1-мавзу: коррупцияга қарши курашишнинг ҳУҚУҚий асослари
Download 229.18 Kb.
|
6 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аклий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, методи ва ташкил этилишига караб белгиланади
Машғулот олиб борувчи: “Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Ю.Гаипова МАВЗУ: Ақлий тарбия ва таълим Ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари.
2. Ақлий тарбия ва таълимнинг моҳиятиРЕЖА: Ақлий тарбия бу аклни ривожлантириш мақсадида ёш авлодга мунтазам ва мақсад асосида педагогик таъсир кўрсатишдир. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни аклий тарбиялаш болаларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган катталарнинг маълум мақсад асосидаги таъсир этишдир. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни мактабга тайёрлашда ақлий тарбиянинг роли, айниқса, каттадир. Чунки акл ҳис-туйғулар ва идрок этишдан тортиб, фикрлаш ва тасаввур этишгача бўлган жараёнлар йиғиндисидир. Аклий ривожланиш фикрнинг кенглигида воқеаларни ҳар хил боғланишларда, муносабатларда кўра билиш, умумийлаштириш қобилиятида намоён бўлади. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг аклий ривожланиши фаолият жараёнида кейин эса ўқув, меҳнат, самарали фаолиятлар: расм чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, аппликация,куриш - ясаш жараёнида амалга ошириб борилади. нарсалар билан бажариладиган фаолият натижасида дастлаб муомалада бўлиш Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга ақлий тарбия беришни тўғри ташкил этиш учун уларнинг аклий ривожланиш қонуниятлари ва имкониятларини билиш керак.Боланинг ақлий ривожланишга таълим ва тарбия самарали таъсир кўрсатади Аклий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, методи ва ташкил этилишига караб белгиланадиПедагогика ва психология фани аклий тарбия бериш вазифаларини самарали ҳал этишда, бир томондан, боланинг имкониятларидан унумли фойдаланиш, иккинчи томондан, бола организмнинг умумий чарчашига сабаб бўлиши мумкин бўлган ортиқча толиқтириш бўлмаслиги йўлларини топиш учун мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши қонуниятлари ва имкониятларини ўрганиш билан шуғулланади Мактабгача тарбия ёшининг охирига келиб, болалар теварак-атроф тўғрисида каттагина ҳажмдаги энг оддий билим ва тушунчаларга эга бўладилар, асосий фикрлаш жараёнларини эгаллаб оладилар. Факат яхши ташкил этилган фаолият жараёнидагина тўлақонли ақлий ривожланиш рўй беради, шунинг учун ўқитувчи ва тарбиячиларнинг асосий вазифаси — болага муайян мақсадни кўзлаб тарбиявий таъсир кўрсатиш учун керакли шароит яратишдир. Download 229.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling