1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари


Download 1.85 Mb.
bet6/24
Sana23.04.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1392925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
1 mavzu

Албатта, замонавий корхоналарнинг кўп қиррали фаолияти юқорида санаб ўтилган йўналишлар билангина чекланиб қолмайди. Амалиётда улар фан-техника тараққиёти ва давлат томонидан амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг янги талаблари билан тўлдирилиши мумкин. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганлардан қатъи назар, хўжалик ривожланишининг ҳар бир босқичида корхоналар фаолияти қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилиши зарур:

  • Албатта, замонавий корхоналарнинг кўп қиррали фаолияти юқорида санаб ўтилган йўналишлар билангина чекланиб қолмайди. Амалиётда улар фан-техника тараққиёти ва давлат томонидан амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг янги талаблари билан тўлдирилиши мумкин. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганлардан қатъи назар, хўжалик ривожланишининг ҳар бир босқичида корхоналар фаолияти қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилиши зарур:
  • корхона эгасининг даромад олиши;
  • истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таъминлаш;
  • ходимларни иш ҳақи билан таъминлаш;
  • корхонага яқин жойларда яшовчи аҳоли учун иш жойлари яратиш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
  • корхона фаолиятида тўхтаб қолишга йўл қўймаслик;
  • ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш шаклларини мукаммаллаштириш;
  • ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида тежамкорликка риоя қилиш.

Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади:

  • Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади:
  • ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмол учун маҳсулотларни тайёрлаш;
  • маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш;
  • сотувдан кейин хизмат кўрсатиш;
  • ишлаб чиқаришнинг моддий-техника асосини таъминлаш;
  • ходимлар меҳнатини ташкил қилиш ва бошқариш;
  • солиқларни тўлаш, бюджетга тўланувчи ихтиёрий ёки мажбурий бадал ва тўловларни амалга ошириш;
  • амалдаги стандартлар, нормативлар ва давлат томонидан чиқарилган қонун-қоидаларга риоя қилиш.

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling