Марказий банк қуйидаги ҳолларда банклар устидан консолидациялашган назоратни амалга ошириши керак: - банклар гуруҳи ташкил этилганда;
- Марказий банк томонидан банкни асосий банк деб ёки асосланган мулоҳазаларга кўра банк гуруҳининг аъзоси деб белгилаганда.
- Банк фақат битта банклар гуруҳининг иштирокчиси бўлиши мумкин.
- Марказий банк самарали ҳамкорликни, ахборот алмашинувини ташкил этиш ва консолидациялашган асосда самарали назорат ўрнатиш мақсадида бошқа мамлакатларнинг банк назорати органлари билан (агар мавжуд бўлса) мазкур мамлакатларнинг қонунлари билан қўриқланадиган сирларга, шахсга доир маълумотлар ва махфий ахборотдан фойдаланиш тартибига риоя этган ҳолда ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисида ёзма келишувлар тузишга ҳақли.
- Банклар устидан консолидациялашган назоратни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Банк ўз устави асосида фаолият кўрсатади. Банк уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак: - банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда электрон почта манзили;
- устав капиталининг миқдори;
- устав капиталини кўпайтириш ва камайтириш тартиби;
- чиқарилаётган акцияларнинг турлари ва сони, акциялар турларининг нисбати;
- соф фойдани тақсимлаш, шунингдек зарарларнинг ўрнини қоплаш тартиби;
- захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;
- банк акциядорларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан ушбу Қонун талабларига мувофиқликни таъминлаш учун банк томонидан сўраб олинадиган ахборотни тақдим этиш мажбуриятлари;
- банкнинг бошқарув органлари тузилмаси, уларни ташкил этиш тартиби, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг сони, ваколатлари ва вазифалари ҳақидаги маълумотлар;
- акциядорлар (муассислар) ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чоралари;
- банк томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари;
- банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Do'stlaringiz bilan baham: |