1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари (2 соат)


Download 1.87 Mb.
bet72/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

10-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари (2 соат)
10.1.Корхона даромадлари
10.2. Корхонанинг фойдаси, уни тақсимлаш
10.3. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш ва даромадни максимал даражасини аниқлаш
10.4. Корхона рентабеллиги

1.Корхона даромадлари
Саноат корхоналари даромади – фойдаси тўғрисида тушунча.
Даромад — кенг маънода кирим бўлган ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликларни олиш, иқтисодий субъект ўз фаолияти натижасига кўра оладиган пул ва товар — моддий тушум.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги хар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси хисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари хамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди.
Самарали ишлаш дегани, мўлжалланган фойдани олиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш кучидан яхширок фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилашдир.
Самара - ишлаб чикарилаётган махсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг фойда ва даромад хажмини ошириш, махсулот таннархини камайтириш каби ижобий натижалардир. Натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий самарани ифодаланади.
Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак. Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таккослаш керак. Самарадорлик, ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чикади.
Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
Иқтисодий самара - материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling