1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)
Download 448.47 Kb.
|
opwi soha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Меҳнат унумдорлиги
Иш билан банд бўлмаган, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли – амалдаги қонунларга мувофиқ ишсизлар сифатида расман рўйхатдан ўтган (меҳнат органлари бандликка кўмаклашиш марказлари ташкил этадиган, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иш билан банд бўлган даври ҳам қўшганда), шунингдек, меҳнатга қобилиятли ёшда бўлиб, вақтинча иш билан банд бўлмаган, ҳақ тўланадиган иши ёки даромд келтирадиган машғулоти бўлмаган,ё меҳнат органлари ёрдамида, ёки мустақил равишда фаол иш излаётгн ва ўзларига иш таклиф этилиши биланоқ унга киришишга тайёр бўлган шахслардир.
3.Меҳнат унумдорлиги Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади: . Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади: 1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш. 2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш. 3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш. 4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш. 5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш. 6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш. Download 448.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling