, тадбиркорликни кўллаб-қувватловчи турли хил фондлар томонидан ажратилувчи қайтариб бермаслик асосидаги маблағлар; " корхоналар Низом жамгармасида молиявий ёки бошқа моддий ва номоддий иштирок шаклида, шунингдек, халқаро молия институтлари ва алоҳида шахсларнинг тўгридан-тўгри кўйилмалари шаклида киритилувчи хорижий инвестициялар; " давлат ва турли хил фондлар томонидан қайтариб бериш шарти билан берилувчи кредитлар, жумладан имтиёзли кредитлар. Корхоналарнинг мустақил хўжалик фаолияти шароитларида ички маблағлар таркибида амортизация ажратмалари асосий ўринни эгаллайди. Унинг корхона инвестицион ресурсларидаги улуши 50% ва ундан купрокни ташкил этади. Инвестицион мақсадларга йўналтирилувчи маблағлар танкислиги шароитида лизинг инвестицион фаолиятни фаоллаштирувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Лизинг - молиявий-кредит муносабатларининг шаклларидан бири бўлиб, корхоналарнинг қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки махсус ташкил қилинган лизинг компанияларидан узоқ муддатга ижарага олишини англатади. Лизинг битимида кўрсатилган томонлардан ташкари инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш хамда уларни бунинг учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш имкониятига эга бўлган тижорат ёки инвестицион банклар хам иштирок этиши мумкин. Инвестициялардан (капитал кўйилмалардан) фойдаланишнинг асосий йўналишлари куйидагилар хисобланади: " янги курилиш; " корхонани кенгайтириш ва қайта тиклаш; " ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва техник жихатдан қайта қуроллантириш; " харакатдаги қувватларни такомиллаштириш. Янги курилишга янги майдонларда махсус ишлаб чикилган лойиҳалар асосида курилувчи корхона, бино, иншоот ва курилмалар мансубдир. Фаолият юритаётган корхонани кенгайтириш кўшимча ишлаб чиқариш мажмуаларининг навбатдаги қисмларини янги лойиҳа асосида куриш ёки асосий, кўшимча, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришнинг амалдаги цехларини кенгайтириш ёки куришни англатади. У асосан, фаолият юритаётган корхона худудида ёки унга туташ майдонларда амалга оширилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling