1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)
Download 448.47 Kb.
|
opwi soha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
- 5-мавзу. КОРХОНАНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ Режа
- 1. Меҳнат ресурсларини таснифлаш
- Салоҳият(потенциал)
Калитли сўзлар
Айланма маблағлар, фаол, меъёрлаштириш, хом ашё, айланиш коэффициенти, юкланиш коэффициенти, бир марта айланиш давомийлиги, ишлаб чиқариш захиралари, давр харажатлари. Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 1. Айланма маблағлар нима? 2. Корхонанинг айланма маблағлари қандай фондларга бўлинади? 3. Айланма ишлаб чиқариш фондлари неча гуруҳга бўлинади? 4. Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши неча босқичдан иборат? 5. Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари нима? 6. Меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар. 7. Меъёрлаштиришда кўлланиладиган усуллар. 7. Айланма маблағлар айланишини тезлаштирш нималарни талаб қилади? 5-мавзу. КОРХОНАНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ Режа 1. Меҳнат ресурсларини таснифлаш 2. Меҳнат ресурсларининг таркиби ва тузилиши 3. Меҳнат унумдорлиги 4. Саноат корхоналарида иш ҳақини ташкил қилиш 5. Ишлаб чиқариш ресурсларининг ўзаро таъсир механизми 1. Меҳнат ресурсларини таснифлаш Замонавий корхоналар фаолиятида меҳнат қуроллари ва меҳнат предметларидан ташкари кадрлар хам катта аҳамиятга эга. Кадрлар ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этувчи уч асосий омилнинг асосийси хисобланади. Айнан кадрлар ишлаб чиқаришни бошқариб, жорий ва истиқболдаги ривожлантиришни амалга оширадилар. Кадрларнинг касбий малакаси канчалик юқори бўлса, корхоналарнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари шунчалик юқори бўлади. Меҳнат ресурслари деганда меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган (Ўзбекистон Республикаси эркаклар учун 16 ёшдан 59 ёшгача, аёллар учун 16 ёшдан 54 ёшгача) аҳоли, шунингдек иқтисодда банд меҳнатга лаёқатли ёшда бўлмаган (ўсмирлар ва меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори ёшдагилар) шахслар тушунилади. Салоҳият(потенциал) тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб, имконият, куч-қувват маъносини англатади. Кадрлар салоҳияти - меҳнат ресурсларининг умумий сони ва жинси, ёши, маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинларида ва жамоатчилик ишлаб чиқаришида катнашиши билан ифодаланувчи меҳнат ресурслари ёки имкониятларини ифодалайди. Кадрлар корхонада меҳнат билан банд бўлган хамда корхона шахсий таркибига кирувчи турли касбий - малакавий гуруҳлардаги ходимлар мажмуасидир. Корхонанинг меҳнат ресурслари унинг иш кучини тавсифлайди. Иш кучи - инсоннинг меҳнат қилишга жисмоний ва аклий қобилиятлари хисобланади. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат қобилияти иш кучини товар холига келтиради. Унинг бошқа товарлардан фарқи: " ўз қийматидан ортик бўлган қиймат яратади; " уни жалб килмасдан бирон-бир ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш мумкин эмас; " асосий фондлар ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш даражаси иш кучига боғлиқ. Иш кучидан самарали фойдаланишга куйидаги омиллар таъсир кўрсатади: ходимларнинг моддий манфаатдорлиги, атроф-мухит, аклий, жисмоний ва асаблар кучланиши, бошқариш усуллари ва х.к. Корхона ходимларининг рўйхат бўйича таркиби куйидагиларни ўз ичига олади: " саноат ишлаб чиқариш персонали (СИЧП) - асосий ва ёрдамчи цехлар, завод бошқаруви, лаборатория, илмий-тадқиқот ва тажриба-лойиҳалаштириш бўлимлари, хисоблаш маркази ходимлари; " ноишлаб чиқариш персонали - уй-жой, коммунал ва ёрдамчи хўжаликларда, соғликни сақлаш, профилактика ва таълим муассасаларида фаолият юритувчи ходимлар; " рахбарлар - директор, директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим бошликлари, яъни мухандис-техник персонал (МТП); " хизматчилар - хужжатларни тайёрлаш, хисоб-китоб ва назорат қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар, котиблар, статистлар ва х.к.). Корхона СИЧПнинг асосий ва кўп сонли қисмини ишчилар ташкил килиб, улар махсулот ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ускуналарга хизмат кўрсатишда катнашадилар, меҳнат предметларини ташиш ва махсулот тайёрлашни амалга оширадилар, куриш-таъмирлаш ишларини бажарадилар. Кадрларнинг корхонада харакатланишини тавсифлаш учун куйидаги кўрсаткичлар хисобланади ва тахлил килинади: Ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича айланиш коэффициенти (Kqq ): Ишдан кетиш бўйича айланиш коэффициенти ( ) Кадрлар оқими коэффициенти ( ) Корхона персонали таркибининг доимийлик коэффициенти ( ) Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг кадрлар сиёсати. Корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг жорий ва истиқболдаги стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у куйидагиларни ўз ичига олади: " иш кучини ёллаш, жойлаштириш ва режалаштириш; " ходимларни ўкитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш; " кадрларни хизмат лавозимлари бўйича юқори поғонага кўтариш; " ёллаш шартлари, меҳнат ва унга хақ тўлаш шароитлари; " меҳнат жамоасида кулай рухий мухитни яратиш. Кадрлар сиёсати биринчи ўринда инсонни ишлаб чиқариш ва турмушдаги янги ахлокини шакллантириш, иккинчидан, новаторлик ва юқори меҳнат унумдорлигига манфаатдорлигини ривожлантириши лозим. Корхонанинг кадрлар сиёсати амалиётда факат ички вазифа ва муаммоларни хал қилишдан ташкари, бандлик сохасида давлат сиёсатига таянади ва куйидагиларни кўзда тутади: " фукароларнинг меҳнат хуқуқи ва касб танлаш эркинликларини амалга оширишда бир хил имкониятларга эга бўлишини таъминлаш; " фукароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш қобилиятларини ривойлантиришга бандлик сохасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий фаолиятининг бошқа йўналишлари билан уйғунлаштириш орқали кўмаклашиш; " меҳнат фаолияти даврида ва нафакага чиккандан сўнг хам ходимларнинг ижтимоий мухофазасини таъминлаш; " аҳоли бандлиги муаммоларини ечишда, кўшма корхоналар тузиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан халқаро хамкорлик юритиш ва бошқалар. Download 448.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling